Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

“Маънавият куни” тадбири: тиббиёт ва санъат уйғунлигида маънавий-маърифий учрашув

21 Апр 2026

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази

Менежмент. ижтимоий ва бирламчи соғлиқни сақлаш факультети

Педиатрия факултети

Маънавият ва маърифат бўлими

Тошкент                                21.04.2026

2026-йил 21-апрель куни Марказ мажлислар залида “Менежмент, ижтимоий ва бирламчи соғлиқни сақлаш” факультети ҳамда “Педиатрия” факультети биргаликда “Маънавият куни” тадбири юқори савияда ташкил этилди.

Тадбирни факультет декани, т.ф.д. Ш.Х. Саидазизова кириш сўзи билан очиб берди ва йиғилганларни мазкур маънавий-маърифий учрашув билан қутлади.

Тадбир давомида бир қатор мазмунли маърузалар тингланди. Жумладан, “Болалар асаб касалликлари” кафедраси мудири, профессор Sh.Sh. Шамансуров томонидан “Ҳаёт қонунлари болалар неврологи нигоҳида” мавзусида маъруза қилиниб, болалар саломатлиги, асаб тизими ва ҳаёт тарзининг ўзаро боғлиқлиги чуқур ёритиб берилди.

Шунингдек, “Валеология” кафедраси мудири, доцент Н.Н. Файзиева “Превентив тиббиёт. Валеология асослари” мавзусида чиқиш қилиб, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, касалликларнинг олдини олишнинг аҳамияти ҳақида муҳим фикрлар билдирди.

Тадбирнинг энг қизиқарли қисми сифатида эл ардоғидаги санъаткор — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, кинорежиссиёр, сенарий муаллифи  Жаҳонгир Қосимов ҳамда иқтидорли актёр Мердан Матвелиев билан ижодий учрашув ташкил этилди. Учрашув давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар, самимий суҳбатлар, баҳс-мунозаралар эса тадбирга янада руҳ бағишлади.

Тадбир якунида "Авиапарвознинг ягона қурбони" фильми намойиш этилди. Ушбу фильм инсон тақдири, ҳаёт синовлари ва ички кечинмаларни чуқур акс эттирган бўлиб, томошабинларни бефарқ қолдирмади. Фильм орқали ҳаётнинг мураккаб жиҳатлари, инсоний сабр ва ироданинг аҳамияти ёрқин ифодаланган.

Тадбир иштирокчилари, хусусан шифокорлар учрашувдан катта таассурот олдилар. Улар нафақат тиббий билимларини бойитдилар, балки маънавий озуқа олиб, ҳаётга бўлган қарашларини янада кенгайтирдилар. Бундай тадбирлар ёш авлодни ҳар томонлама етук, билимли ва маънавий баркамол этиб тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади десак муболаға бўлмайди.