Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

Азизов Мирхаким Жавхарович

Азизов Мирхаким Жавхарович
Т.ф.д .профессор, Кафедра мудири

1950 йили Андижон вилояти Балиқчи туманида туғилган.

1974 йил АндМИнинг даволаш факултетини томомлаган.

1975 – 1982 йилларда туман шифохонасида травматолог – ортопед булиб ишлаган.

1982 – 1984 йилларда Москва шахрида ТСИТО да клиник ординатурани ўтаган.

Клиник ординатурани томомлагач ИИ Тошкент Давлат Тиббиет Институтида ассистент, 1992 йилдан кафедра дотсенти лавозимида фаолият олиб борди.

1987 йили номзодлик диссертатсиясини ҳимоя қилди.

1994 йил М.Ж.Азизов УзТОИТИ йирик бўғимлари ва умуртқа поғонаси бўлимига раҳбар этиб тайинланди.

У томонидан Республикада сон – чаноқ бўғимига замонавий эндопротез турларини  ўрнатиш юлга қўйилди.

1995 йили  М.Ж.Азизов докторлик диссертатсиясини ҳимоя қилди.

1997 йили М.Ж.Азизов Ўзбекистон травматология ва ортопедия илмий текшириш институтида директор этиб тайинланди.

      Унинг раҳбарлиги остида институтнинг барча фаолиятида тубдан ўзгаришлар амалга оширилди. Чет элдаги кўпгина илмий марказлар билан соха бўйича алоқалар тикланди.Профессор М.Ж.Азизов Бутунжахон травматолог – ортопедлар ассотсиатсияси “СИCОТ”, Россия Федерацияси травматолог – ортопедлар  ассотсиатсияси,бир нечта махаллий ва хорижий тиббиёт журналлари редактсион кенгаши аʻзоси. Травматология ва ортопедия илмий текшириш институти олимлар, илмий ва махсус кенгашлар раиси.У бутун жахон “СИCОТ”  конгресси (С.Петербург, 2002 й., Куба, Гавана, 2004 й.); Халқаро симпозиумлар  2000 й. –Тутлинген ш. Германия, 2001 й. –Женева ш. Швейтсария, 2003 й. –Кардифф ш. Буюкбритания, 2002 й. –Москва ш. Россия, 2003 й. – Остана ш. Казахстан, 2004 й. –Курган ш. Россия катнашчиси. Унинг рахбарлигида 5 та Фан доктори ва 12 та фан номзоди тайёрланган.М.Ж.Азизов 200 дан ортик илмий ишлар, 3 та монография, 30 та услубий қулланмалар ва 31 та патент муаллифи.

Ду
08:00 - 17:00
Се
08:00 - 17:00
Чо
08:00 - 17:00
Па
08:00 - 17:00
Жу
08:00 - 17:00
Ша
-
Як
-