
ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИНИНГ КАСБИЙ МАЛАКАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАРКАЗИ
МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ БЎЛИМИ
ТИББИЙ ПРОФИЛАКТИКА ФАКУЛЬТЕТИ
“ШИФОКОР”МТЁ
Тошкент ш 21 февраль 2023 йил
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази тасарруфидаги "Шифокор МТЁ"да навбатдаги маънавий маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ш.Р.Максудова кириш сўзи билан очиб берди.
Тадбирда соғлом турмуш тарзини ташкил қилиш ва гўзаллик сирларига бағишлангани маъруза билан “Гано Шифо” рахбари, мутахассис Акбарова Лазиза Аскаровна сўзга чиқди.
Бугунги кунда долзарб аҳамиятга эга бўлган "Иммун тизимининг мустаҳкамлиги, микронутриентлар танқислиги муаммолари ва уларни бартараф этиш масалалари" мавзусидаги презентация билан "Gano IRT medicus Wellness" клиникаси бош шифокори, б.ф.н., Махмудова Дилором Салахитдиновна ва "Gano IRT medicus Wellness" клиникаси бош шифокор ўринбосари, кардиолог-нутрициолог Дултаев Шодиёр Норжигитовичлар иштирок этишди.
Тадбир сўнгида Чилонзор тумани маданият уйи рахбари Шавкат Ашуров томонидан ижро этилган куй қўшиқлар тадбир иштирокчилари- курсант тингловчиларга маънавий озуқа бўлди десак муболаға бўлмайди.
Шу билан бирга марказга малака ошириш учун ташриф буюрган ҳаваскор курсант-тингловчилар томонидан ижро этилган кўшиқлар кечага самимий кайфият улашди десак муболаға бўлмайди.
Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи: Ш.Р.Максудова
Маънавият ва маърифат бўлими методисти: А.Х.Хайдарова