Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

Мавлянов Искандар Раҳимович

Мавлянов Искандар Раҳимович
Т.ф.д .профессор, Кафедра мудири
Телефон:
ФАКС:
E-MAIL: xxxxxxxxxxxxxx

 «Клиник фармакология» кафедраси

 ТХКМРМнинг «Клиник фармакология» кафедраси 2015 йилда ташкил топган. Кафедрани профессор, т.ф.д. Мавлянов Искандар Рахимович бошқариб келмоқда.

Мавлянов И.Р. бошчиликларида кафедрада илмий тадқиқотлар ва изланишлар олиб борилган. Кафедрадаги илмий изланишларнинг долзарб йўналишлари –   “Рационал фармакотерапия асослари муоммоларига бағишланган. 

Мавлянов Искандар Рахимович

Профессор, т.ф.д.

«Клиник фармакология» кафедраси мудири

 

 

        И.Р.Мавлянов 1958 йил 2 июлида Тошкент шаҳрида хизматчи оиласида туғилган. У 1965 йилда ўрта мактабга кириб, 1975 йилда уни “олтин медал” билан мувафақиятли тугатади. У мактаб ёшлариданоқ тиббиёт соҳасига қизиқиши юқори бўлганлиги туфайли ушбу йили Тошкент Давлат Тиббиёт институтининг даволаш факултетининг талабаси бўлиш имкониятини қўлга киратади. Тибиёт билимига чанқоқлиги туфайли, талабалик даврининг бошланғич даврлариданоқ ҳар томонлама билим олишга ва тиббиёт соҳаси фанларини ўрганишга ҳамда аъло баҳолар олиб ўқишга интилади. Турли фанлар ёъналиши, айниқса фундаментал фанларга қизиқиши уни талабалар илмий тўгарагига қатнашишга, дастлабки илмий изланишларда иштирок этишга ва илмий маърузалар билан талабалар илмий-анжуманларида маърузалар билан чиқишга ундайди. И.Р.Мавлянов талабалар илмий жамиятининг фаол иштирокчиси сифатида узининг дастлабки илмий изланиш материалларини турли тўпламларда чоп этишга эришади. Кейинчалик эса институт талабалар илмий кенгашининг тарғибот масалалари бўйича ўринбосари сифатида ҳам жамоат ишини олиб боради. У талабалик даврида барча фанларни аъло баҳоларга ўзлатиради ва институтни 1981 йили “имтиёзли” диплом билан тугатади ва институт ректори томонидан иқтидорли талабалар учун таъсис этилган “Ҳурмат дипломи” билан тақдирланади.

      И.Р.Мавлянов 1981 йили Тошкент Давлат Тиббиёт институти ректори буйруғига бинаон институт клиник фармакология кафедраси стажер-тадқиқотчи сифатида тасдиқланади. 1983 йилда у стажер-тадқиқотчилик курсини тугаллаб клиник фармаколог ихтисослигини эгаллайди. У ушбу ихтисослик бўйича ўз меҳнат фаолиятини ушбу институт клиник фармакология кафедраси катта лаборанти лавозимидан бошлайди. Ўзига юклатилган функтсионал вазифалар билан бир қаторда И.Р.Мавлянов клиник фармакология фанини ўқитиш  метадологиясини ўрганиш билан ҳам шуғулланади.  У 1981-84 йиллар мобайнида ТошДавТИ қошидаги Марказий илмий-тадқиқот лабораториясида “Куйиш жароҳатларида, жигарда метаболизмга учрайдиган дори воситалари фармакодинамикаси ва фармакокинетикаси хусусиятлари” га бағишланган мавзу бўйича экспериментал ва клиник тадқиқотлар олиб боради. 1987 йилда ушбу мавзу ёъналишида олинган маълумотлар асосида И.Р.Мавлянов номзодлик диссертатсиясини мувафақиятли ҳимоя қилади ва тиббиёт фанлари номзоди илмий даражасини олади.

      И.Р.Мавлянов 1986 йилдан бошлаб ТошДавТИ клиник фармакология кафедраси асиссенти лавозимида ишлай бошлайди. У 1989 йилга келиб Республикада илк бор дори воситалари ножуя таъсиротини ўрганиш ахборот- тахлили Республика Маркази очилиши муносабати билан ушбу марказнинг клиник фармакокинетика лабораторияси мудири лавозимига ўтказилади. Ушбу ёъналишда дори воситаларини клиник шароитда ўрганиш, уларнинг қондаги миқдорини аниқлаш усулларини амалиётга тадбиқ этиш ва дори билан даво самарадорлиги ва хавфсизлиги масалалари билан фаол шуғулланади.

     1990 йил ТошДавТИ негизида иккита тиббиёт институти, 1 ва 2-ТошМИ шакллантирилиши муносабати билан И.Р.Мавлянов 1-ТошМИ қошидаги Марказий илмий-текшириш лабораториясига ишга ўтказилади. У аввал катта илмий ходим, сўнг бўлим раҳбари ва кейинчалик эса ушбу лаборатория раҳбари лавозимларида ишлайди. Ушбу давр И.Р.Мавляновни олим сифатида шаклланишида, экспериментал ва клиник тиббиётнинг турли ёъналишлари бўйича илмий изланишларни шакллантириш ва илмий-услубий ёрдам кўрсатиш тизимини чуқур ўрганиш ва таҳлил этиш бўйича И.Р.Мавлянов учун ўзига хос тажриба даври бўлди.

    И.Р. Мавлянов тиббиёт фанлари номзоди илмий даражасини олгандан сўнг ўз илмий изланишларини “Чақалоқлар Респиратор дистресс синдромини монооксигеназ тизими индукторлари орқали антенатал профилактикасини клиник-експериментал асослаш” мавзусида давом эттирди ва 1994 йили ушбу мавзу бўйича докторлик диссертатсиясини муваффақиятли ҳимоя қилди ва тиббиёт фанлари доктори илмий даражасини олишга сазовор бўлди. У ўтказилган илмий тадқиқотлар асосида   чақалоқлар респиратор дистресс синдроми келиб чиқишининг асосий сабаби бўлган сурфактант тизимини носозлигини илк бор ўпка ҳўжайралари монооксигеназ тизими ҳолати билан боғлайди ва шу аснода ушбу хасталикни келиб чиқишини олдини олиш учун янги ёндашув, яъни монооксигеназ тизими индукторларини қўллашни клиник-експерементал асослаб берган.

И.Р.Мавлянов 1-ТошМИ қошидаги Марказий илмий-текшириш лабораторияси раҳбари лавозимида ишлаган кезларида дори воситаларини самарадорлиги ва ҳавфсизлиги ёъналишидаги илмий изланишлар учун қатор фармакодинамика ва фармакокинетикани баҳоловчи усулларни тадбиқ этди. Фармакология ва клиник фармакология, ички касалликлари фанлари кесимида илмий изланишларни давом эттирди, шогирдлар билан ишлади. И.Р.Мавлянов 1994 йилга келиб номзодлик диссертатсияси бўйича 2 та изланувчиларга раҳбарлик қилиб, шогирд тайёрлади.

     И.Р.Мавлянов илмий фаолияти турли патологик ҳолатларда организм спетсифик ва носпетсефик тизимлари орасидаги ўзаро муносабат ва ушбу муносабат бузилишларини фармакологик коррекцияси муаммолари га бағишланган назарий ёндашиш ҳамда дори билан даво самарадорлиги ва хавфсизлигини таъминлашга ёъналтирилган амалий муаммоларни ҳал қилишга қаратилгандир.

      1998 йилда И.Р.Мавлянов 14.00.42 – клиник фармакология ихтисослиги бўйича профессор илмий унвонида тасдиқланди. У 2000 йилдан бошлаб 1-Тошкент Тиббиёт институти клиник фармакология кафедраси мудири лавозимига тасдиқланади. Ушбу даврдан бошлаб И.Р.Мавлянов илмий фаолият билан бир қаторда фаол педагогик фаолият билан шуғуллана бошлайди. Клиник фармакология фанини ўқитиш бўйича қатор қўлланма ва услубий тавсияномалар, ўқув режалари ва дастурлар ишлаб чиқишда фаол иштирок этади. Ўша даврда Олий таълим тизимида қатор янгиликлар киритилиши муносабати билан Олий тиббий таълим тизими учун “Таълим стандартлари”, “Умумий амалиёт шифоколар учун малакавий талаб”, даволаш иши бўйича барча фанлар ёъналишида намунавий дастурларни шакллантиришни  ташкил қилишда иштирок этади.

     И.Р.Мавлянов 2007 йили Европа Табиий Фанлар Академиясини ҳақиқий аъзоси, 2008 йил 16 октябрида эса Россия Федерацияси Тиббиёт ва Техника Академиясининг мухбир аъзоси этиб таъйинланган.

       У 500 дан ортиқ чоп этилган илмий ишлар, жумладан 3 та монография, 5 та дарслик, 20 дан ортиқ қўлланма, 10 та услубий тавсиянома, 6 та патентлар муаллифидир. Бир неча бор Давлат илмий-техник дастурлари доирасида фундаментал ва амалий грантлар кесимида илмий-тадқиқот ишлари олиб борган.  И.Р.Мавлянов раҳбарлигида 12 та фан доктори ва 22 та фан номзодлари тайёрланган.

     И.Р.Мавлянов Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармакологик қўмитаси, ички касалликлари бўйича илмий-техник кенгашини аъзосидир. У Ўзбекистон фармаколог ва клиник фармакологлари жамияти раиси ўринбосари, Ўзбекистон терапевтлар ассосатсияси бошқаруви аъзоси, Миллий биоетика қўмитасини, Тошкент тиббиёт академияси ички касалликлари фани бўйича муаммо кенгаши аъзоси сифатида ҳам фаолият кўрсатади.  Шу билан бир қаторда И.Р.Мавлянов «Назарий ва клиник тиббиёт журнали», «Инфектсия, иммунитет ва фармакология» журналларининг бош мухаррири ўринбосари ва бошқа қатор тиббиёт соҳаси бўйича журналларнинг редколлегия аъзоси сифатида ҳам  хизмат қилиб келмоқда.

      Илмий ва жамоат соҳалари ёъналиши билан бир қаторда И.Р.Мавлянов клиник фармакология фани соҳасида педагогик фаолиятини давом эттириб келмоқда. У ушбу ёъналишда бакалавр талабалар, клиник ординатор ва магистрларга ратсионал ва ҳавфсиз фармакотерапия тамойиллари бўйича билим ва кўникмалар сингдириб келмоқда.  Соғлиқни сақлаш тизими даволаш профилактика муассасаларига фармакотерапия самарадорлигини ошириш усуллари ҳамда дори билан даволаш натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган ножуя таъсир хавфини олиш ёндашувларини тадбиқ этмоқда.

      И.Р.Мавлянов 2012-2016 йилларда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий фаолиятини мувофиқлаштириш булими бошлиғи лавозимида ишлади.

       2015 илда Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи асосида Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида “Клиник фармакология” кафедраси ташкил этилиши муносабати билан ушбу кафедра мудири лавозимига тасдиқланди.

        И.Р.Мавлянов ҳозирги кунда “Клиник фармакология” кафедраси мудири лавозимида фаолият олиб бориш билан бир қаторда Республика спорт тиббиёти илмий амалий маркази директори ўринбосари сифатида хам ишламоқда.

 

Мавлянов Зафар Искандарович

Доцент, т.ф.д.

 

 

Абдуллаев Асилжон Қахраманович

Ассистент, т.ф.н.

 

 

       А.Қ. Абдуллаев 1971 йил 27 ноябрида Буҳоро вилояти Шофиркон туманида зиёли оиласида туғилган. У 1979 йилда ўрта мактабга кириб, 1989 йилда уни “кумуш медал” билан мувафақиятли тугатади. У мактаб ёшлариданоқ тиббиёт соҳасига қизиқиши юқори бўлганлиги туфайли ушбу йили Самарқанд Давлат Тиббиёт институтининг даволаш факультетининг талабаси бўлиш имкониятини қўлга киритади. Тиббиёт билимига чанқоқлиги туфайли, талабалик даврининг бошланғич даврлариданоқ ҳар томонлама билим олишга ва тиббиёт соҳаси фанларини ўрганишга интилади. Турли фанлар йўналиши, айниқса жарроҳлик фанларга қизиқиши уни жарроҳлик амалиётларида дастлаб фақат кузатувчи ва кейинчалик жарроҳлик амалиётлари вақтида ёрдамчи сифатида фаолият юритишга ундайди. А.Қ. Абдуллаев талабалар илмий жамиятининг фаол иштирокчиси сифатида узининг дастлабки илмий изланишларини "ўткир панкреатит" касаллигини учраши, сабабларини ўрганишга қаратилган.   

    А.Қ. Абдуллаев 1995 йилда Самарқанд Давлат Тиббиётни тугатиб Буҳоро Давлат Тиббиёт институтининг госпитал жарроҳлик кафедраси дастлаб клиник ординатура ва кейинчалик аспиранти сифатида фаолиятини бошлайди.  1998 йилдан бошлаб ушбу институтнинг марказий лабораториясида кичик илмий ҳодим сифатида фаолиятини давом эттиради. 2000 йилдан Буҳоро Давлат Тиббиёт ректори буйруғига биноан институт фармакология ва клиник фармакология кафедраси   мудири вазифасини бажарувчи сифатида тасдиқланади. Ўзига юклатилган функционал вазифалар билан бир қаторда А.Қ. Абдуллаев фармакология ва клиник фармакология фанини ўқитиш метадологиясини ривожлантириш билан ҳам шуғулланади.  У 2002 йилда “Опканинг сурункали касалликлари жарроҳлигида жигар ва буйракдаги функционал ўзгаришлар” мавзусидаги илмий ишини мувофақиятли якунлаб тиббиёт фанлари номзоди илмий даражасига эга бўлди. 

      2003- йилдан бошлаб 1-ТошДавТИ клиник фармакология кафедрасида ассистент лавозимида фаолиятини бошлайди ва ўз устида ишлашни давом эттиради. 2005 йилда Тошкент тиббиёт академияси ташкил этилиши муносабати билан академиянинг 1-клиник шифоҳонаси базасида фаолиятини давом эттирди. Ўқув жараёни билан бир вақтда беморларни даволаш сингари фаолият билан ҳам жиддий шуғулланди. 2009 йилдан бошлаб “Гиперурикемия” мавсуга бағишланланган илмий иш билан мустақил равишда иш олиб борди.

      А.Қ. Абдуллаев 2012 йилдан бошлаб Тошкент шаҳар 1-сонли Ибн Сино номли клиник шифохонасида терапевт шифокор сифатида фаолият юритади. Бу вақтда ҳам клиник фармакологиянинг тамойилларини амалиётга татбиқ этиш билан шуғулланди.

     2015 йилда Тошкент врачлар малакасини ошириш институти клиник фармакология кафедраси ташкил этилиши муносабати билан ушбу кафедра ассисенти лавозимига ишга қабул қилинди. Шунингдек ушбу даврда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида клиник фармаколог шифокор сифатида ўриндошлик асосида фаолият юритиш, “Шошилинч тиббиёт амалиётида пационал фармакотерапия” тамойилларини амалиётга жорий этиш билан ҳам шуғулланди.

    2017-2018 йиллари Республика спорт тиббиёти илмий марказида фармаколог сифатида иш олиб борди ва бу вақтда спортчилар учун зарур болган 7 турдаги қувватлантирувчи ҳамда спортчиларни жисмоний фаоллигини ушлаб турувчи дори воситаларини қўллаш бўйича услубий ишланмалар тайёрлади. Ушбу ишланмалардан ҳозирги кунда ҳам фойдаланиб келинмоқда.

   2019 йилдан Тиббиёт ходимларини касбий малакасини ошириш маркази клиник фармакология кафедраси ассистенти лавозимида фаолият юритиб келмоқда. Ушбу даврда Акфа медлине хусусий клиникасида клиник фармаколог врач сиратида иш олиб бориш жараёнида “Рационал фармакотерапия тамойилларини” амалиётга татбиқ этиб келмоқда.

     А.Қ. Абдуллаев ҳозирги кун тиббиётининг долзарб муаммоларидан бири бўлган Гиперурикемияга бағишланган мақолалари Хорижий ва маҳаллий журналларда чоп этиб келинмоқда, шуниндек халқаро конференцияларда ўзининг илмий мавзусига оид тезислари ҳамда маърузалари билан иштирок этиб келмоқда.

 

Олимов Алимордон Рузикулович

Ассистент

 

Олимов Алимордон Рузикулович, 1986 йил 19 январда Самарқанд вилоятида хизматчи оиласида тўғилган2012 йил Тошкент Педиатрия тиббиёт институтининг тиббий педагогика факультетини битириб, 2013-2017 йилларда Тошкент Педиатрия тиббиёт институтининг «Шошилинч тиббий ёрдам» кафедрасида мутахассислик буйича магистратурани тугатди. 2021 йилдан бошлаб ТХКМРМ Клиник фармакология кафедрасида ассистент лавозимида ишлаб келмоқда

 

Ду
08:00 - 17:00
Се
08:00 - 17:00
Чо
08:00 - 17:00
Па
08:00 - 17:00
Жу
08:00 - 17:00
Ша
-
Як
-