Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази
Илмий-амалий семинар
Тошкент 18.04.2024
Жорий йил 18 апрель куни Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази Ультратовуш диагностикаси-1 кафедраси томонидан “MINDRAY” компаниясининг Ўзбекистондаги расмий диллери “Intermed Innovation” МЧЖ ҳамда Россия дипломдан кейинги узлуксиз тиббий таълим академияси билан ҳамкорликда илмий-амалий семинар ташкил этилди.
Илмий-амалий семинарни “MINDRAY” компаниясининг Ўзбекистондаги расмий диллери “Intermed Innovation” МЧЖ директори О.Л.Живетин, Россия дипломдан кейинги узлуксиз тиббий таълим академияси Ультратовуш диагностикаси кафедраси мудири, профессор В.В.Митьков ҳамда Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази Ультратовуш диагностикаси-1 кафедраси профессори А.А.Фазиловлар кириш сўзлари билан очиб берди.
Семинар давомида хорижий мутахассислар томонидан гепатологияда ҳамда уронефрологияда ультратовуш диагностикасининг долзарб масалалари бўйича маърузалар тингланди ҳамда Hepatus технологиясида жигар эластографияси бўйича маҳорат дарси ташкил этилди.