ИЧКИ КАСАЛЛИКЛАР КАФЕДРАСИ
Кафедра мудири, т.ф.д., Ибрагимов Азиз Юлдашович
Ибрагимов Азиз Юлдашович – тиббиёт фанлари доктори, Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, Ички касалликлар кафедрасининг мудири.
Ибрагимов Азиз Юлдашевич 1957 йил 8 сентябрда Тошкент шаҳрида туғилган. 1980 йил Тошкент Давлат Тиббиёт институтини, 1986 йил Фанлар Академиясининг Бутуниттифоқ кардиология илмий маркази клиник ординатурасини (Москва шахри), 1989 йил Фанлар Академиясининг Бутуниттифоқ кардиология илмий маркази аспирантурасини битирган. “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимида ислоҳотлар” мавзусида докторлик диссертациясини 2016 йилда химоя қилган
1989-1994 йилларда Тошкент шаҳар 15-сонли клиник шифохонаси кардиология бўлими мудири лавозимида ишлаган.
1984-2003 йилларда 15-сонли клиник шифохонаси Бош шифокори лавозимида мехнат фаолиятини олиб борган.
2003-2019 йилларда 1-сонли Республика клиник шифохонаси Бош шифокори лавозимида мехнат фаолиятини давом эттирган.
2019-2023 цилларда Ибн Сино номли шаҳар 1-сон клиник шифохонаси Бош шифокори лавозимида ишлади. Коронавирус COVID-19 инфекцияси
пандемияси даврида А.Ибрагимов рахбарлигидаги шифохона мазкур инфекция билан касалланган беморларни даволовчи карантин тартибида ихтисослашган стационар сифатида фаолият юритди.
Тиббиёт фанлари доктори, 2014 йилдан буён Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати.
2018 йилдан Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг “Ички касалликлар 2” кафедрасининг мудири.
2023 йилда Ички касалликлар 1 ва Ички касалликлар 2 кафедралари бирлашиб, Ички касалликлар кафедраси ташкил этилди ва Ибрагимов А.Ю. кафедрага мудирлик қилиб келмоқда. Ушбу даврда ўқув жараёнига замонавий технологиялар жорий этилди, янги интеграциялашган дастурлар яратиш, шу жумладан у раҳбарлик қилаётган Ички касалликлар кафедраси томонидан олиб борилаётган ишлар сезиларли даражада фаоллашди. Фан номзодлари ва фан докторлари ишига илмий рахбарлик қилмоқда, жумладан 2023 йилда битта фан доктори ва 2 нафар фан номзодлари унинг рахбарлигида докторлик ишларини химоя килдилар. 3 монография, 10 дан ортиқ ўқув-услубий тавсияномалар ва 60 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий мақолалар муаллифи.
КАФЕДРА ТАРИХИ
Кафедра 1985 йилда ташкил топган булиб, дастлаб Терапия-Ш деб юритилган. Кафедрага тиббиёт фанлари доктори, профессор Нажим Каюмович Бобохужаев рахбарлик килган.
Бабаходжаев Н.К ўз иш фаолияти давомида «Ўсмирлар патологияси» курсини ташкил қилган. Кафедрада экстрагенитал патологиялар бўйича фаол ишлар олиб борилган, 4 та кандидатлик диссертацияси ёқланган.
2001 йилдан кафедрага мудир килиб тиббиёт фанлари доктори, проф. Ш.Н. Носиров тайинланган.
2011йилдан бошлаб кафедра “Ички касалликлар ва фармакотерапия” деб номланди. Шу муносабат билан ўқув дастурларида фармакотерапия масалаларига кўпроқ эътибор қаратилди.
2017-2018 йил кафедрани профессор Каюмов У.К. бошчилигидаги «Ички касалликлар» кафедраси билан бирлаштирилди.
2018 йил май ойида кафедра иккига «Ички касалликлар №1» ва «Ички касалликлар №2» кафедраларига ажратилди. «Ички касалликлар №2» кафедраси мудири этиб т.ф.д., Ибрагимов А. Ю. тайинланди.
2023 йил сентябр ойида «Ички касалликлар №1» ва «Ички касалликлар №2» кафедралари яна бирлаштирилиб, Ички касалликлар кафедраси ташкил қилинди ва т.ф.д., Ибрагимов А. Ю. кафедра мудири этиб тайинланди.
КАФЕДРАНИНГ КЛИНИК БАЗАСИ:
Ибн Сино номли 1 сон шаҳар клиник шифохонаси.
Манзили: Шайхонтохур тумани Кўкча дарвоза 40 уй
Телефон: +998712421608
КАФЕДРА ХОДИМЛАРИ
Қаюмов Улуғбек Каримович – кафедра профессори, т.ф.д.
Қаюмов Улуғбек Каримович тиббиёт фанлари доктори, профессор, кафедра илмий ишлари бўйича масъул.
Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлагач, эндокринология мутахассислиги бўйича клиник ординатурада таҳсил олди. Сўнгра Кардиология илмий-тадқиқот институтида кичик илмий ходим бўлиб ишлади ва 1984 йилда номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. 1985 йилдан ТошВМОИда ишлаб, Марказий илмий тадқиқот лабораторияси катта лаборанти, «Терапия 2» кафедрасида ассистент, доцентликдан кафедра мудири лавозимига кўтарилган ва 2023 йилга қадар Ички касалликлар ва телемедицина сўнгра, Ички касалликлар №1 кафедраси мудири лавозимларида фаолият юритган.
1991 йилда докторлик диссертациясини ҳимоя қилган, 1994 йилда эса “профессор” илмий унвони берилган. 1996-1999-йилларда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фан ва янги технологиялар Бош бошқармасига раҳбарлик қилган. 28 нафар фан номзоди ва докторлари (жумладан, PhD ва DSc) тайёрлаган. Ўзбекистонда Метаболик синдром илмий мактабини яратди. У 500 дан ортиқ илмий мақолалар, монографиялар, клиник қўлланмалар ва протоколлар, ўқув дастурлари, услубий қўлланмалар, патентлар ва фойдали моделлар муаллифи ва ҳаммуаллифидир. Aсосий илмий тадқиқот йўналиши: Метаболик синдром. У ТошВМОИда телетиббиётни ривожлантириш ташаббускори.
Озарбайжон, Франция, Германия, Венгрия, Италия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Россия, Украина, Япония каби бир қатор халқаро конгресслар, конференциялар ва симпозиумларда қатнашган. У бир қатор маҳаллий ва хорижий тиббиёт жамиятлари ва уюшмаларининг аъзоси. У Россиянинг "Экспериментал, клиник ва профилактик тиббиёт журнали" журналининг Бош илмий раҳбари, шунингдек, Ўзбекистондаги бир қатор илмий тиббиёт журналларининг таҳририят ва таҳририят кенгашлари аъзоси.
Профессор Каюмов - Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг терапия бўйича Эксперт Кенгаши раисининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Этика қўмитаси раисининг ўринбосари, ТХКМРМ Илмий Кенгаши ва терапия факултети илмий Кенгаши аъзоси, терапия факултетининг Муаммо комиссияси ва Мувофиқлаштирувчи эксперт Кенгаши раисининг ўринбосари.
Қурбонова Фарида Рустамовна – кафедра доценти, т.ф.н
Қурбонова Фарида Рустамовна тиббиёт фанлари номзоди, доцент, ТХКМРМ илмий Кенгаши аъзоси.
1947 йилда таваллуд топган. 1973-1974 йилларда Шошилинч тиббий марказида интернатура ўтаган. 1974 йилдан Ўрта Осиё Педиатрия тиббиёт институти “Ички касалликлар” кафедраси катта лаборанти лавозимидан меҳнат фаолиятини бошлаган.
1978-1985 йилларда Ўрта Осиё Педиатрия тиббиёт институти, “Ички касалликлар ” кафедрасининг ассистенти лавозимида ишлаган. 1985 дан 2001 йилгача Тошкент врачлар малакасини ошириш институти “Ички касалликлар ва фармакотерапия” кафедрасининг ассистенти, 2001 дан 2017 йилгача эса шу кафедранинг доценти лавозимларида фаолият олиб борган.
Хозирги кунда марказнинг Ички касалликлар кафедраси доценти лавозимида ишлаб келмоқда.
Максумова Магдия Гафуровна – кафедра доценти, т.ф.н
Максумова Магдия Гафуровна тиббиёт фанлари номзоди, доцент, 1948 йилда таваллуд топган. 1972 йилда Тошкент Давлат тиббиёт институтини тамомлаб, 1974 йилга қадар 10-шаҳар клиник шифохонасида Терапия мутахассислиги бўйича интернатура ўтаган.
1974-1993 йилларда Тошкент врачлар малакасини ошириш институти Кардиология ва функционал диагностика кафедраси ассистенти, 1993 дан 2008 йилгача Тошкент врачлар малакасини ошириш институти Кардиология ва функционал диагностика кафедраси доценти лавозимларида фаолият юритган.
2008 дан 2017 йилгача Тошкент врачлар малакасини ошириш институти Функционал диагностика кафедраси доценти ва 2021 йилгача эса Ички касалликлар- 2 кафедраси доценти лавозимида ишлаган. Хозирги кунда марказнинг Ички касалликлар кафедраси доценти лавозимида ишлаб келмоқда.
Хатамова Дилорам Тўхтамуродовна – кафедра доценти, т.ф.н
Хатамова Дилорам Тўхтамуродовна тиббиёт фанлари номзоди, доцент, кафедранинг хўжалик хисобидаги фаолияти учун масъул, терапия факултети муаммо хайаътининг илмий котиби.
1978 йилда Тошкент Давлат тиббиёт институтини тамомлаган, 1978-1980 йилларда Тошкент транспорт муҳандислари институти ва тиббий -санитария бўлимида умумий амалиёт шифокори, сўнгра Тошкент шаҳридаги 1-сонли Марказий поликлиникада кардиолог бўлиб ишлаган.
Кардиология илмий-тадқиқот институтида тадқиқотчи бўлиб ишлаган, ҳамда, санитария гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институтида илмий ходим бўлиб ишлаган, Тошкент Давлат тиббиёт институтининг ички касалликлар ва пропедевтика кафедрасида дарс берган.
1994 йилдан ҳозирги кунгача Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази ички касалликлар кафедрасида ишлаб келмоқда.
Алимов Улугбек Садикович – кафедра катта ўқитувчиси, т.ф.н.
Алимов Улугбек Садикович тиббиёт фанлари номзоди, катта ўқитувчи. Кафедрада илмий, маънавий ва маърифий ишларга масъул. 1982 йилда Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаб, 1982-1984 йилларда ушбу институтнинг “Ички касалликлар пропедевтикаси” кафедрасида клиник ординатура ўтаган.
Меҳнат фаолиятини ТошДавТИ 1-клиникаси Республика нефрология маркази гемодиализ лабораторияси шифокори лавозимида ишлашдан бошлаган. 1989 дан 1991 йилга қадар ТошДавТИ “Ички касалликлар пропедевтикаси” кафедраси ассистенти, ва 1994 йилга қадар эса ушбу кафедра аспиранти бўлган. 1994 йилда номзодлик диссертациясини химоя қилган.
1997 йилдан 2019 йилгача 51411 ҳарбий қисмда ҳарбий шифокорлик лавозимларида фаолият юритган, захирадаги полковник.
2019 йилдан 2021йилга қадар ТошВМОИ “Ички касалликлар 2” кафедраси ассистенти, 2023 йилдан эса Тиббиёт ходимлари касбий малакасини ривожлантириш маркази Ички касалликлар кафедраси катта ўқитувчиси лавозимида ишлаб келмоқда.
Саипова Махира Лутпуллаевна – кафедра доценти, т.ф.н
Саипова Махира Лутпуллаевна тиббиёт фанлари номзоди, доцент, ички касалликлар кафедрасининг ўқув фаолияти учун масъул ва ТХКМРМ илмий Кенгаши аъзоси.
1987 йилда Тошкент Давлат тиббиёт институтини тамомлаган Янгийўл шаҳар касалхонасида амалиёт ўтаган ва у ерда умумий амалиёт шифокори бўлиб ишлаган.
1998 йилда у "Терапия-2" кафедрасида клиник ординатурани шунингдек аспирантурани тамомлаган. Кафедра ассистенти лавозимида ишлаган. 2012 йилдан ҳозирги кунга қадар ТХКМРМ ички касалликлар кафедраси доценти лавозимида фаолият олиб бормоқда.
Мусаева Шоира Зоировна – кафедра доценти, т.ф.н
Шаира Зоировна Мусаева, тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази ички касалликлар кафедраси доценти, кафедранинг даволаш иши ва клиник ординатура учун масъул, ТХКМРМ илмий Кенгаши аъзоси. 1989 йилда Тошкент Давлат тиббиёт институтини тамомлаб, терапия амалиётини ўтаган. Тошкентдаги 21 ва 14 поликлиникаларда туман терапевти бўлиб ишлаган.
В 1998 йилда Тошкент малака ошириш институтининг "2-терапия" кафедрасида аспирантурани тамомлаган. Ушбу кафедрада у дастлаб лаборант, сўнгра кафедра ассистенти ва доценти лавозимларида меҳнат фаолиятини давом эттирган.
Ҳозирги вақтда Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантири маркази, Ички касалликлар кафедрасида доцент вазифасида ишлаб келмоқда.
Зиямухамедова Мухаббат Мирзаитовна – кафедра ассистенти
Зиямухамедова Мухаббат Мирзаитовна "Ички касалликлар" кафедраси ассистенти, кафедрада маънавият, инвентаризация ва масофавий ўқитиш масалалари бўйича масъулдир.
1996 йилда Тошкент Давлат тиббиёт институтини тамомлаб, терапия интернатурани ўтаган.
“Ўзбекселмаш” тиббий-санитария бўлимининг поликлиника бўлимида туман шифокори бўлиб ишлаган. Тошкент малака ошириш институтининг ички касалликлар кафедрасида клиник ординатура ва аспирантурани тамомлаган. Ҳозирда Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази ички касалликлар кафедрасида ассистент бўлиб ишлайди.
Усманова Дилноза Улугбековна – кафедра ассистенти, PhD
Усманова Дилноза Улуғбековна кафедра ассистенти, тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). Кафедрада электрон хужжат алмашинуви ва хужжатларни юритиш ишларига масъул.
2005 йилда Тошкент Тиббиёт Академиясига ўқишга кириб, 2012 йилда институтни мувафақитли якунлаган.
2012-2014 йиллар давомида Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг Ички касалликлар ва фармакотерапия кафедрасида терапия мутахассислиги буйича клиник ординатурани тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2016 йилда Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг Ички касалликлар ва фармакотерапия кафедрасида стажёр ўқитувчи лавозимидан бошлаган. 2017-2019 йилларда Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ички касалликлар-2 кафедраси ассистенти бўлиб ишлади. 2021 йилдан хозирги кунгача Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази Ички касалликлар кафедрасида ассистент лавозимида ишлаб келмокда.
2023 йил “Буйрак трансплантацияси ўтказган беморларда клиник-ижтимоий тадқиқот, уларни олиб бориш ва реабилитациясини ташкиллаштиришни такомиллаштириш йўллари” мавзусида тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссетрациясини химоя қилган.
Нурмухамедова Дилноза Эркиновна – кафедра ассистенти
Нурмухамедова Дилноза Эркиновна кафедра ассистенти. 2006 йилда Тошкент Тиббиёт Академиясига ўқишга кириб, 2013 йилда институтни мувафақитли якунлаган.
2013-2015 йиллар давомида Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг Ички касалликлар ва фармакотерапия кафедрасида терапия мутахассислиги буйича клиник ординатурани тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2018 йилда Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг Ички касалликлар кафедрасида стажёр ўқитувчи лавозимидан бошлаган. 2018-2022 йилларда Тошкент врачлар малакасини ошириш институти Ички касалликлар-1кафедрасида ассистент бўлиб ишлади.
2022 йилдан хозирги кунгача Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази Ички касалликлар кафедрасида ассистент лавозимида ишлаб келмокда.
КАФЕДРА ҲАЁТИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ
Кафедра жойлашган Ибн Сино номли 1 сон шаҳар клиник шифохонасида малака ошириш ва ихтисослаштириш учун келган тингловчилар учун барча шарт-шароитлар мавжуд. Қуйидаги бўлимларда тингловчилар амалий касб маҳоратлари оширилади: Терапия, Кардиология, Пульмонология, Аллергология, Эндокринология, Гематология ҳамда Реабилитация бўлимлари.
Кафедрада Ички касалликлар барча йўналишлари бўйича маъруза, семинар ва амалий дарслар олиб борилади.
Кафедра ходимлари Республика ҳамда хорижий илмий-амалий анжуманларда маърузалар билан, шунингдек, анжуман ташкилотчилари сифатида фаол иштирок этадилар
Кафедра ходимлари ССВ ва марказ томонидан ташкил этиладиган турли маъданий-маърифий ва соғломлаштириш тадбирларда хам фаол иштирок этиб келадилар
Кафедра ходимлари мукофотлари:
Кафедра мудири Ибрагимов А.Ю. 2007 йилда “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими” фахрий унвони, 2014 йилда “Эл-юрт хурмати” ордени ҳамда 2023 йилда I даражали Мехнат фахрийси кўкрак нишони билан мукофотланган.
Кафедра доцентлари Мусаева Ш.З. ва Саипова М.Л. лар ҳам давлат мукофотлари билан тақдирланганлар.