
Даҳолар ҳам устозсиз кўкка чиқмаган,
Инсон билмаганни устоз билдирган.
Устоз ҳаёт экан шахсин улуғла,
Фонийликка риҳлат этса, руҳин улуғла!
Академик Саиджалол Баҳромов
Жамиятимиз ҳаётига дахлдорлик ҳисси билан яшаш, етук шифокор олим ва мутахассис бўлиш билан бирга, маънавий дунёси шаклланган, комил инсон, тиббиёт соҳасининг йирик вакили, юксак фазилат эгаси Академик Саиджалол Маҳмудович Бахрамов 1938 йил 22 январда Тошкент вилояти Оққўрғон қишлоғида туғилган.
С.М.Баҳрамов қаламига мансуб "Қон тизими касалликлари" (1980, 1987), "Трансфузион тиббиёт" (2013) каби 400 дан ортиқ нашр этилган илмий ишлар мавжуд.
С.М.Баҳрамов Ўзбекистон гематологлар ва трансфизиологлар уюшмаси ташкилотчиси. Унинг ташаббуси билан “Анемия ва лейкемия” - Республика хайрия жамоат фонди ташкил этилган. Ҳозирда ушбу фондга академик С.М.Баҳрамов номи берилди.
С.М.Баҳрамов “Ўзбекистон Республикасида ҳизмат кўрсатган шифокор” фаҳрий унвони ҳамда “Шон-шараф белгиси” ордени билан тақдирланган. 2001 йилда профессор С.М.Баҳрамов Россия Фанлар академиясининг фаҳрий академиги этиб сайланган. Халқаро қон қуйиш жамияти (Франция) ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг (2022) ҳақиқий аъзоси.