Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

Хаджибаев Абдухаким Муминович

Хаджибаев Абдухаким Муминович
Т.ф.д .профессор, Кафедра мудири.
Телефон:
ФАКС:

Хаджибаев Абдухаким Муминович

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг муовини,
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бош директори,
Тошкент врачлар малакасини ошириш институти «Шошилинч тиббий ёрдам» кафедрасининг мудири, Ўзбекистон шошилинч тиббий ёрдам врачлари ассотсиатсиясининг Раиси, «Шошилинч тиббиёт ахборотномаси» журналининг Бош мухаррири, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

          Хаджибаев А.М. 1951 йил Тошкент вилоятида шифокорлар оиласида таваллуд топди. 1968 йили ўрта мактабни олтин медал билан тугатиб, Тошкент Давлат тиббиёт институтига ўқишга кирди. Ушбу олийгоҳнинг даволаш факултетини 1974 йили қизил (имтиёзли) диплом билан тамомлади. Ўзининг мехнат фаолиятини 1975 йили Устози академик В.В. Ваҳидов рахбарлигида Бутуниттифоқ хирургия илмий марказининг Тошкент филиалида бошлади. 1981 йили Москва шаҳрида номзодлик, 1990 йили эса докторлик диссертатсияларини муваффақиятли ҳимоя қилди.

       А.М.Хаджибаев 2000 йили мамлакатимиз Президенти И.Каримовнинг ғояси ва махсус Фармони асосида яратилган шошилинч тиббий ёрдам тизимига рахбар ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига Бош директор қилиб тайинланди.

       А.М.Хаджибаев ташаббуси билан РШТЁИМ шошилинч тиббий ёрдам тизими учун асосий ўқув базасига айлантирилди. Бу ерда ҳар йили мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги шифокорлар ўз малакасини оширмоқдалар.

        2003-2007 йиллари А.М.Хаджибаев Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг Биринчи муовини лавозимида мамлакатимизнинг Соғлиқни сақлаш тизимини ислох қилиш давлат дастурини бажаришга ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшди. Мамлакатимиз шошилинч тиббий ёрдам тизимининг мукаммал ташкилий тузилмасини, унинг ўзига хос фалсафасини ва тамоилларини яратишда А.М.Хаджибаевнинг бетакрор ташкилий қобилияти ва қатиятлилиги янада ёрқин намоён бўлди.

       Нисбатан қисқа вақт ичида профессор А.М.Хаджибаев рахбарлигида 8та докторлик ва 31 дан ортиқ номзодлик диссертатсиялари тайёрланди ва муваффақиятли ҳимоя қилинди. А.М.Хаджибаев  5 та монография, 21 методик қўлланмалар, 670 та илмий мақолалар, 32 патентлар ва ихтиролар муаллифи. А.М.Хаджибаев кўплаб халқаро анжуманларнинг доимий иштирокчиси ва марузачиси. Дунё хирурглар ассотсиатсиясининг аъзоси, бир қатор махаллий ва халқаро илмий жаридаларнинг тахририят ҳаяти аъзосидир. Ўзига ва атрофдагиларга ўта талабчан ҳамда юқори даражадаги масъулият хисси бўлган А.М.Хаджибаев ёрқин мутахассис-хирург, олим ва ташкилотчидир.

       “Ўзбекистон Республикасида Хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими” уновои билан тақдирланган.

Ду
08:00 - 17:00
Се
08:00 - 17:00
Чо
08:00 - 17:00
Па
08:00 - 17:00
Жу
08:00 - 17:00
Ша
-
Як
-