Абдуллаев Фархат Хасанович
Психиатрия ва психотерапия кафедраси катта ўқитувчиси
Хитой халқ республикаси Урумчи шахрида зиёлилар ойласида таваллуд топган. 1986 йилда Воронеж Давлат Медицина институтини Даволаш факультетини муваффақиятли тамомлагач, 1987 йилда Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида ги шифохонада терапия йўналши бўйича интернатурани ўтган. 1988 йилдан Тошкент вилоятининг Тўйтепа шаҳридаги шифохонада терпевт бўлиб, кейинчалик Асаб касалликлари бўлимида невролог бўлиб фаолият олиб борган. 1992 йилда Бош шифокорнинг пуллий хизмат буйича мовуни лавозимида ишлаган. 1995йил Тошкент Мирзо Улугбек нохияси 20 поликлиникасининг Неврологи бўлиб ишлаган. 2002 йилдан Сирия Араб Республикасига шартнома асосида шифокорлик фаолиятини олиб боришга юборилган,2003 йил 1 Шаҳар руҳий-асаб касалликлари диспансери, амбулатор булими-участка психиатри, 2006й ТошВМОИ. «Наркология ва болалар психопатологияси» кафедраси ассистенти, 2018йилдан Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази «Психиатрия ва психотерапия» кафедраси ассиситенти лавозимида ишлаб келган ва 2021 йилнинг сентябрь ойидан ТХКМРМ Психиатрия ва психотерапия кафедрасининг катта ўқтувчи лавозимига ўтказилди.
Кафедрада маънавият ишларига, моддий бойликларига, кафедра сайти, электрон деканатга маъсул.
Алимов Улугбек Худоярович
Психиатрия ва психотерапия кафедраси мудири, т.ф.д., профессор
Андижон шаҳрида зиёлилар оиласида тавалуд топган. 1987 йилда ТошкентДавлат Тиббиёт Институтининг Даволаш факультетини тугатиб, 1988 йилда Санитария гигиена ва касб касалликлари илмий текшириш институти клиникасининг шифокор психоневрологи булиб иш фаолиятини бошлаган. 1991йилда Тошкент шаҳар рухий касалликлар клиник шифохонасининг шифокор-психиатри, 1995-1998 йилларда Биринчи Тошкент давлат тиббиёт институти “Психиатрия ва наркология” кафедрасинингдокторанти бўлган. 1998йилда Биринчи Тошкент давлат тиббиёт институти “Психиатрия ва наркология” кафедрасининг ассистенти, 1999-2000 йилларда Биринчи Тошкент давлат тиббиёт институти “Психиатрия ва наркология” кафедрасининг доценти, 2000-2001 йилларда Биринчи Тошкент давлат тиббиёт институти “Психиатрия ва наркология” кафедрасининг профессори лавозимида ишлаган. 2001йилдан ҳозирги кунга қадар Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг “Психиатрия ва психотерапия” кафедрасининг мудири лавозимида фаолият олиб бормоқда. Алимов У.Х. Ўзб.Рес ССВ Пихиатрия бош мутаҳассиси, 70 ортиқ илмий мақолалар , 90 дан ортик тезислар, 11 та ўқув дастурлари, монография, 10 дан ортиқ услубий қўлланмалар, 2 та дарслик муаллифи. Фаолияти давомида Россия, АҚШ, Франция , Германияда малака оширган. 5 та тиббиёт фанлари доктори, 30 дан ортиқ тиббиёт фанлари номзоди тайинлаган. Хозирги кунда 3 та имий изланувчиларга илмий раҳбарлик қилмоқда.
Ахмедов Санжар Акбарович
Психиатрия ва психотерапия кафедраси доценти, т.ф.н.
Тошкент шаҳрида зиёлилар оиласида туғилган. 1988 йил Тошкент Давлат Тиббиёт Институтининг Даволаш факультетини битирган. Институтни муваффақиятли битирганидан сўнг, Россиянинг Твер шаҳрида шифокор интерн сифатида фаолиятини бошлаган. 1989 -2008 йиллар давомида Тошкент шаҳар руҳий касалликлар клиник шифохонасида шифокор ординатор кейинчалик, бўлим мудири лавозимида фаолият олиб борган. 2007 йилда номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган, 2011 йил доцентлик унвонини олган. 2008-2017 йилларда Тошкент Педиатрия Тиббиёт Институтининг Психиатрия, наркология, тиббий психология кафедрасида ассистент, лавозимида, доцентлик лавозимида ишлаган. 2017 йилдан “Global Med System” хусусий клиникасида психотерапевт лавозимида ишлаб келмокда. Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг Психиатрия ва психотерапия кафедрасида 2021 йилдан бери ташқи ўриндош сифатида фаолият олиб бормоқда. Амедов С.А. 57 илмий мақолаларга, 50 ортиқ тезисларга, 1 та монография, 4 та медодик қўлланмаларга муаллифлик қилган.
Хасанова Камола Дилаворходжаевна
Психиатрия ва психотерапия кафедраси ассистенти
Тошкент шаҳрида зиёлилар оиласида таваллуд топган.2012 йил Тошкент тиббиёт академиясининг Тиббий педагогика факультетини битирган. 2015 йил Наркалогия ихтисослиги бўйича магистратурани тамомлаб, Шаҳар наркология диспансерида ўсмирлар наркологи лавозимида ишлаган, шу йилнинг сентябр ойидан Тошкет тиббиёт академиясининг Психиатрия ва наркология кафедрасида ассистентлик лавозимида фаолиятини олиб борган.2016 йилнинг сентябр ойидан, хозирги кунга қадар – Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази “Психиатрия ва психотерапия” кафедраси ассистенти сифатида фаолиятини давом эттирмокда. Кафедрада ўқув ишларига, табеллар, хўжалик ҳисобидаги цикллар мониторингига маъсул. 9 йиллик педагогик стажга эга. 11 та ўқув дастурларига, 1 та услубий тавсияномага, 8 та илмий мақолаларга, 30 дан ортиқ тезисларга муаллифлик қилган.
ЗокировМирзохидМирсобитович
Психиатрия ва психотерапия кафедраси ассистенти
Тошкент шахрида зиёлилар ойласида таваллуд топган,
2000 йил Биринчи Тошкент Давлат Тиббиёт институтининг Даволаш факультетини тугатиб, Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам 9 чи шахобчаси чақирув шифокори булиб иш фаолиятини бошлаган. 2004 йил Биринчи Тошкент Давлат Тиббиёт институтининг Наркология ихтисослиги бўйича магистратурани тамомлаб, 2005 йилдан Тошкент тиббиёт академиясининг Психиатрия ва наркология кафедраси катта ўқитувчиси лавозимида ишлаб келмоқда, 2021 йилдан бошлаб Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази «Психиатрия ва психотерапия» кафедрасида ассистент лавозимида ташқи ўриндош бўлиб фаолият олиб бормоқда.
19 йиллик педагогик стажга эга. Кафедрада хўжалик ҳисобидаги гуруҳларга раҳбарлик қилиб келмоқда. Зокиров М.М. 14 илмий мақолалар, 40 дан ортиқ тезислар, 5 та ўқув услубий қўлланмалар, 1 та монография ва 2 та ДГУ га эга.