Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

Шамансуров Шаанвар Шамурадович

Шамансуров Шаанвар Шамурадович
Т.ф.д .профессор, Кафедра мудири

Шомансуров Шоанвар  Шомуратович, 1957 йил 7 октябрда Тошкент шаҳрида хизматчи оиласида туғилган.

1975 -1981 йилларда Урта Осие тиббиет педиатрия институтининг педиатрия куллиетида ўқиб, олийгохни педиатр – шифокор мутахассислиги буйича 1981 йилда тамомлаб, Урта Осие тиббиет педиатрия олийгохининг фармакология куллиетида  ассистент лавозимида ишлаган. Шу кафедрада 3 йил ишлаб, сунг клиник фармакология кафедрасида ассистент лавозимида  ишини давом эттирди.

1985 йилдан то 1988 йиилгача Россия Фанлар Академиясининг Педиатрия илмий-текшириш институтида аспирантурани утиб, 1988 йили  «Болаларда сурункали упка касалликларида эуфиллиннинг самарали куллаш» мавзусида номзодлик диссертатсиясини химоя килди.

1989 -1990 йилларда Тошкент шахар маслахат – ташхис марказида невропатолог булиб ишлаб, 1990 – 1991 йилларда ТошПМИ нинг Асаб касалликлари кафедрасида ассистентлик ловозимида ишини давом эттирди.

1991 – 1994 йилларда Россия Фанлар Академиясининг Педиатрия илмий-текшириш институтида докторантурани утаб, 1994 йили «Тутканоги булган болаларда шайтонлашга карши кулланилувчи дориларни меъерлаштириш» мавзусида докторлик диссертатсиясини химоя килган ва 1995 йилдан бошлаб Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг Болалик даври асаб касалликлари кафедрасининг дотсентлик вазифасида ва шу йилниинг декабр ойидан бошлаб хозирги давргача кафедранинг мудири вазифасини фаол бажариб келмокда.

1998 йилдан бошлаб 2003 йилгача ТВМОИ укув ишлари проректори булиб хам ишлаб келган.

Оилали, 3нафар фарзанди бор.

Тиббиет фани доктори, профессор Ш.Ш. Шамансуров  юкори савияли муаллим, укув жараенининг мохир, зехнли ташкилотчиси, у утказадиган машгулотлар тушунарли, юкори илмий ва методик савиявийлилиги, тула-тукислилиги хамда амалий юналганлиги билан ажралиб туради.

Мехнаткашлиги, талабчанлиги, жавобгарлик ва бурч хисси Ш.Ш.Шамансуровга врачларни дипломдан кейинги таерлашнинг Республика согликни саклаш вазирлигининг янгиланган юкори талабларига мувофик юналишларини танлаш имконини беради. Ш.Шамансуров  жамоат ишларида хам фаол иштирок этади. У 1996 йилдан 1999 йилгача неврология ва психиатрия буйича ихтисослашган илмий кенгаш котиби. Республика неврологлар уюшмаси бошкармаси, ихтисослашган хамда институт ва педиатрия факултетининг илмий кенгаш аъзосидир.

Ш.Ш. Шамансуров юкори малакали мутахассис, тажрибали клинитсист. У болалар психоневрологиясида замонавий текшириш усулларини куллайди. Илмий текширувларни мохир ташкилотчисидир. Эпилепсия ва болалардаги хуружларда шайтонлашга карши даво чораларини ратсионал куллаш ва яхшилаш, хамда болаларда перинатал патологияни эрта аниклаш ва реабилитатсия килиш унинг илмий текширувлари юналишидир. У факат Республикадагина эмас, балки якин ва узок чет давлатларда чоп этилган бемор болалар давоси, реабилитатсияси, диагностикасининг хар хил муаммоларига багишланган 250 илмий иш, 7 та монография ва 4 муаллифлик гувохномаси муаллифи. Чоп эттирган монографиялари: «Неврология раннего детства» бу монографияда хозирги кунда эрта ёшли болаларга тегишли неврологик касалликларни ташхислаш, даволаш ва профилактика чора тадбирлари  хакида кенг ёритилга. Буч оп этилган монография нафакат неврологлар, балки умумий амалиёт шифорклари, неонатологлар ва педитарлар учун мулжалланган.

«Преимушества и недостатки противоепилептических средств» номли монография эпилептологияда мухим булган муаммоларга карашли булиб, унда даволаш коидалари кулай илмий асосоланган шаклда берилган.

«Узок умр куриш сирлари» монографиси халкимиз учун зарурий булиб, бемалол соглом турмуш тарзи сирлари каторига кириб келмокда. Унда халкимизнинг дунёкарашлари инобатга олган холда, хаётимизда хар кун учрайдиган ва вакти келса биз ахамият бермайдиган нарсаларни мухимлигини курсата билган.   «Шайтонлаш хуружлари» монографияси турли юналишдаги шифокорлар учун мулжалланган булиб, унда болалардаги шайтонлаш холатларин ажрата билиш, биринчи ёрдам курсатиш, киёсий ташхислаш ва даволаш режалари кенг ёритилган. «Соглом фарзанд тарбиясининг сирлари» монографияда кенг оммага мулжалланган булиб, унда оналар учун кандай соглом фарзанд трабиялаш, парваришлаш ва гудак ёшдаги учрайдиган касалликларни олдини олиш сирлари акс эттирилган. «Болаларда перивентрикуляр лейкомалятсия» монографисида эса, оналарнинг хомилардорлик пайтидаги патологик жараёнларни, бунинг натижасида эса хомилага таъсир этиш, тугрукдаги асоратлар  ва перивентрикуляр лейкомалятсиянинг клиник кечиши, ташхислаш ва даволаш чора тадбирлари кенг ёритилган. «Неонаталная неврология» монографияси, энг сунгги монографилардан хисобланиб, Москва бош болалар невропатологи профессор В.М.Студеникин билан хамкорликда чоп этилган. Унда янги тугилган чаклоклардаги неврологик узгаришлар, уларнинг узига хослиги ва замонавий ташхислаш ва даволаш усуллари кенг ёритилган. Ушбу монография нафакат невропатологлар, балки, умумий амалиёт шифокорлари, неонатологлар учун хам мулжалланган.

Хозирги вактгача икки нафар тиббиет фанлари докторини таерлади ва 10  нафар тиббиёт фанлари номзодларини илмий изланишларига рахбарлик килган. Хозирги кунда 2 нафар тиббиёт фанлари номзоди илмий ишларига рахбарлик килмокдалар. Ш.Ш. Шамансуров  Республика  Согликни саклаш Вазирлигиниг Бош болалар невропатологи лавозимида хам фаолият юритиб келмокда.

Кафедранинг долзарб илмий юналишларидан перинатология, эпилептология, кон-томир касалликлари. Охирги йилларда ирсий-генетика касалликларга хам чукур эътибор берилмокда.

Ш.Ш. Шамансуров  Республика  микёсида ва халкаро симпозиумлар, хамда конферентсияларда бир неча марта илмий текширувлар натижалари билан сузга чикган.

Институтда Ш.Шамансуров билан хамкорликда ишлаш – рахбарлар, олимлар, педагоглар, юкори малакали мутахассисларнинг янги замонавий авлоди вакили эканлигини таъкидлаш имконини беради.

Шубҳасиз, ҳар қандай бошланган иш, айниқса миллатимиз саломатлигига қаратилган иш давомлидир.

Ду
08:00 - 17:00
Се
08:00 - 17:00
Чо
08:00 - 17:00
Па
08:00 - 17:00
Жу
08:00 - 17:00
Ша
-
Як
-