Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

ТХКМРМ “Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш” кафедрасини олий тиббий таълим муассасалари билан хамкорлиги йўналишлари

30 Апр 2026

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказини “Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш” кафедраси  бошқарув ходимларини узлуксиз касбий таълимини такомиллаштириш бўйича худудий соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ва олий тиббий таълим муассасалари билан тизимли тартибда хамкорликни йўлга қўйган.

2026 йил 28 апрельда Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказига Қозоғистон республикасининг Alikhan Bokeikhan University кўп тармоқли нодавлат ва нотижорат таълим муассасасининг дипломдан кейинги таълим олий мактаби декани,  PhD Муслимкызы Лилия Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги ҳамда мазкур университет ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласида ташриф буюрди.

“Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш” кафедрасида  профессор Д.А.Асадов, доцент В.А.Хакимовлар томонидан  Муслимкызы Лилия билан ўтказилган музокарда қуйидаги масалаларга урғу берилди:

-Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази ва Alikhan Bokeikhan University (Қозоғистон Республикаси, Семипалатинск шаҳри) ўртасидаги ҳамкорлик йўналишлари;

-Ҳамкорлик тўғрисидаги келишув лойиҳасини муҳокамаси;

-ТХКМРМнинг “Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш” кафедрасининг Alikhan Bokeikhan University магистратура дастури (MBA)ни амалга оширишда иштирок этиш механизмлари таҳлили.

Сўнгра,  Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази директори профессор Х.А.Акилов раислигида хамкорликнинг кейинги  йўналишлари таҳлили ўтказилди.

Жумладан,

-хамкорлик келишувининг якуний матни ишлаб чиқилди ва тасдиқланди;

-жорий йилнинг май-июнь ойларида синов кўринишида Alikhan Bokeikhan University да  7M04109-Соғлиқни сақлашда бизнес бошқаруви (MBA)  ихтисослиги бўйича таълим олаётган       биринчи гуруҳ магистрларга  Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказини “Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш” кафедраси ходимлари томонидан  “Соғлиқни сақлашни бошқариш ва жамоат соғлиғини сақлаш” модули бўйича гибрид тартибда машғулотлар ўтиши белгиланди;

-хамкорликда илмий тадқиқотлар ўтказиш, натижаларини чоп этиш ва амалиётган татбиқ этиш масалалари кўриб чиқилди.

 

Хамкор бўйича маълумот:

Alikhan Bokeikhan University 1998 йили ташкил этилган, кўп тармоқли нодавлат ва нотижорат таълим муассасаси. Университет бакалавриат, магистратура ва PhD докторантураси бўйича 50 дан ортиқ таълим дастурларини таклиф этади.

Муассаса Университетларнинг Буюк Хартияси (2010 йилдан, Болонья, Италия), Осиё университетлари ассоциацияси (2012 йилдан) ҳамда Жанубий ва Шарқий Европа ва Қора денгиз минтақаси иқтисодий университетлари ассоциацияси (ASECU, 2019 йилдан) аъзосидир. Талабалар ва ўқитувчилар мобиллигини, қўшма таълим дастурлари ва тадқиқот лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида университет томонидан 100 дан ортиқ халқаро шериклик шартномалари имзоланган.