Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази
Маънавият ва маърифат бўлими
Тошкент ш. 15.11.2024 йил
Жорий йилнинг 15 ноябрь куни “International Tashkent” меҳмонхонасида Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази директори, профессор Х.А.Акилов, “Терапия” факультети декани, профессор Ф.И.Хамрабаевалар бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 7 ноябрдаги 02-28/25841-сонли кўрсатма хатига биноан “Кузги мактаб” ИХ Халқаро гастрофоруми ташкил этилди. Форумда овқат ҳазм қилиш тизими касалликларини даволашда фанлараро ёндашув ҳамда болалар гастроэнтерологияси муаммоларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ушбу халқаро ҳамкорликда ташкил этилган онлайн ва оффлайн форматдаги тадбирда мамлакатимиз мутахассислари билан биргаликда Россия, Украина, Грузия каби давлатлардан етакчи олимлар ва экспертлари ҳам иштирок этдилар.