Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

МАРДЛАР ҚЎРИҚЛАЙДИ ВАТАННИ

26 Янв 2023

ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИНИНГ КАСБИЙ МАЛАКАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАРКАЗИ

ХИРУРГИЯ ФАКУЛЬТЕТИ

“МАРДЛАР ҚЎРИҚЛАЙДИ ВАТАННИ” МАВЗУИДАГИ МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ МУСИҚИЙ ТАДБИР

Тошкент ш                                                                26 январь 2023 йил

 

 

Марказ миқёсида “14 январь - Ватан химоячилари куни”га бағишланган тадбир об-хаво кескинлашганлиги туфайли кечиктирилди ҳамда бугун 26 январь куни кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

  

Тадбир Марказ ўқув ишлари бўйича директор муовини, профессор М.С.Касимова очиб берди.

        

Тадбир асосий меҳмони Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги қошидаги ашула ва рақс ансамбли бадиий раҳбари, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, подполковник Учқун Тиллаев ҳамда ансамбль солистлари ижросидаги куй ва қўшиқлар байрамнинг кульминацион нуқтаси бўлди десак муболаға бўлмайди. 

 

Шу билан бирга тиббиёт сохаси вакили, хаваскор шоир Отабек Чориев томонидан ўкилган шеърлар барчага манзур бўлди.

 

Марказ “Хотин қизлар қўмитаси”, “Маънавият ва маърифат”  бўлими табриклари ҳам кечага ўзгача руҳ бағишлади.

 

Якунловчи қисмда Чилонзор тумани маданият уйи рахбари Шавкат Ашуров ижросидаги рақсбоп тароналар иштирокчиларга манзур бўлди.

        

“Мардлар қўриқлайди Ватанни” мавзусидаги бугунги тадбирда ҳар бир тиббиёт ҳодимининг ватан олдидаги, халқ олдидаги масъулияти, бурчи яна бир эътироф этилгани байрамдан кўзланган мақсаднинг амалдаги ижроси бўлди.

 

Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи:                      Ш.Р.Максудова

Маънавият ва маърифат бўлими методисти:              А.Х.Хайдарова