Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

Санъат ва тиббиёт уйғунлиги: стоматология кафедраси курсантларининг галереяга ташрифи

26 Янв 2026

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази

Маънавият ва маърифат бўлими

Тошкент                                   26.01.2026

 

2026-йил 17-январ куни Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази “Хирургия” факультети тасарруфидаги “Стоматология, болалар стоматологияси ва ортодонтия” кафедраси курсантлари Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясига (“Арт Галлерй оф Узбекистан”) ташриф буюрдилар.

Ташриф давомида курсантлар галереянинг 1-қаватида жойлашган Бухоро ҳунармандлари ижодига бағишланган кўргазма билан яқиндан танишдилар. Кўргазмада зардўзлар, заргарлар, каштачилар, кулоллар ҳамда миллий услубда ижод қилувчи рассомларнинг беқиёс маҳорати намойиш этилган бўлиб, ҳар бир экспонат ўзига хос бадиий оламни мужассам этади. Ушбу асарларнинг нафислиги ва теран мазмунини сўз билан тўлиқ ифодалаш мушкул.

Шу билан бирга, галереяда Ўзбекистон халқ рассоми Файзулла Аҳмадалиевнинг ижодий кўргазмаси ҳам томошабинлар эътиборига ҳавола этилди. Асарлардаги чуқур ғоя, фалсафий мулоҳаза ҳамда ранглар уйғунлиги томошабинни мушоҳадага чорлаб, санъат орқали эстетик тафаккурни бойитади.

Мазкур ташриф курсантларнинг маънавий-эстетик дунёқарашини кенгайтириш, миллий санъатимиз ва маданий меросимизга бўлган қизиқишини ошириш билан бирга, келажак шифокорлар учун муҳим бўлган нозик дид, кузатувчанлик ва тафаккур маданиятини шакллантиришга хизмат қилди. Санъат асарларидаги аниқлик, уйғунлик ва теран мазмун шифокорлик фаолиятида зарур бўлган масъулият, эътибор ва инсон руҳиятини чуқур англаш каби фазилатларни янада мустаҳкамлашга ёрдам берди.