Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази
Маънавият ва маърифат бўлими
Тошкент 19.05.2026
2026-йил 19-май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-сентябрдаги ПҚ-300-сонли “Ўзбекистон–2030” стратегиясини сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси, хусусан, мазкур ҳужжатда белгиланган 119-банд доирасида маънавий-маърифий ишларни кучайтириш мақсадида Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш Маркази “Менежмент, ижтимоий ва бирламчи соғлиқни сақлаш” факультети “Оилавий тиббиёт” кафедраси, касб касалликлари-патологияси курси билан” кафедраси ассистенти Кдирбаева Фируза Реимовна бошчилигида курсант тингловчилар билан биргаликда “Ислом цивилизацияси маркази”га ташриф буюрилди.
Ташриф давомида бўлажак ва амалиётдаги шифокорлар юртимизнинг бой илмий-маънавий мероси, буюк алломаларимизнинг тиббиёт, илм-фан ва маърифат ривожига қўшган улкан ҳиссаси билан яқиндан танишдилар. Айниқса, Абу Али ибн Сино каби буюк табиблар мероси, шарқ табобати тарихига оид маълумотлар тингловчиларда катта қизиқиш уйғотди.
Шунингдек, экскурсия давомида шифокор касбининг нафақат билим ва малака, балки юксак маънавият, инсонпарварлик ва фидойилик билан чамбарчас боғлиқлиги алоҳида таъкидланди. Тингловчилар учун ташкил этилган ушбу маърифий ташриф уларнинг касбий дунёқарашини кенгайтириш, миллий қадриятларга ҳурмат руҳини мустаҳкамлаш ҳамда шифокорлик касбига бўлган масъулият ҳиссини янада оширишга хизмат қилди.
Бундай маънавий-маърифий тадбирлар тиббиёт ходимларини ҳар томонлама етук, билимли ва юксак маънавиятли мутахассис этиб тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади десак муболаға бўлмайди.