Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

Рахимова Гулнара Нишановна

Рахимова Гулнара Нишановна
Тиббиёт фанлари доктори,профессор, кафедра мудираси

ТИББИЕТ ХОДИМЛАРИНИНГ КАСБИЙ МАЛАКАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАРКАЗИ

ЭНДОКРИНОЛОГИЯ КАФЕДРАСИ

         Биринчи бор Ўрта Осиёда Эндокринология кафедраси 1965 йилда профессор Қаюмов Э.Г. томонидан ташкил қилинган. Профессор Каюмов Э.Г. кафедрага 25 йил мобайнида (1965-1986й.) рахбарлик қилган. Бу йиллар давомида кафедрада 600дан ортиқ юқори мутахассислашган Республика эндокринологлари тайёрланди, кафедра вилоятлардаги эндокринологик диспансерларни очилишида фаол қатнашди, Узбекистон Республикасида қандли диабет эпидемиологияси бўўйича илмий иш ўтказди.

1965 йилда профессор Қаюмов Э.Г. биринчи бор Тошкент шифокорлар

малакасини ошириш институтида Эндокринология кафедрасини ташкил Қилиб, хаётининг сунгги кунларига Қадар бу кафедрага рахбарлик қилган. Академик Тўракулов Я.Х. билан яқин хамкорликдаги ҳаракатлари натижасида тиреидология жадал ривожланган.  Узбекистондаги йодтанқислик муаммоси кўпи билан бу икки олимнинг биргаликда олиб борган харакатлари натижасида ҳал бўлган. Профессор Э.Г. Қаюмов кўрсатган хизматлари юқори баҳога эга бўлиб,  унга «Хизмат курсатган фан арбоби» унвони берилган.                                                                                 

 

 

1989 й. ЎзР ФА қошидаги Эндокринология ИТИ экспериментал лабораториясини бошлиғи профессор, т.ф.д. Мирахмедов М.М. эндокринология кафедрасига рахбар этиб тайинланган.

 

 

1991 йилдан 2011 йилгача кафедрага профессор, т.ф.д. Рахимова Д.З.

рахбарлик қилган. Рахимова Д.З. 1992й. юқори даражали шифокор малакасига эга бўлди. 2008й. Россия Академиясининг Медико-Техник фанлари академиги этиб тайинланди. Проф. Рахимова Д.З. қўл остида 20 йил мобайнида 6 мингдан зиёд шифокорлар ўз малакаларини оширишди, 80дан ортиқ клиник ординаторлар тайёрланди, 2та номзодлик диссертацияси ёқланди.

 

 

Проф. Рахимова Д.З. – 200дан ортиқ илмий нашрлар, мақолалар,

тезислар, 10 методик қўлланма, 10 методик тавсиянома, 5 монография автори бўлиб хисобланади.  Рахимова Д.З. илмий фаолиятининг асосий йўналиши қандли диабетда юрак-қон томир касалликларини ўрганиш бўлиб хисобланди. 2 тур қандли диабетни даволаш ва клиник кечиши, гипотиреозда камқонликни даволаш ва ташхислаш каби масалаларга катта эътибор қаратилди.

2011й. август ойидан кафедрага проф. Рахимова Г.Н. рахбарлик қилиб келмоқда.

 

 

Хозирги кунда ТХКМРМ эндокринология кафедрасини рахбари проф.

Рахимова Г.Н. қўл остида 10 номзодлик диссертациялари химояланган, 6 мустақил изланувчи ва 2 таянч докторантлар тиббиёт фанлари номзодлиги химоясига, 2 изланувчи тиббиёт фанлари доктори даражасини ёқлашга тайёрланмоқдалар.

Изланишлар йўналиши: оқсилларнинг ноферментатив гликирланиши,

узига хос диабетик микроангиопатиялар ва юрак-қон томир касалликлари, 1 ва 2 тур қандли диабет ривожланиш патогенезининг генетик детерминирланганлиги, 1 тур қандли диабет ва орфан касалликлар  регистрлари, туғма буйрак усти бези пўстлоқ қисми дисфункцияси, метаболик синдром, ўсиш ва пубертатнинг бузилишига урғу берган холда болалар эндокринологияси, орфан касалликлар.

400 дан ортиқ илмий нашрлари мавжуд, 40 услубий тавсиялар ва қўлланмалар, 8 монографиялар муаллифи ҳисобланади..  1998 йилдан EASD, 2000 йилдан IDF, 2008 йилдан ESPE халқаро ташкилотлар аъзосидир.

Проф. Рахимова Г.Н. бошчилигида «Болалар эндокринологияси» ва

«Оператив эндокринология» мутахассилиги бўйича ихтисослаштириш цикллари дастурлари ишлаб чиқилди ва тадбиқ этилди, MOODLE таълим тизими жорий этилган

2005 йилдан бошлаб  IDFдан «Insulin for life» ва «Life for child» 2та

халқаро грантлар модератори, 2010 йилдан  WDFдан «Узбекистонда болалар диабети» халқаро грантлар модератори бўлиб ҳисобланади. 2015 йилдан башлаб ESPE нинг Кавказ ва Ўрта Осиё давлатлари болалар эндокринологияси бўйича мактабининг халқаро мурабийи ҳисобланади.

ТХКМРМ илмий Кенгашининг аъзоси, даволаш факултети илмий

Кенгаши аъзоси, РИИАТЭМ  Олимлар Кенгаши аъзоси, ТТА қошидаги ихтисослаштирилган Кенгаш аъзоси, ЎзР ССВ ҳузуридаги эндокринология бўйича аттестацион комиссия аъзоси, “Ўзбекистонда диабет” илмий-оммабоп журнали таҳририят аъзоси, Жаҳон банки ва ЖССТ нинг “Саломатлик-3” лойиҳаси консультант-эксперти ҳисобланади. 2021 йилда “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги” медали билан тақдирланган.

Турли йилларда кафедрада юртимизнинг тиббий илмни ривожлантириш борасида иш олиб борганлар қуйидагилар:

 

 

Шарафуддинова Лола Мирабидовна, тиббиёт фанлари номзоди , доцент

 

 

Алимова Гулшад Агзамовна, тиббиёт фанлари номзоди, доцент

 

 

Дмитриева Е.Н., тиббиёт фанлари номзоди, доцент

 

 

Мухамедов Тухтамурад Мухамедович, тиббиёт фанлари доктори, профессор

 

 

Умаров Тургун Турсунович, ассистент

 

 

Лутфуллаев Файзулла Лутфуллаевич, ассистент

 

 

Алиханова Нодира Миршавкатовна, тиббиёт фанлари доктори ассистент

 

 

Шорустамова Зулхумор Абдуллаевна, ассистент

 

“Эндокринология” кафедраси таркиби

Ҳозирги вақтда кафедрада иш олиб бормоқдалар:

 

 

Хайдарова Равшанхон Тургуновна, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.

         Кафедрада 1998 йилдан бери ишлайди. Кафедранинг ўқув-услубий ишлари бошлиғи. Болалар эндокрин касалликларининг ирсий қирралари, аёллар репродуктив касалликларининг эндокринологик жиҳатларини,  уларни даволаш ва олдини олиш усулларини ўрганади. ТХКМРМ илмий Кенгашининг таклиф етилган аъзоси, даволаш факултети илмий Кенгаши аъзоси, ички касалликлар бўйича муаммоли комиссия аъзоси. 2020 йилда “Меҳр Саҳоват” кўкрак нишони билан тақдирланган.

 

 

Джураева Азиза Шахзадэевна, тиббиёт фанлари номзоди, доцент

         Кафедрада 2011 йилдан бери ишлайди. Кафедранинг илмий ишларига масъул. Даволаш факултети илмий Кенгаши аъзоси. Илмий изланишлари қандли диабет асоарталари ва қалқонсимон без хасталикларини ўрганиш ҳисобланади. Доцент Джураева А.Ш. раҳбарлиги остида 1 та номзодлик диссертацияси ҳимояланган.

 

 

Ахроров Камил Убайдуллаевич, ассистент

         Кафедрада 2018 йилдан буён ишлаб келмоқда. Ёш ва истиқболли ходим. У номзодлик диссертациясини ҳимоя қилиш бўйича “Оптимизация диагностики и лечения пациентов с сахарным диабетом 2 типа и хронической сердечной недостаточности” илмий иш мавзусини тасдиқлаган. Кафедрада IT ишлари бўйича маъсул. 2020 йилда “Меҳр Саҳоват” кўкрак нишони билан тақдирланган.

 

 

Наримова Гулчехра Джуманиязовна, тиббиёт фанлари доктори, ассистент.

Кафедрада 2020 йилдан буён ишлаб келмоқда. Акад. Туракулов Ё.Х. номидаги РИИАТЭМ катта илмий ҳодими, «Қалқонсимон без касалликлари» бўлими бошлиғи. Илмий йўналиши нейроэндокринологик касалликлар ва уларнинг асоратларини ташҳсилаш ва даволашга қаратилган. 2021 йилда “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги” медали билан тақдирланган.

 

 

Алимджанов Нусратжон Амилджанович, тиббиёт фанлари номзоди, ассистент.

Кафедрада 2017 йилдан бери фаолият юритади. Акад. Туракулов Ё.Х. номидаги РИИАТЭМ «Эндокрин жарроҳлик» бўлими бошлиғи. Кафедрада «Оператив эндокринология» циклида курсантларга амалий кўникмаларни ўқитиш бўйича маъсул ҳисобланади. Алимджанов Н.А. нинг илмий изланишлар соҳаси қалқонсимон ва қалқон олди безлари хиругик касалликлари, буйрак усти безлари ўсмалари ҳисобланади.

 

 

Эндокринология кафедраси ҳодимлари интеграл цикллар, шунингдек халқаро циклларни ташкиллаштириш ва ўтказишда фаол иштирок этадилар. Кафедра мудирининг ҳатти-ҳаракатлари остида 2019 йил Қозоғистон Республикасида, 2022 йил Тожикистон Республикасида сайёр цикллар ўтказилди.

 

 

 

 

 

Кафедрада халқаро олимлар и изланувчилар томонидан кўплаб мастер-класслар ва цикллар ташкил этилган.

 

 

 

 

 

Кафедра ҳодимлари марказнинг ва жамиятнинг оммавий ҳаётида фаол иштирок этадилар.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

         Ҳозирги кунда кафедрада самарали ўқув жараёни учун барча шароитлар яратилган, электрон ўқув материалларини яратиш ва сақлаш ва уларни ўрганиш кетма-кетлигини белгилаш имконини берувчи MOODLE таълим тизими жорий этилган. MOODLE дастури шифокорларга асосий иш жойидан ажралмаган ҳолда, қийинчиликларсиз ўқув жараёнини мақбул ва қулай тарзда яратиш имконини беради. Кафедранинг клиник базаларини жиҳозлаш клиник ординаторлар ва тингловчиларга кардиологияни oптимал ўзлаштиришга имкон беради. Кафедра компютер лабораторияси, кенг синф хоналари ва multimedia ускуналари билан жиҳозланган маърузалар зали билан жиҳозланган.

         Кафедранинг асбоб ускуналар билан таъминланганлиги тингловчилар ва клиник ординаторлар ўқув жараёнини мукаммал ўрганиш учун йўналтирилган. Кафедранинг клиник базаларида амалий машғулотлар учун алохида хоналар, кутубхона ва маъруза заллари мавжуд, булар хаммаси албатта курсантлар ва кафедра ходимлари учун ўқув жараёнини оптималлаштириш имконини беради. Бундан ташқари, синф хоналарининг жиҳозланиши on line конференциялар ва маслаҳатлашувлар пайтида ҳамкасблар билан конференция чақирувларида масофадан мулоқот қилиш имконини беради.

Кафедрада ўқув дастурларини тайёрлаш талабларига мувофиқ замонавий интерактив технологиялар ва амалиётчи эндокринологлар, кардиологлар, оилавий шифокорлар ва тегишли мутахассисликлар бўйича илмий-тадқиқот натижалари билан бойитилмоқда. Ҳар йили Бутун Жахон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти, Европа, Россия ва Ўзбекистон эндокринологларининг жамиятлари томонидан тасдиқланган тавсиялар (стандартлар) асосида ўқув дастурлари ва ўқув қўлланмалари режаларини тубдан қайта кўриб чиқиш амалга оширилади, бу кафедранинг ўқув-педагогик ишларида ўз аксини топади. Ҳар бир маъруза ва амалий дарс узлуксиз дипломдан кейинги таълим шароитида янги замонавий тиббий билимларни ўзлаштиришнинг муҳим шарти сифатида видеоматериаллар билан жиҳозланган.

Ўрганилган материални яхшироқ ўзлаштириши учун марказ клиникаси бўлимларида беморларни клиник таҳлил қилиш билан профессор-ўқитувчилар томонидан маслахатлар тизимли равишда ўтказилади. Эндокринология кафедраси ходимлари илмий-тадқиқот ишларини фаол олиб бормоқдалар

Кафедра ходимлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил етилган, республикамизнинг чекка ҳудудларида юрак-қон томир касалликлари билан оғриган беморлар, ногиронлар уйлари ва оғир беморлар учун мактаб-интернатларда жиддий беморларни текширишга қаратилган "саломатлик хафталикларда" фаол иштирок этиб, ижтимоий иш билан фаол шуғулланмоқдалар. Шунингдек санавиация тизимида фаол иштирок этиб, вилоят ва туманлардаги оғир беморларнинг диагностика ва даволаш ишларига ўз хиссаларини қўшадилар.

 

 

 

 

 

 

Расмда (чапдан ўнгга): асс. Ахроров К.У., кафедра мудири проф. Рахимова Г.Н., доц. Джураева А.Ш., доц. Хайдарова Р.Т.

 

Кафедра манзили: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Мирзо Улуғбек шоҳ кўчаси, 56. Акад. Ё.Х. Туракулов номидаги Республика ихтисослаштирилган илмий- амалий тиббий эндокринология маркази базасида жойлашган.       

 

Ду
08:00 - 17:00
Се
08:00 - 17:00
Чо
08:00 - 17:00
Па
08:00 - 17:00
Жу
08:00 - 17:00
Ша
-
Як
-