Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази
Маънавият ва маърифат бўлими
Тошкент 12.11.2025
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони, генерал-майор Джураев Рустам Мирзаевич томонидан Марказ “Регистратор офиси” бўлими бошлиғи Мамиров Камолиддин Хушбокович “Тиббиёт ходимлари куни” муносабати билан тақдирланди. У Узлуксиз тиббий таълим соҳасида йўлга қўйилган самарали ҳамкорлик ишлари, тиббиёт соҳасидаги ташаббускорлиги ва фидокорона меҳнати учун “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг фидойи ходими” кўкрак нишони билан мукофотланди.
Мазкур мукофот Мамиров Камолиддин Хушбоковичнинг ўз касбига садоқати, масъулиятли ёндашуви ҳамда тиббий таълим тизимида олиб бораётган самарали фаолиятига берилган юксак эътирофдир.