Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

“Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази фаолияти доирасида ўқув-амалий тадбирлар“

27 Янв 2026

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази

Маънавият ва маърифат бўлими

Тошкент                                    27.01.2026

 

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази томонидан Зомин респиратор касалликлар ўқув-симуляцион марказида фтизиатрия, пулмонология, оилавий тиббиёт ҳамда олий маълумотли тиббиёт ҳамширалари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган ўқув-амалий семинарлар ташкил этилди.

Мазкур тадбирлар Оила тиббиёти, касб касалликлари–патологияси курси билан кафедра мудири Г.С.Халимбетов бошчилигида ўтказилиб, унда “Тиббиёт бригадаларига бириктирилган аҳоли орасида касалликларни эрта аниқлаш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш” масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида тиббиёт ходимларининг касбий малакасини мунтазам ошириш ва симуляцион таълим технологияларини амалиётга кенг жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

Ўқув жараёни давомида иштирокчиларга:

• тиббий бригада хизматининг замонавий ташкилий моделлари,

• аҳоли билан ишлашда оила шифокорининг ўрни,

• оилавий тиббиёт тизимида профилактика, эрта аниқлаш ва кузатув механизмлари кенг ёритиб берилди.

Назарий машғулотлар амалиёт билан уйғунлаштирилиб, реал клиник ҳолатлар мисолида таҳлил қилинди. Шунингдек, тадбир доирасида мутахассислар томонидан мастер-класслар ўтказилиб, уларда:

• тиббий бригада хизматини режалаштириш,

• электрон ҳужжатларни юритиш,

• Д-МEД тизимида ишлаш,

• уй ташрифларини ташкил этиш,

• бемор ва унинг оила аъзолари билан самарали мулоқот ўрнатиш каби амалий кўникмалар намойиш этилди.

Машғулотларда иштирок этган оилавий шифокорлар ўз касбий билим ва малакаларини ошириб, кундалик фаолиятда қўллаш учун аниқ тавсия ва кўникмаларга эга бўлдилар.

Ушбу ўқув-амалий тадбирлар бирламчи тиббий-санитария ёрдами тизимида хизмат сифатини ошириш, оила шифокори хизматини тизимли йўлга қўйиш ҳамда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат самарадорлигини янада кучайтиришга хизмат қилади.