Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази
Маънавият ва маърифат бўлими
Тошкент 17.11.2025
“Ибн Сино” жамоат фонди 2025 йилга тасдиқланган Иш режасининг 4-бандига мувофиқ, 2022 йилда Тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш маркази билан имзоланган Ҳамкорлик меморандуми доирасида ҳамда Тошкент шаҳар Яшнобод тумани 52-сонли ихтисослаштирилган мактабдан келиб тушган хат асосида жорий йилнинг 17 ноябрдан бошлаб Тошкент шаҳар Яшнобод тумани 52-сонли мактаб (216 нафар ногиронлиги бўлган болалар) тарбияланувчилари учун бепул малакали тиббий кўрикларни ташкил этиш бошланди.
Тиббий кўриклар қуйидаги мутахассислар томонидан ўтказилмоқда: психиатрлар, невропатологлар, офталмологлар, терапевтлар, УТТ (УЗД) аппарати билан ишловчи гинекологлар, ортопедлар, стоматологлар, ЛОР шифокорлари, нефрологлар, урологлар, кардиологлар, травматологлар, эндокринологлар, ЭКГ ва УТТ бўйича мутахассислар.
Бугун — биринчи кун.
Тиббий кўриклар 20-ноябрга қадар (шу куни ҳам) давом этади.