
Ўзбекистон – АҚШ:
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази директори, профессор Хабибулла Атауллаевич Акилов бошчилигида АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда элчиси хамда USAIDнинг юртимиздаги миссияси вакиллари билан мулоқот ўтказилди.
Самимий руҳда ўтган учрашувда тиббиёт соҳасида ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиниб, келгусидаги режалар белгилаб олинди.
Учрашувда келгусида тиббий таълимни ривожлантириш, хусусан, АҚШдаги тиббиёт университетлари билан профессор укитувчилар, шифокорларни малакасини ошириш бўйича қўшма дастурларни рўёбга чиқариш истиқболлари юзасидан келишиб олинди.