Акалаев Рустам Нурмухамедович 1950 йил, 21 январда Тошкент шаҳрида туғилган. 1974 йилда Тошкент давлат тиббиёт институтининг тиббиёт факултетини тугатди ва УзМЗ клиник шифохонасининг “сунъий буйрак” бўлими шифокор жарроҳлигидан (1976-1983йй.) гемодиализ лабораторияси мудири (1974-1976йй.) лавозимигача бўлган юлни босиб ўтди. Кейинчалик академик Ў.А.Арипов ташаббуси билан ҳамда Р.Н.Акалаев раҳбарлигида Тошкент давлат тиббиёт институтида Республика гемодиализ маркази ташкил этилди (1983-1997йй.). У 14 йил давомида Соғлиқни Сақлаш вазирлигида гемодиализ бўйича бош мутахассис бўлган ва Ўзбекистонда шу соҳа бўйича Марказий Осиё давлатлари ва Қозоғистон Республикаси учун кўплаб мутахассисларни таёрлади. Унинг иштирокида Ўзбекистонда, Қозоғистонда, Тожикистонда, Туркманистонда ва Қирғизстонда гемодиализ бўйича бўлимлар ташкил этилди.
1989 йилда – “Сурункали буйрак етишмовчилигида ўрта молекуляр токсинларга гемодиализ ва гемосорбтсияни самарадорлиги ва уларнинг таъсир механизмини баҳолаш” мавзусида номзодлик диссертатсиясини ҳимоя қилди. 1996 йилда – “Сурункали буйрак етишмовчилиги уремик интоксикатсияларининг патогенез, клиника ва даво муаммоларида гемодиализ, гемосорбтсия ва плазмаферез усуллари” мавзусида докторлик диссертатсиясини ҳимоя қилди. 2008 йилда унга профессор лавозими берилди.
Р.Н.Акалаев 2001 йилдан 2011 йилгача Тошкент шифокорлар малакасини ошириш институтининг “Анестезиология ва реаниматология” кафедрасида профессор лавозимида фаолият юритди. 2011 йилдан Р.Н.Акалаев Тошкент шифокорлар малакасини ошириш институтининг “Шошилинч тиббий ёрдам” кафедрасида профессор лавозимида ҳамда РШТЁИМ токсикология илмий-клиник бўлимининг раҳбари лавозимида ишламоқда.
Р.Н.Акалаев 2008 йилдан 2011 йилгача Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлигида гемодиализ бўйича бош мутахассис лавозимида ишлади, 2011 йилдан эса бош токсиколог лавозимида ишлаб келмоқда.
У 50 та ратсионализаторлик таклифлари ва муаллифлик гувоҳномаларининг муаллифидир. 100 дан ортиқ илмий ишлари, методик тавсиялари ва ўқув китоблари нашр этилган. Унинг бошчилигида номзодлик ва докторлик диссертатсиялар ҳимоя қилинган. Ҳозирги кунда у бошчилигида илмий иш ва диссертатсия тадқиқотлари бажарилмоқда. РШТЁИМнинг токсикология бўлими илмий раҳбари сифатида клиник амалиётга фаннинг сўнгги ютуқларини кенг тадбиқ қилди. Давлатимизнинг барча ҳудудларида тез ёрдам шифокорлари, тиббиёт катастрофаси, реаниматологлари ва токсикологлари учун клиник токсикология, экстракорпорал детоксикатсия ва гемодиализ бўйича учун маҳорат дарслари олиб боради.
Профессор Р.Н.Акалаев анестезиолог ва реаниматологларнинг ИИ съездида “Ўзбекистон анестезиолог ва реаниматологлари ассотсиатсияси” га ижрочи директор қилиб танлаб олинди (2003-2008йй.). 2010 йилда “Янги мустақил давлатларнинг нефрологлар ассотсиатсияси” таъсис конгрессида ассотсиатсияни бошқариш бўйича аъзоси этиб тайинланди. 2012 йилдан “Шошилинч тиббиёт шифокорларининг илмий-амалий жамияти” ҳудудлараро ижтимоий ташкилотига ҳудуд бўлинмаси раиси этиб тайинланди. 2014 йилдан халқаро суд токсикологлари ассотсиатсияси аъзоси (ТИАФТ), “Шошилинч тиббиёт ахборотномаси” (Ўзбекистон), “Н.В.Склифосовский номидаги шошилинч тиббий ёрдам” (Россия, Москва), “Трансплантология” (Россия, Москва) илмий журналларининг редактсия кенгаши аъзоси этиб тайинланди. Куйидаги мутахассисликлар буйича диссертатсияларни химоя килиш семинар кенгаши ва илмий кенгаш аъзоси: 14.00.40 «шошилинч тиббий ёрдам»; 14.00.37 «анестезиология-реаниматология»; 14.00.39 «токсикология».
Р.Н.Акалаев – СССР “Соғлиқни Сақлаш аълочиси” ва Ўзбекистон Республикаси “Соғлиқни Сақлаш аълочиси”.
Ўзбекистон Республикаси ва Татаристон Республикаси орасида миллатлараро дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича ўз ҳиссасини қўшганлиги учун 2013 йилда Р.Н.Акалаев Татаристон Республикаси президентидан фаҳрий ёрлиқ билан тақдирланди.
Ўзининг самарали педагогик иши ва клиник тиббиётга ўзининг илмий ҳиссасини қўшганлиги учун Европа Табиий Фанлар Академиясидан 2014 йилда Роберт Кох ва 2015 йилда Рудолф Вирхов медаллари билан тақдирланди.