Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

Кафедра тарихи

Кафедра тарихи: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 апрелдаги “Тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 174-сонли қарорига асосан, Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб, олий ҳамширалик иши мутахассисларни малакасини ошириш максадида “Олий маълумотли тиббиёт ҳамширалари” кафедраси ташкил этилди.  Кафедрага тиббиёт фанлари номзоди, доцент Р.К.Салиходжаева 2017 йилдан шу кунга қадар рахбарлик қилиб келмоқда.

Бугунги кунда кафедра ходимлари томонидан 100 дан ортиқ илмий мақолалар чоп этилган, ўқув услубий, амалий қўллпанма ва тавсияномалар ишлаб чиқилган. ЖССТ, YUNISEF, GIZ каби халқаро ташкилотлар қўшма таълим фаолиятида кафедранинг доимий хамкори ҳисобланади.

Мақсад:  Олий маълумотли ҳамшира ва доялар, бош ва катта ҳамширалар малакасини оширишни йўлга қўйиш. Назарий билим ва амалий кўникмаларини янгилашдан иборат.

Қадриятимиз:

  • инсонлар саломатлигига ғамхўрлик
  • юқори салоҳият (илм, таълим, даволаш, бошқариш)
  • устозларни ардоқлаш
  • шаффофлик (жамиятга нисбатан очиқлик, янгиликларга очиқлик, қарор қабул қилиш жараёнининг очиқлиги)
  • миллий анъаналар
  • жамоавийлик

Таълим дастурлари мақсади: Олий маълумотли, бош, катта ҳамшира ва дояларнинг назарий ва амалий билимларини чуқурлаштириш ва янгилаш. Уларга ҳамширалик ишининг мохияти, унинг соғлиқни сақлаш тизимидаги ўзига хослиги, норматив- хуқуқий ҳужжатлар билан ишлаш, касбий мажбуриятларни амалга оширишда асосий иқтисодий ва ҳуқуқий билимларини иш жараёнида қўллаш, аҳолига сифатли ҳамширалик ёрдамини кўрсатиш, аҳоли саломатлигини баҳолашда сон ва сифат кўрсаткичларидан фойдаланган ҳолда илмий тадқиқотлар ўтказиш бўйича билим ва кўникмаларини шакллантиришдан иборат.