Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

Асатова Мунира Мирюсуповна

Асатова Мунира Мирюсуповна
Т.ф.д .профессор, Кафедра мудираси
Телефон:
ФАКС:
E-MAIL: xxxxxxxxxxxxxx

«Акушерлик – Гинекология ва Перинатал медицина» кафедраси

 

ТВМОИнинг 1-сонли «Акушерлик ва Гинекология» кафедраси 1937 йилда Тошкент шахрининг 3- сонли туғруқ комплексида ташкил топган. Кафедрани доцент, т.ф.н. Казарасьян Рубен Никитович бошқариб келган. 1952 йилдан 1970 йилгача кафедра мудири лавозимида т.ф.д. Раевская Наталья Трофимовна фаолият юритганлар.  1970 йилдан 1980 йилгача доцент, т.ф.н. Фазилов Васил Фазилович кафедрани бошқарган. 1980 йилдан 1983 йилгача кафедра мудири лавозимида доцент, т.ф.н. Махмудова Мукаддас Махмудовна фаолият кўрсатганлар. 1983 йилдан 1987 йилгача кафедра мудири лавозимида доцент, т.ф.н. Ходжибаева Роза Болтаевна фаолият кўрсатганлар.

1986 - 2023 йиллари кафедрани профессор Асатова Мунира Мирюсуповна бошқариб келганлар. Асатова М.М. бошчиликларида кафедрада илмий тадкикотлар ва изланишлар олиб борилган. Кафедрадаги илмий изланишларнинг долзарб йўнналишлари –    хомиладорликни кўтара олмаслик ва тухумидон етишмовчилиги муоммоларига бағишланган.  Кафедрада 24 фан номзодлари ва 5 та тиббиёт фанлари докторлари етишиб чиққан. Хозирги кунда 6та докторлик диссертациялари тайёрланмоқда.

Кафедра ходимлари Республикада «Оналик ва болалик мухофазаси» дастурларида фаол иштирок этадилар. Шу билан бирга кафедра ходимлари Республика врачларини билим даражасини оширишда ўз хиссаларини қўшиб келмокдалар.

2002 йилдан профессор Асатова М.М. ташаббуси ва ТВМОИ Олимлар Кенгашининг Қарори билан кафедранинг номи «Акушерлик гинекология ва Перинатал медицина» га ўзгартирилди.

 

 

Гафурова Феруза Ахроровна

Доцент, т.ф.д.

«Акушерлик гинекология ва Перинатал медицина» кафедраси мудири

 

 

 

Гафурова Феруза Ахроровна 1971 йил Тошкент шаҳрининг хизматчи оиласида тугилган. Миллати – ўзбек. 1994 йили Биринчи Тошкент давлат тиббиёт институтининг даволаш факултетини имтиёзли диплом билан тугатган. 1994-1997 ййиллари I ТошДавМИнинг «Акушерлик ва гинекология» кафедрасида акушерлик-гинекология ихтисослиги буйича клиник ординатурада ўқиган. 1997-2202 йиллари Тошкент шахрининг 6-сонли туғруқ комплексида шифокор ординатор лавозимида ишлаган. 2002 - 2016 йиллари Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида «Акушерлик, гинекология ва перинатал тиббиёт» кафедраси ассистенти, 2016 -2021 йиллари кафедра доценти лавозимида ишлаган. 2021 йилдан буён Тиббиёт ходимларнинг касбий малакасини ривожлантириш маркази «Акушерлик, гинекология ва перинатал тиббиёт» кафедраси доценти лавозимида ишлаб келган. 2007 йили номозодлик диссертациясини, 2021 йили докторлик диссертациясини муваффақиятли ёқлаган. Мехнат фаолияти давомида 65 илмий иш чоп этган. Шу жумладан – 8 услубий ва ўқув қўлланма, 5 – клиник протокол, 1 – монография.

ЎзР Соғликни Сақлаш вазирлиги буйруғига асосан Ўзбекистон республикасида «Оналар ўлимини камайтириш ва олдини олиш чора-тадбирлари» доирасида Сирдарё вилоятида, 2023 йилдан Бухоро вилоятида куратор.

2023 йил 4 сентябр «Акушерлик, гинекология ва перинатал тиббиёт» кафедраси мудири деб тайинланди.   

 

 

 

Асатова Мунира Мирюсуповна

Профессор, т.ф.д.

 

 

1949 йил 2 февралда, Тошкент шахрида хизматчи оииласида таваллуд топганлар, ўзбек. 1972 йилда ТошДавМИ муваффакиятли  тугатиб  Карши шахрининг туғруқ комплексида ўз иш фаолиятларини шифокор ординатор лавозимида бошлаганлар.

1975 йилда ТВМОИ Акушерлик ва гинекология №2 кафедрасида катта лаборант лавозимида ишлаганлар. 1978-1981 йй. – Москва врачлар малакасини ошириш институти  аспиранти ва 1981йилда номзодлик диссертациясини муваффакиятли тамомладилар. 1982-1986 йй. – Тошкент врачлар малакасини ошириш институти Акушерлик-гинекология №1 кафедраси ассистенти  этиб тайинландилар. 1988 йилдан доцентлик лавозимида фаолият юритдилар. 1991йилда докторлик диссертацияларини мувафакиятли ёқладилар ва 1993йилда профессорлик унвонига сазовор бўлдилар.  1994-1995 йиллар давомида Тошкент шахар Соғликни сақлаш бошқармаси бошлиғи муовини лавозимида ишлаб келганлар. 1995-1997 йиллар давомида Шахар Перинатал маркази директори, 2001-2010 йилгача Республика Ўсмирлар ва Болалар Репродуктив саломатлик маркази директори бўлиб ишлаганлар. 1986 йилдан 2002 йилгача – Тошкент врачлар малакасини ошириш институти акушерлик-гинекология №1 кафедраси, 2002 йилдан 2023 йилгача «Акушерлик гинекология ва Перинатал медицина» кафедраси мудири лавозимида ишлаб келганлар.

Асатова М.М. бошчиликларида 150 дан ортиқ илмий мақолалар, 56 методик қўлланмалар 7 тавсиялар ва брошюралар чоп этилган Ўз. Рес. ССВ норматив хужжатларини, миллий стандартларини ва клиник қўлланмаларини ишлаб чикишда ва тадбиқ этишда фаол иштирок этадилар. Асатова М.М. раҳбарлигида 24 тиббиёт фанлари номзодлари ва 5 тиббиёт фанлари докторлари тайерланди ва мувафакиятли ёқланди.  Хозирги кунда 6та докторлик диссертациялари тайёрланмоқда.

 

Ешимбетова Гульсара Закировна

Профессор, т.ф.д.

 

Гулсара Зaкировна Ешимбетова 1959-йил 17-январда Тошкентда хизматчи оиласида туғилган. 1981 йилда Тошкент Давлат тиббиёт институтинининг даволаш факултетини имтиёзли диплом билан тугатиб, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Акушерлик ва гинекология илмий-тадқиқот институтига ишга юборилди.

1981-1982 йилларда интернатурани тугатиб ўз фаолиятини АваГ илмий-тадқиқот институти клиникасида ординатор сифатида бошлади. 1985-1987 йилларда у «Акушерлик ва гинекология» клиник ординатурасида ўқиди, шундан сўнг оператив ва консерватив гинекология бўлимида кичик илмий ходим сифатида фаолиятини давом эттирди.

1989 йилда у ТВМОИ кундузги аспирантурага ўқишга кирган ва уни муваффақиятли тугатгандан сўнг, 1992 йилда ТВМОИнинг 1-сонли Акушерлик ва гинекология кафедрасида ассистент сифатида ишини давом эттирди. 1994 йилда тиббиёт фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун номзодлик диссертациясини ёқлаган. 1996 йили кафедра доценти унвонини олган. 2004 йилда докторлик диссертациясини муваффақиятли ёқлаган.

2008 йилдан бошлаб ушбу кафедра профессори. 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси томонидан профессор унвони берилган.

Фаолияти давомида 80 дан ортиқ илмий мақолалари чоп этилган. Г. З. Ешимбетова раҳбарлигида 3 тиббиёт фанлари номзодлари тайерланди ва мувафакиятли ёқланди. 

 

Артикходжаева Гузал Шамсиддиновна

Доцент, т.ф.н.

 

Артикходжаева Гузал Шамсиддиновна Тошкентда хизматчи оиласида туғилган. 1985 йилда Тошкент Давлат тиббиёт институтинининг даволаш факултетини имтиёзли диплом билан тугатиб, 1985-1986 йилларда Чирчик шахар тугруқхонасида Акушерлик ва гинекология мутахасислиги буйича интернатура ўтган.

1991-1994 йиллари Тошкент шахар 5-туғруқхона акушер-гинекологи лавозимида ишлаган. 1994 – 1996 йиллари ТВМОИ Акушерлик ва гинекология №1 кафедрасида катта лаборант лавозимида ишлаган.

1996 – 2005 «Акушерлик гинекология ва Перинатал медицина» кафедраси ассистенти, 2005 йилдан хозирги кунга қадар шу кафедрада доцент лавозимида иш фаолиятини давом эттириб келмоқда.

2001 йили «Состояние гипофизарно – яичниковой функции у женщин с диффузно – нетоксическим зобом и невынашиванием беременности» мавзусида кандидатлик диссертациясини ёқлаган.

Умумий иш стажи – 37 йил, илмий - педагогик иш стажи 30 йил. Фаолияти давомида 60 дан ортиқ илмий мақолалари чоп этилган.  Кафедрада ўқув-услубий ишлар буйича маъсул ходим.

 

Исанбаева Ландиш Мухамедзакиевна

Доцент, т.ф.д.

Исанбаева Ландиш Мухамедзакиевна, Тошкент шаҳрида хизматчи оиласида туғилган.

1981 йилда Тошкент Давлат тиббиёт институтинининг даволаш факултетини имтиёзли диплом билан тугатган.  1981-1982 йилларда Тошкент Давлат тиббиёт институтида акушерлик-гинекология ихтисослиги буйича клиник ординатурада ўқиган.

1990-1993 йй. – Тошкент Давлат тиббиёт институти 3-сонли акушерлик ва гинекология кафедраси аспиранти.

1993-2002 йй. – ТВМОИ Акушерлик ва гинекология №1 кафедраси ассистенти.

2002   йилдан хозирги кунга қадар шу кафедрада доцент лавозимида иш фаолиятини давом эттириб келмоқда. 2022 йилда “Бачадон миомаси ривожланишининг клиник ва иммуногенетик механизмлари ва уни дифференциал даволаш асослари” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.

Умумий иш стажи 42 йил, шундан 30 йил педагогик стажи.

Фаолияти давомида 70 дан ортиқ илмий мақола ва 5 монография нашр этилган.

Кафедрада ихтисослик циклларидаги курсантларнинг куратори.

 

Джалалов Уктам Джалилович

Доцент, т.ф.н.

Джалолов Ўктам Джалилович 1960 йили Самарқанд шаҳрида хизматчи оиласида туғилган.

1983 йилда Тошкент Давлат Тиббиёт Институтини умумий тиббиёт мутахассислиги бўйича имтиёзли диплом билан тамомлаган.

1983-1985 йиллар Тошкент Давлат тиббиёт институти хирургия кафедраси стажёр-илмий ходими сифатида ўқишга кирган.

1990 йилда у акушер-гинеколог сифатида қайта ихтисослаштирилган. 1990 йилда "Экспериментал салмонеллёзда тимуснинг структуравий ва функционал хусусиятлари" мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди.

1990-1995 йиллар Ўзбекистон Республикаси Педиатрия илмий-тадқиқот институти туғруқ бўлимида акушер-гинеколог бўлиб ишлаган. 1995-йилда Тошкент шаҳридаги 5-туғруқхонада бўлим мудири лавозимида ишлаган.

1995-1997 йиллар Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги акушерлик бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.

1997-2001 йиллар Тошкент шаҳар Перинатал маркази директори ўринбосари лавозимида ишлаган.

2001 йилдан ҳозирги кунга қадар  ТВМОИ "Акушерлик, гинекология ва перинатал тиббиёт" кафедраси доценти лавозимида ишлаб келмоқда.

Фаолияти давомида 70 дан ортиқ илмий нашрлар чоп этилган. 40 йиллга яқин педагогик тажрибага эга.

 

Иноятова Нодира Миранваровна

Доцент, т.ф.н.

 

Иноятова Нодира Миранваровна, «Умумий тиббиёт» мутахассислиги бўйича 1991 йилда Тошкент Давлат Тиббиёт Институтини тамомлаган.

1993-1995 йиллар – Тошкент тиббиёт малакасини ошириш институтининг 1-сонли Акушерлик ва гинекология кафедрасини акушерлик ва гинекология йуналиши бўйича клиник ординатурани тамомлаган.

1997 йилдан Тошкент тиббиёт малакасини ошириш институти Акушерлик-гинекология ва Перинатал тиббиёт кафедраси ассистенти. 2021 йилдан Тиббиёт ходимларнинг касбий малакасини ошириш маркази Акушерлик-гинекология ва Перинатал тиббиёт кафедраси доценти.

2001 йилда «Диффузли токсик бўлмаган букок билан оғриган аёлларда хомиладорликнинг клиник ва иммунологик хусусиятлари» мавзусида номзодлик диссертацияни химоя килган

Умумий иш стажи 32 йил, шундан 26 йил педагогик стажи. 49 та илмий нашри чоп этилган.

Кафедрада хўжалик ишлари буйича маъсул ходим ва клиник ординаторлар куратори.

 

Шаикрамова Нилуфар Хикмаджановна

Ассистент, т.ф.н.

 

Шаикрамова Нилуфар Хикмаджановна 1996 йил ТошПМИ ни битирган. 1996-1997 йилларда Шахар Перинатал Марказида Акушерлик ва гинекология мутахасислиги буйича интернатурани тугатиб 1998-2000 йилларда ТВМОИ Акушерлик ва гинекология №1 кафедрасида клиник ординатурада ўқиган.  

20002002 йиллари ТВМОИ Акушерлик ва гинекология №1 кафедрасида катта лаборант лавозимида ишлаган. 2002 – 2005 «Акушерлик гинекология ва Перинатал медицина» кафедрасида ассистент-стажер бўлиб,  2005 йилдан хозирги кунга кадар шу кафедрада  ассистент лавозимида иш фаолиятини давом эттириб келмоқда. 2012 йили «Особенности репродуктивного здоровья женщин с синдромом гиперпролактинемии» мавзусида кандидатлик диссертациясини ёқлаган.

Умумий иш стажи – 26 йил, ассистент лавозимидаги илмий - педагогик иш стажи 21 йил.

Кафедрада «Маърифат ва Маънавият» ишлари буйича маъсул ва клиник ординаторлар куратори.

 

Каримова Зухра Абдуллаевна

Кафедра лаборанти

Каримова Зухра Абдуллаевна 1992 йил М.С. Турсунхўжаева номидаги тиббиёт техникумини битирган. 1992 – 2000 йиллари Тошкент шахар нефрология марказида ишлаган. 2000 – 2021 йиллари ТВМОИ Акушерлик ва гинекология №1 кафедрасида лаборант лавозимида ишлаган. 2021 – 2023 йиллари Тиббиёт ходимларнинг касбий малакасини ривожлантириш маркази "Акушерлик гинекология ва перинатал медицина" кафедрасида лаборант лавозимида ишлаган. 2023 йилдан хозирги кунга қадар шу кафедрада хона мудири лавозимида иш фаолиятини давом эттириб келмоқда.

 

 

Ду
08:00 - 17:00
Се
08:00 - 17:00
Чо
08:00 - 17:00
Па
08:00 - 17:00
Жу
08:00 - 17:00
Ша
-
Як
-