Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

ТИББИЙ РАДИОЛОГИЯ — РАДИОЛОГИЯ БЎЙИЧА СТАЖИРОВКА

01 Мая 2026

Келажак визуализация технологияларини кашф этинг!

Мутахассисларни замонавий диагностика ва даволаш соҳасидаги амалий кўникмаларни ривожлантириш ҳамда касбий қайта тайёрлашга қаратилган тиббий радиология бўйича стажировкага таклиф этамиз.

📅 Ўқув санаси:
• 1-модуль — 2026 йил 1 июндан
• 2-модуль — 2026 йил 1 июлдан

📚 Ўқув дастури қуйидаги йўналишларни ўз ичига олади:
• Нейрорадиология — бош ва орқа мия касалликларини диагностика қилиш
• Кардиоторакал радиология — юрак ва ўпка касалликларини диагностика қилиш
• Абдоминал радиология — қорин бўшлиғи ва қорин орти соҳаси аъзоларини текшириш
• Маммология — сут бези саратонини скрининг ва диагностика қилиш
• Педиатрик (неонатал) радиология — болаларда нурли диагностика хусусиятлари
• Интервенцион радиология — КТ, МРТ ва ангиография назорати остида кам инвазив аралашувлар

🩺 Курс доирасида қуйидаги йўналишлар кўриб чиқилади:
• Нурли диагностика
• Нурли терапия
• Интервенцион радиология
• Радионуклид диагностика ва терапия

🎓 Карьера имкониятлари:
Дастур битирувчилари қуйидаги муассасаларда талаб юқори бўлган мутахассислар ҳисобланади:
• онкология диспансерлари ва ихтисослаштирилган онкология марказларида
• кўп тармоқли стационарларда, шу жумладан шошилинч тиббий ёрдам шифохоналарида
• хусусий диагностика марказларида (МРТ/КТ)
• илмий-тадқиқот институтларида

👨‍🏫 Курс мураббийлари:
• Профессор Ченгиз Гемеджи — радиолог
• Профессор Аднан Йоней — радиолог
• Доктор Мустафа Демир — интервенцион радиология мутахассиси
• Ханде Аята — тиббий физик, радиацион онкология бўлими
• Доктор Юнус Яшар — интервенцион радиология мутахассиси
• Абидин Тежик — нурли терапия техниги

📖 Ўқитиш шакли:
Ўқув жараёни 2 модулдан иборат бўлиб, 288 академик соатни ўз ичига олади.

📍 Манзил:
100007, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Паркент кўчаси, 51-уй

📞 Алоқа учун:
998 94 937 80 80
998 50 551 80 80

📧 E-mail: Simurgmed26@gmail.com