Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази.
“ЎТКИР ЦЕРЕБРОВАСКУЛЯР КАСАЛЛИКЛАРДА ИНТЕНСИВ ТЕРАПИЯ”
2026 йил 9–12 июнь
Ҳурматли ҳамкасблар!
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази сизларни 2026 йилнинг 9–12 июнь кунлари амалий ва услубий ёрдам кўрсатишга бағишланган Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида онлайн ва офлайн шаклларда бўлиб ўтадиган “ЎТКИР ЦЕРЕБРОВАСКУЛЯР КАСАЛЛИКЛАРДА ИНТЕНСИВ ТЕРАПИЯ” номли халқаро мактаб-семинарда иштирок этишга таклиф қилади.
Халқаро мактаб-семинар ўтказиладиган жойлар: Тошкент шаҳри – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази (РШТЁИМ), (Кичик ҳалқа йўли кўчаси, 2-уй), Самарқанд шаҳри – РШТЁИМ Самарқанд филиали (Махдуми Аъзам кўчаси, 18-уй), Бухоро шаҳри – РШТЁИМ Бухоро филиали (Баҳоуддин Нақшбанд кўчаси, 159-уй).
Мактаб-семинарда цереброваскуляр касалликларни ташхислаш ва даволашга қизиқувчи барча мутахассислар (реаниматологлар, невропатологлар, терапевтлар, кардиологлар, тез ёрдам шифокорлари, умумий амалиёт шифокорлари) иштирок этиши мумкин.
Маърузачилар: профессор К.М. Лебединский (Россия), профессор В.Х. Шарипова (Ўзбекистон), т.ф.д. Симутис И.С. (Россия), т.ф.н. О.Е. Сатишур (Беларус), О.В. Лебединская (Россия).
Мактаб семинар гибрид шаклда (офлайн ва онлайн Zoom платформасида ўтказилади. Конференция идентификатори: 852 2832 1759, Кириш коди: 054252
https://us06web.zoom.us/j/85228321759?pwd=j0YRYpTi2fdwHrjpV84Fz5Q7datKMo.1)
Мактаб семинарнинг расмий тиллари: ўзбек, рус.
Мактаб семинарда иштирок этиш бепул. Барча офлайн иштирокчилар семинарда қатнашганлик тўғрисидаги сертификатни олишлари мумкин. Бунинг учун улар семинар бошланишидан олдин рўйхатдан ўтгач, паспортлари нусхаларини тақдим этишлари лозим. Семинар якунида уларга сертификатлар топширилади. Эътибор беринг, сертификатлар фақат паспорт эгаларининг ўзига шахсан берилади
Боғланиш учун: 998909821652; 998933994544; 998909266015
E-MAIL: uzmedicine@mail.ru