ТИББИЕТ ХОДИМЛАРИНИНГ КАСБИЙ МАЛАКАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАРКАЗИ
КАРДИОЛОГИЯ ВА ГЕРОНТОЛОГИЯ, ИНТЕРВЕНЦИОН КАРДИОЛОГИЯ ВА АРИТМОЛОГИЯ КУРСИ БИЛАН КАФЕДРАСИ
Кафедра 1967 йилда профессор Мнушкин Арон Соломонович томонидан ташкил этилган. Кардиология кафедрасининг тарихи 1932 йилда ташкил этилган ва Тошкент малака ошириш институтининг қайта ташкил этилиши тарихи билан узвий боғлиқдир. Кафедра Тошкент тиббиёт институтининг госпитал терапия кафедраси ходимларидан ташкил топди ва унга профессорлар Слоним Моисеи Ильич (1932-1940), Манкус Гейнрих Францевич (1940-1942), доцент Гехтман Лев Ревимович (1942-1947) раҳбарлик қилдилар.
1947 йилдан бошлаб терапия кафедрасини профессор Мнушкин А. С. бошқарди, 1967 йилда унинг ташаббуси билан терапия кафедраси кардиология кафедрасига айлантирилди ва уни профессор Мнушкин А. С.
1973 йилгача бошқарган.
1973 йилдан 1999 йилгача кафедрани Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси академиги, Ўзбекистон Республикаси хизмат кўрсатган фан арбоби, Россия тиббиёт Академияси мухбир аъзоси, тиббиёт фанлари доктори, профессор Карим Юлдашевич Юлдашев бошқарган. Унинг ташаббуси билан кафедрада функционал диагностика курси ташкил этилди.
Карим Юлдашевич Юлдашев истеъдодли ташкилотчи, зийрак ва самимий шифокор, педагог ходимларнинг севимли устози эди.
Клиник тиббиёт соҳасидаги таниқли олим, соғлиқни сақлашнинг етакчи ташкилотчиларидан бири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги, Россия тиббиёт фанлари Академиясининг мухбир аъзоси, профессор Карим Юлдашевич Юлдашев 1933 йилда Тошкентда туғилган.
Тиббий ва илмий-педагогик фаолиятининг бошланиши Тошкент тиббиёт институти билан боғлиқ бўлиб, у ерда ички касалликлар кафедраси профессори лавозимида ишлаган, 1973-1999 йилларда Тошкент врачлар малакасини ошириш институти (ТВМОИ) кардиология ва функционал диагностика кафедрасига раҳбарлик қилган.
К. Ю. Юлдашев 1976-йилдан 1982-йилгача Ўзбекистон ССР Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари вазифасида фаолият кўрсатиб, Республика тиббиёт илмини ривожлантиришга, тадқиқотларни оптималлаштириш ва режалаштиришга, уларни амалий соғлиқни сақлаш тизимига ўз вақтида ва тўлиқ жорий этишга катта эътибор қаратди.
К. Ю. Юлдошевнинг илмий тадқиқотлари натижалари Ўзбекистон соғлиқни сақлаш органларида даволаш-профилактика ишларини шакллантиришга сезиларли таъсир кўрсатди. У яратган илмий мактаб тиббиёт фани ривожига муваффақиятли ҳисса қўшди.
К. Ю. Юлдашев раҳбарлигида 11 та докторлик ва 66 та номзодлик диссертациялари ҳимоя қилинган. 530 та илмий мақола, шу жумладан 22 та монография, хамда бир қатор дарслик, ўқув қўлланмалар чоп этилган.
Машҳур олим ва тиббиёт фанининг ташкилотчиси К. Ю. Юлдашев бир неча бор халқаро форумларда (Швеция, Япония, Германия, Франсия, Чехословакия, Ҳиндистон, Сурия, Англия ва х.к..) тиббиёт илмини муносиб намойиш этди.).
К. Ю. Юлдашев кўплаб жамоат ишларини олиб борди, кўп йиллар давомида "Терапевтик Архив", "Клиник тиббиёт", "Балнеология, физиотерапия ва даволаш жисмоний маданияти масалалари" журналлари таҳририяти аъзоси, "Ўзбекистон тиббиёт журнали", "Саломатлик" журналлари таҳририяти аъзоси бўлди, шунингдек, Ўзбекистон терапевтлар илмий жамияти раиси ҳам бўлган.
Ушбу йилларда кафедрада фаол мехнат қилиб ўзларининг клиник ва педагогик илмларини бўлишган доцентлар: т.ф.н. А.Г. Ирмухамедов, т.ф.н. Э.Д. Шайхов, ассистентлар т.ф.н. А.Е. Житницкая, т.ф.н. М.Х. Хайдаров, т.ф.н. И.И. Мукимджанов, т.ф.н. М.Г. Максумова, М. A. Хайдаров, т.ф.д. Г.X. Ярмухамедова, М. Ш. Бабаджанов каби мутахассислар катта ҳисса қўшдилар.
2008 йилдан бошлаб функционал диагностика курси ТВМОИ функционал диагностика кафедрасига айлантирилди ва уни 2020 йилгача т.ф.д. Г. X. Ярмухамедова бошқарди, хозирги вақтда уш бу кафедрани доцент, т.ф.д. М.Г. Мухамедова бошқариб келмоқда.
1999 - 2012 йилларда кафедрага доцент, тиббиёт фанлари номзоди, доцент, Россия Тиббиёт-Техник фанлар Академияси мухбир – аъзоси Атаханова Лилия Эргашевна рахбарлик қилган.
2002 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамаси қарори асосида Тошкент Врачлар Малакасини Ошириш Институти қошида «Герантология ва гериатрия» курси ташкил этилди, «Кардиология ва гериатрия» бўйича янги ўкув дастури ишлаб чиқилди ва кардиология кафедраси «Кардиология гериатрия курси билан» кафедраси деб қайта номланди. Барча дастурлар Узбекистон Республикаси Вазирлар махкамаси томонидан тасдиқланди.
2003 йилдан 2011 йилгача бўлган даврда Атаханова Л.Э. ташаббуслари билан кафедрада «Геронтология ва гериатрия» мутахассислиги бўйича дипломдан кейинги таълим дастури, ва «Геронтология ва гериатрия» муаммоси бўйича 14та тематик ўқув дастур барча терапевтик соҳа шифокорлари учун ишлаб чиқилди. Кардиология кафедрасида 2011 йилда кафедра мудири Атаханова Л. Э. ташаббуси ва актив иштирокида «Узбекистон Геронтологлар Ассоциацияси» ташкил этилди.
2008 йилда 30 апрелидаги ССВнинг 148 сонли буйругига асосан «Функционал диагностикаси» кафедраси ташкил этилди шу кундан бошлаб 2та мустакил (Кардиология ва геронтология, хамда Функционал диагностика) кафедралари фаолият кўрсатишни бошлади.
2003 йилдан 2011 йилгача бўлган даврда Атаханова Л.Э. ташабуслари билан кафедрада «Геронтология ва гериатрия» мутахасислиги буйича дипломдан кейинги таълим дастури, ва «Геронтология ва гериатрия» муаммоси буйча 14та тематик дастур барча терапевтик соха врачлари учун ишлаб чиқилди.
2012 йилдан хозирги кунгача кардиология ва геронтология кафедрасига тиббиёт фанлари доктори, профессор Гавхар Миркборовна Тулабоева рахбарлик килмоқда.
Профессор Г.М.Тулабоева академик Юулдошев К.Ю.нинг шогирди бўлиб, кардиология фанининг инновацион йўналишларининг инноватори сифатида ўз устози анъаналарини муносиб давом еттириб келмоқда. Тулабоева Г.М. ташаббуси билан кафедранинг ўқув жараёнидаги фаол иштироки, интервенцион кардиология бўйича интеграллашган ихтисослик курслари (864 кредит – 6 ой) жорий этилди, ўқув дастурлари ишлаб чиқилди ва тегишли равишда тасдиқланди. Ихтисослаштириш курслари Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилади, кафедра эса ушбу курснинг модератори ҳисобланади.
Aмалий кардиологияда юрак-қон томир касалликларини даволашнинг интервенцион ва минимал инвазив усулларини барча ҳудудларда, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг чекка ҳудудларида жорий этиш долзарблиги ва кенг талабини ҳисобга олган ҳолда, шунингдек, узлуксиз тиббий таълим сифатини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Aдминистрациясининг 2021-йил 20-октабрдаги 02-042-сон буйруғи билан, Ўзбекистон Республикаси вазирининг 2021-йил 27-октабрдаги 07/1-2585-сон намунаси, кафедра интервенцион кардиология ва аритмология курси билан кардиология ва геронтология кафедраси деб номланди.
Кафедра асосий илмий ишлари «Барча ёшдаги беморлар юрак қон томир касалликлари диагностикаси, давоси ва профилактикасига дифференциал ёндошишни клинико-патогенетик аспектлари» ва «Кекса ёшли беморларда юрак қон томир хасталикларининг ўзига хос кечиши» мавзуларига бағишланган. Кафедра педагогик фаолиятида интеграл процесс жараёни асосида гастроэнтерология, эндокринология, пулманология, аллергология ва х.к. кафедралари билан кенг ҳамкорлик қилади.
Ўтган 10 йил давомида 3 та докторлик ва 5 та номзодлик диссертациялари тайёрланди ва ҳимоя қилинди, ҳозирги кунда 5 та талабгор илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқда.
Кафедра ходимлари халқаро, республика Конгресс ва конференцияларида фаол иштирок этиб, тақдимотлар ўтказиб, ўз илмий ютуқларини намойиш этиб келмоқдалар.
Гавхар Мирокборовна Тулабоева тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Гавхар Мирокборовна Тулабаева 1964 йилда туғилган, ўзбек, партиясиз. Тошкент врачлар малакасини ошириш институти кардиология, геронтология ва гериатрия курси билан кафедрасида 1987-1989 йиллар мобайнида шифокор-катта лаборант лавозимида иш фаолиятини бошлаган. 1989 -1990 йилларда Улуғ ватан уруши қатнашчилари госпиталида шифокор-терапевт сифатида ишлаган. 1990-1994 йиллар мобайнида Семашко Н.А. номидаги Тиббий реабилитация ва физиотерапия илмий тадқиқот институтининг кардиология бўлимида катта илмий ҳодим сифатида фаолият юритган.
Кафедрада 1994 йилдан бошлаб фаолият юритмоқда хамда шу йилда «Миокард инфарктида клиник-патогенитик характеристика» мавзусида «Терапия – 14.00.05» ихтисослиги бўйича номзодлик диссертациясини муваффақиятли ёқлаган. 2004 йилда «Кардиология – 14.00.06» ихтисослиги бўйича «Миокард инфарктида гемостаз тромбоцитар занжирининг клиник-патогенетик характеристикаси» мавзусида докторлик диссертациясини муваффақиятли ёқлаган, 2020 йилда профессор унвонига эга бўлган.
Г.М. Тулабоева – Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази (ТХКМРМ) илмий Кенгаши, даволаш факультетининг ички касалликлар бўйича муаммоли комиссияси, кардиология бўйича аттестацион комиссияси, 14.00.06 - кардиология ихтисослиги бўйича ихтисослашган илмий Кенгаш ва илмий семинар аъзоси, 14.00.43. - профилактик тиббиёт ихтисослиги бўйича ихтисослашган илмий Кенгаш ва илмий семинар аъзоси, хамда 14.00.05. ички касалликлар бўйича бир марталик ихтисослашган Кенгаш аъзоси.
Г. M. Тулабоева Ўзбекистон Кардиологлар уюшмаси раисининг ўринбосари, Россия Кардиологлар жамияти аъзоси, юрак етишмовчилигига қарши кураш жамияти аъзоси, Ўзбекистон терапевтлари уюшмаси аъзоси, Евросиё Кардиологлар уюшмаси аъзоси, Липидология ва атеросклероз илмий жамияти аъзоси, шунингдек, “Терапия ахборотномаси” (Ўзбекистон) тиббиёт журнали - тахририят ҳайъати аъзоси ҳисобланади.
Коронавирус пандемиясига қарши фаол кураш учун 2020 йилда «Меҳр Саҳоват» кўкрак нишони билан тақдирланган.
Сагатова Холида Махмудовна тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Кафедрада 1994 йилдан бери ишлайди. Кафедранинг ўқув-услубий ишлари бошлиғи. Юрак-қон томир касалликларида фавқулодда вазиятларнинг хусусиятлари, уларни даволаш ва олдини олиш усулларини ўрганади. ТХКМРМ илмий Кенгашининг таклиф етилган аъзоси, даволаш факултети илмий Кенгаши аъзоси, ички касалликлар бўйича муаммоли комиссия аъзоси. 14.00.38. - Спорт тиббиёти ихтисослиги бўйича ихтисослашган илмий Кенгаш ва илмий семинар аъзоси.
Талипова Юлдуз Шавкатовна тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент
Кафедрада 2003 йилдан бери ишлайди. Кафедранинг илмий ишларига масъул. Илмий изланишлари юрак- қон томир хасталиклари кечишининг ўзига хослиги, шунингдек, турли ёшдаги аёллар, шунингдек, ҳомиладор ва климакс давридаги аёлларда юрак-қон томир тизими хасталикларининг ўзига хос ҳусусиятларини ўрганиш билан шуғулланади. Ю.Ш. Талипова Даволаш факултети илмий Кенгаши аъзоси. Ички касалликлар бўйича муаммоли комиссия аъзоси. 14.00.05. Ички касалликлар ихтисослиги бўйича бир марталик ихтисослашган илмий Кенгаши аъзоси, ТХКМРМ Дсc илмий даражасини бериш учун илмий Кенгаши илмий-техник қўмитаси аъзоси.04/30.12.2019.Тиб.аг31.01. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош мутахассис геронтолог вазифасини бажаради. 2020 йилда “Меҳр Саҳоват” кўкрак нишони билан тақдирланган.
Абдукадирова Нодира Миранваровна ассистент, кафедрада 2019 йилдан бери ишлайди. Магистратурани тамомлагач кафедрада иш бошлаган кафедранинг ёш ва истиқболли ходими. "Амбулатория кузатув босқичида COVID-19га учраган катта ёшдаги беморларда миокард инфаркти асоратларини олдини олиш" мавзусида фалсафа фанлари доктори (PhD) илмий даражасига талабгори сифатида илмий изланиш олиб бормоқда. Кафедрада “Маърифат ва маънавият” ишлари бўйича масъул шахс. 2021 йилда "Ўзбекистон Республикасининг 30 йиллиги" кўкрак нишони билан тақдирланган. Хозирги кунда Нодира Миранваровна илмий ишини фаол давом эттириб докторлик диссертациясини химоясига тайёргарлик кўрмоқда.
Хусанов Абдурасул Абдукаримович ассистент кардиология ва геронтология кафедрасида 2002 йилдан буён ишлаб келмоқда. Кексаларда хамда қарияларда юрак аритмияларини ташхислаш ва даволаш билан шуғулланади. Кафедранинг моддий-техник базаси учун масъул шахсдир. Жамоат ишларида фаол иштирок этиб, 2020 йилда «Мехр саховат» кўкрак нишони билан тақдирланди.
Адилова Икбол Гафуритдиновна тиббиёт фанлар номзоди, доцент
2015 йилдан кафедрада аввал ассистент лавозимида 2020 йилдан доцент лавозимида ишлайди. Интервенцион кардиология ва кардиохирургия мавзуси буйича маруза ва семинар машгулотларини олиб боради. 60 дан ортик махаллий ва хорижий маколалар нашр этган. Шу жумладан 1 та монография ва 3 та илмий оммабоп китоблар авторидир. Форум ва конференцияларда марузалари билан қатнашган. Илмий изланишлари юрак –қон томир тизими хасталикларида, шунингдек, кекса ёшли беморларда интервенцион диагностика ва даволаш усулларини қўллаш саволларига бағишланган. Ўзбекистон кардиологлар ассоциацияси, Россия кардиологлар жамияти ва Европа кардиологлар Ассоциацияси аъзосидир. Соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси сифатида кўплаб саломатлик ва тиббиётга оид телекўрсатувларда иштирок этади. Илмий изланишларини давом эттириш хамда илмий фаоллигини янада ривожлантириш ва жаллаштириш мақсадида 2022 йилда Адилова Икбол Гафуритдиновна кафедранинг таянч докторанти деб хисобланиб келмоқда. 2023 йилида Адилова Икбол Гафуритдиновна махоратини, қобилиятини юқори бахолаб ва Республикамизда тиббий туризмни фаол етакчиси сифатида ССВ томонидан муносиб тақдирланди.
Юлдашев Набижон Пиримович тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент
2003 йилда Тошкент тиббиёт академиясида кардиология йўналиши бўйича магистратурани тамомлаган. 2009-2012 йиллар давомида Академик. Е.Н. Мешалкин номидаги «Қон айланиши патологияси илмий текшириш институти» Федерал Давлат муассасаси (Россия, Новосибирск шаҳри) базасида “Юрак-қон томир тизими касалликларини диагностика қилиш ва даволашнинг рентгенэндоваскуляр услублари” бўйича бир неча марта малака ошириш курсларини ўтди ва 2011 йилда янги “Рентгенэноваскуляр жарроҳлик” бўлимида илк бор Республикада интервенцион кардиология йўналиши бўйича иш бошқамоқда ва ривожланишига улкан ҳисса қўшмоқда.
Кардиология ва геронтология кафедрасида 2021 йилдан ўриндош доцент лавозимида фаолият олиб бормоқда. Юлдашев Н.П.нинг илмий ишининг асосий йўналиши юрак ишемик касаллигини диагностика қилиш ва даволашнинг юқори технологияли услубларини такомиллаштириш ва амалиётга тадбиқ қилиш натижасида миокард инфарктини олдини олиш, асоратларини ҳамда ўлим кўрсаткичини камайтиришга йўналтирилган.
Хамраев Рамеш Равшанович, соатбай ассистент – 1986-йил 29-ноябрда туғилган, 2010-йилда Тошкент тиббиёт академиясининг даволаш иши мутахассислиги бўйича тамомлаган. 2012-йилда Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг клиник ординатурасини томомлаган, шу йили Россиянинг Томск шаҳар тиббиёт университетининг юрак-қон томир тизимининг электрофизиологияси йўналиши бўйича малака ошириш курсини ўтаган, 2015-йилда эса Қозоғистоннинг Остона шаҳридаги тиббиёт институтида электрофизиология бўйича малака ошириш курсини тамомлаган. У Ўзбекистондаги "HEART TEAM" ташкилотчиларидан бири. 2017-йилнинг апрел ойидан буён "HEART TEAM"нинг саъй-ҳаракатлари билан юрак аритмияси билан оғриган беморларга 2500 дан ортиқ юқори технологияли ва ихтисослаштирилган жарроҳлик амалиётлари ўтказилди ва бугунги кунда кенг кўламли аритмологик операциялар ва радиочастота абеляция бўлмачалар фибрилляцияси, бўлмачалар трепетанияси, фокусли бўлмачалар тахикардияси ва қоринчалар тахикардияси шу жумладан болаларда хам амалга оширилмоқда.
Якубов Aкмал Aбдусаматович, соатбай ассистент 1983-йил 8-апрелда туғилган, 2007-йилда Санкт-Петербург И.И. Мечников номидаги давлат тиббиёт университетини даволаш ишини тамомлаган. 2010 йилда Новосибирск акад. Е.Н. Мешалкин номидаги қон айланиш патологияси илмий-тадқиқот институтида юрак-қон томир жарроҳлиги бўйича клиник ординатурани тамомлаган. 2010 йилда Новосибирск тиббиёт университетида рентген эндоваскуляр диагностика ва даволаш бўйича ихтисослик ўтаган, шу йилда A.Н. Бакулев номидаги клиник электрофизиология, интервенцион ва жарроҳлик аритмология мутахассислиги бўйича таҳсил олган. 2016 йилда тиббиё фанлари номзоди илмий доражасига эришган.
Кафедранинг асосий илмий йўналишлари ва кафедранинг илмий изланувчилари:
- Ибодова М.У. «Коморбид касалликлар ривожланишида метаболик синдромнинг патогенетик ахамияти» (PhD) 14.00.05. - ички касалликлар ихтисослиги, илмий раҳбар-Тулабоева Г. M.
- Асқарова Н.A. «Кузатувнинг амбулатория босқичида қандли диабетли беморларда сурункали юрак етишмовчилигининг иккиламчи олдини олиш хусусиятлари» (PhD) 14.00.05. - ички касалликлар пропедевтикаси, илмий раҳбар-Тулабоева Г. M.
- Комолов Б. Б. «Амбулатория кузатуви шаройитида кекса ва қари ешдаги беморлард артериал гипертензиянинг иккиламчи профилактикасининг ахамияти» (PhD) 14.00.43 - профилактик тиббиёт, илмий раҳбар - Тулабоева Г. M.
- Ҳашимов А. A. «Кекса ёшдаги беморларда тўсатдан коронар ўлим хусусиятлари» (PhD) 14.00.06. – Кардиология илмий раҳбар -Талипова Ю.Ш.
- Ачилов Ф. Қ. «COVID-19 ўтказган юрак - қон томир хасталиги билан оғриган кекса ёшдаги беморларда хаётга хавф туғдирувчи аритмияларнинг профилактикаси»(PhD) 14.00.06. – Кардиология илмий раҳбар -Талипова Ю.Ш.
- Санакулов Ж. М. «Профилактика осложнений и оптимизация инвазивного лечения у коморбидных пациентов» (PhD) 14.00.06 – Кардиология илмий раҳбар – Юлдошев Н.П.
- Халикулов С.Ш. - «Эффективность и профилактика осложнений использования биодеградируемого каркаса нового поколения - Magmaris при остром инфаркте миокарда» (PhD) 14.00.40. Шошилинч тиббиёт илмий раҳбар – Юлдошев Н.П.
- Абдуқодирова Н.М. «Профилактика осложнений инфаркта миокарда у пациентов старшего возраста, перенесших COVID- 19» (PhD) 14.00.06 -Кардиология, илмий раҳбар Тулабоева Г.M.
- Азизова Ф.Ф. «Особенности нарушения центральной и внутрисердечной гемодинамики у больных с интраабдоминальной гипертензией после оперативных вмешательств» (PhD) 14.00.06 - Кардиология, илмий раҳбар Собиров Дж.М. (химоя жараени).
Кардиология ва геронтология кафедраси ходимлари 2017 йилдан Тулабоева Г.М. ташаббуси билан Appollo (Ҳиндистон) университети клиникасининг кардиолог, терапевт, эндокринолог, бариатрик жарроҳлари иштирокида "юқори юрак-қон томир хавфи юқори бўлган беморларни бошқаришнинг ўзига хос хусусиятлари" мавзусида конференция ўтказдилар. Кафедра ходимлари Тулабоева Г.М., Азизова Ф.Ф., Адилова И.Г. Appollo (Ҳиндистон) университети клиникасида "Аорто коронар шунтлаш амалиётидан сўнги беморларнинг реабилитациясининг ўзига хослиги" мавзусида амалиёт ўташди. Шунингдек, "Indian Society of Electrocardiology" функционал диагностика ассоциацияси билан биргаликда 36 соатлик "Клиник ЭКГ" цикли ташкил этилди, унда профессорлар Тулабоева Г.М. ва Mr. Surendirpal Singh модераторлар сифатида иштирок этдилар. Бундан ташқари кафедра ходимлари хорижий мутахассислар (Россия, Белоруссия, Украина, Чехия, Қозоғистон ва бошқалар) билан биргаликда вебинарлар такиллаштиришди.
Кафедра ходимлари “Атеросклерозга қарши кураш бўйича” Европа жамиятининг халқаро скрининг тадқиқотида иштирок этишди. Кафедра ходимлари мунтазам ўз устида ишлаб ҳар йили МДҲ мамлакатларида (Россия Федерацияси, Қозоғистон) ва хорижда (Туркия, Испания, Латвия, Руминия ва бошқаларда) малака оширадилар.
Ҳозирги кунда кафедрада самарали ўқув жараёни учун барча шароитлар яратилган, Internet мавжуд ва доимий ишлайди, электрон ўқув материалларини яратиш ва сақлаш ва уларни ўрганиш кетма-кетлигини белгилаш имконини берувчи Moodle таълим тизими жорий этилган. Moodle дастури шифокорларга асосий иш жойидан ажралмаган ҳолда, қийинчиликларсиз ўқув жараёнини мақбул ва қулай тарзда яратиш имконини беради. Кафедранинг клиник базаларини жиҳозлаш клиник ординаторлар ва тингловчиларга кардиологияни oптимал ўзлаштиришга имкон беради. Кафедра мудирининг ташаббуси билан Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази билан ҳамкорликда "интервенцион кардиология" ихтисослигининг интеграллашган цикли (864 соатли) ташкил этилди. Кафедра компютер лабораторияси, кенг синф хоналари ва multimedia ускуналари билан жиҳозланган маърузалар зали билан жиҳозланган. Ушбу интеграцион цикллар 2018 йилдан хозирги кунгача давом эттирилиб 65 нафар мутахассислар тайерлангин.
Шунингдек 5 нафар Тожикистонлик мутахассислар – интервенцион кардиологлар тайерланган.
КАФЕДРА КЛИНИК БАЗАЛАРИ: РЕСПУБЛИКА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН КАРДИОЛОГИЯ ИЛМИЙ АМАЛИЙ ТИББИЙ МАРКАЗ, ЭЗГУ НИЯТ ва SABA-DARMON клиникалари
Кафедранинг асбоб ускуналар билан таъминланганлиги тингловчилар ва клиник ординаторлар ўқув жараёнини мукаммал ўрганиш учун йўналтирилган. Кафедранинг клиник базаларида амалий машғулотлар учун алохида хоналар, кутубхона ва маъруза заллари мавжуд, булар хаммаси албатта курсантлар ва кафедра ходимлари учун ўқув жараёнини оптималлаштириш имконини беради. Бундан ташқари, синф хоналарининг жиҳозланиши on line конференциялар ва маслаҳатлашувлар пайтида ҳамкасблар билан конференция чақирувларида масофадан мулоқот қилиш имконини беради.
Кафедрада ўқув дастурларини тайёрлаш талабларига мувофиқ замонавий интерактив технологиялар ва амалиётчи кардиологлар, геронтологлар, гериатрлар, умумий амалиёт шифокорлари ва тегишли мутахассисликлар бўйича илмий-тадқиқот натижалари билан бойитилмоқда. Ҳар йили Бутун Жахон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти, Европа, Россия ва Ўзбекистон кардиологлари жамиятлари томонидан тасдиқланган тавсиялар (стандартлар) асосида ўқув дастурлари ва ўқув қўлланмалари режаларини тубдан қайта кўриб чиқиш амалга оширилади, бу кафедранинг ўқув-педагогик ишларида ўз аксини топади. Ҳар бир маъруза ва амалий дарс узлуксиз дипломдан кейинги таълим шароитида янги замонавий тиббий билимларни ўзлаштиришнинг муҳим шарти сифатида видеоматериаллар билан жиҳозланган.
Ўрганилган материални яхшироқ ўзлаштириши учун марказ клиникаси бўлимларида беморларни клиник таҳлил қилиш билан профессор-ўқитувчилар томонидан маслахатлар тизимли равишда ўтказилади. Кардиология ва геронтология кафедраси ходимлари илмий-тадқиқот ишларини фаол олиб бормоқдалар
Кафедра ходимлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил етилган, республикамизнинг чекка ҳудудларида юрак-қон томир касалликлари билан оғриган беморлар, ногиронлар уйлари ва оғир беморлар учун мактаб-интернатларда жиддий беморларни текширишга қаратилган "саломатлик хафталикларда" фаол иштирок этиб, ижтимоий иш билан фаол шуғулланмоқдалар. Шунингдек санавиация тизимида фаол иштирок этиб, вилоят ва туманлардаги оғир беморларнинг диагностика ва даволаш ишларига ўз хиссаларини қўшадилар.
Кафедра ходимлари фаол илмий анжуманларда иштирок этиб келишмоқда.
МАЪРИФАТ ВА МАЪНАВИЯТ ИШЛАРИ
Кардиология ва геронтология кафедраси ходимлари мунтазам равишда жонли эфир курсатувларида иштирок этиб келмокда.
Тошкент шахар, Мирзо-Улугбек тумани, Осиё кўчаси 4 уй, 5 корпус,
+998992770533, +998935580707, +998909473006