Кариев Шухрат Маратович
Кариев Шухрат Маратович 1962 йил 7 апрел куни Ташкент шаҳрида хизматчилар оиласида таваллуд топди. 1987 йил Ташкент Давлат тиббиёт институтининг даволаш факултетини тугатди.
Меҳнат фаолияти: 1985-1996 йиллар Ўзбекистон Республикаси нейрохирургия илмий текшириш институтида врач-интерна, поликлиника бўлимининг врач нейрохирурги, врач оториноларинголог, дигностика бўлимининг мудири бўлиб ишлади.
1997-2003 йиллар – Ташкент шаҳар 6-сон меҳнат тиббий экспертизаси комиссияси врач-експерти, Ташкент шаҳар 5-сон меҳнат тиббий экспертизаси комиссияси раиси, Ташкент шаҳар мрказий меҳнат тиббий экспертизасининг ИИИ таркиби комиссияси раиси, Ташкент шаҳар 6-сон меҳнат тиббий экспертизаси комиссияси раиси лавозимларида ишлаган.
2003-2017 йиллар – Тошкент врачлар малакасини ошириш институти «Врачлик-меҳнат экспертизаси» кафедрасида ассистент, дотсент, профессор, кафедра мудири лвозимларида ишлади.
2017 йил октабр ойидан Тошкент врачлар малакасини ошириш институти «Нейрохирургия кафедраси тиббий-ижтимоий экспертиза курси билан » кафедрасининг мудири.
1991 йили тиббиёт фанлари номзоди диссертатсиясини ёқлади.
2006 йили тиббиёт фанлари доктори диссертатсиясини ёқлади.
2012 йили профессор унвонини олди.
Кариев Ш.М. рахбарлигида 1 та номзодлик диссертатсия ёкланди, хамда хозирги вактда 2та докторлик иш олиб бормокда. Республикамизда ва яқин ва узоқ мамлакатларда ўзининг 120 дан ортиқ босма ишларини нашр қилган.
Оилали, қизи бор.