КОМИЛОВ ХОЛИДЖОН МАХАМАДЖАНОВИЧ
Ўзбекистон Қахрамони, тиббиёт фанлари доктори, профессор, офтальмология кафедрасининг мудири.
ORCID: 0000-0002-7250-8159 Академик таълим:1968 йил Тошкент давлат тиббиёт институтини битирган.
Илмий ишлари:1972 йилда номзодлик диссертациясини, 1984 йилда докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.
Илмий ўзини ўзи бошқариш ва қўшимча малака оширишлар:Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги қошидаги Илмий-тиббиёт Кенгаш аъзоси. Республика офтальмологлари илмий жамиятининг Раиси, ТХКМРМ олимлар ва жаррохлик факультети кенгашлари, илмий ва муаммолар кенгашларининг аъзоси. Россия Федерацияси Тиббий-техник фанлар академиясининг академиги, Қирғизистон Республикаси Айтматов академиясининг фахрий академиги
Профессионал тажриба:РКККШ барча бўлимларида консультант шифокор
Ишнинг асосий йўналишлари:офтальмология
ҚОСИМОВА МУНИРАХОН СОДИҚЖОНОВНА
Тиббиёт фанлари доктори, профессор.
ТХКМРМ ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари.
ORCID: 0000-0002-2883-3923 Академик таълим:1990 йилда Тошкент давлат тиббиёт институтини, 1998 йилда давлат тилшунослик университетини битирган.
Илмий ишлари:2009 йилда «Кўрув нерви ишемик нейропатиясини комплекс ташхислаш ва даволаш» докторлик диссертатсиясини якунлаб, тиббиёт фанлари доктори унвонига эга бўлди
Илмий ўзини ўзи бошқариш ва қўшимча малака оширишлар:Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.06/2025.27.12.Тиб.12.01 рақамли Илмий Кенгаш аъзоси. Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази Олимлар Кенгаши, жарроҳлик факултети муаммолар кенгашининг аъзоси, МТУК кенгашининг раиси.
Профессионал тажриба:РКККШ барча бўлимларида консультант шифокор
Ишнинг асосий йўналишлари:Офталмология, нейроофталмология
НОРМАТОВА НАРГИЗА МИРШОВКАТОВНА
Тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
ORCID: 0009-0008-0158-5529 Академик таълим:1988 йил Тошкент Давлат тиббиёт институтини битирган.
Илмий ишлари:1988 йилда Тошкент давлат тиббиёт институтини бакалаврни ва 1991-1993 йй. – Тошкент врачлар малакасини ошириш институти “Офталмология” кафедраси клиник ординатори.
Илмий ишлари:
1998 йилда Тошкент Давлат Биринчи Тиббиёт Институтининг хузуридаги Д.087.01.02 Ихтисослашган Кенгашда «Кукумазим в лечении помутнений оптических сред глаза» мавзусида 14.00.08 – «Кўз касалликлари» ихтисослиги бўйича номзодлик диссертатсиясини химоя килган.
2021 йил Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.04/30.01.2020.Тиб.105.01 рақамли Илмий кенгашда “Диабетик ретинопатияни эрта ташхислаш, даволаш ва олдини олишни такомиллаштириш” мавзусида 14.00.08 – «Кўз касалликлари» ихтисослиги бўйича тиббиёт фанлари доктори (DSc) диссертатсиясини химоя килган.
2001 йилдан хозирги вактгача “Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази”офталмология кафедрасини доценти бўлиб ишлаб келаяпти.
Норматова Н.М. рахбарлигида Самарканд давлат университети хузуридаги DSc.04/05.06.2020.Тиб.102.02 ракамли илмий кенгашга 14.00.08 - Офталмология Илмий мутахассислик коди билан Фалсафа доктори (PhD) диссертатсияси илмий изланувчи:
1. Хамидуллаев Ф.Ф. «Қандли диабет билан оғриган беморларда макуляр шишни даволашда ангиогенез ингибиторларининг таъсири ва самарадорлигини баҳолаш» Диссертатсияни 2025 йил январ ойида ҳимоя килди (Диплом №016754).
2. Юсупова М.Д. "Диабетик макула шишининг жиддий асоратларини олдини олиш учун дастлабки босқичини даволашни такомиллаштириш” диссертатсия ҳимояга тайёрланяпти (илмий семинардан 14 феврал 2026 утиб, ОАК хужжат тақдим қилмоқда).
2005 йилдан Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази жарроҳлик факултети муаммолар кенгашининг аъзоси.
2024 йилдан Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.06/2025.27.12.Тиб.17.02 рақамли Илмий кенгаш аъзоси ва 2026 йилдан Илмий Семинар аъзоси.
Профессионал тажриба:Норматова Н.М. тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент ва халқаро миқёсда тан олинган асосий фикр етакчиси бо'либ, клиник амалиёт, илмий тадқиқотлар ва тиббий та'лим соҳаларида 35 йилдан ортиқ тажрибага эга. Илг'ор ма'рузалар ва амалий клиник тренинглар о'тказиш, Миллий сог'лиқни сақлаш та'лими стандартларига ҳисса қўшган
Ишнинг асосий йўналишлари:Исботланган тажрибага эга бо'либ, клиник тушунчалар яратади ва офталмологияда, айниқса ретинал касалликлар ва диабетик ретинопатия асоратлари соҳасида халқаро стандартларга ҳисса қо'шади ва глобал маслаҳат кенгашларида фаол иштирок этади, стратегик муҳокамалар, тиббий та'лим ва далилларга асосланган амалиётни ривожлантиришга муҳим ҳисса қо'шади.
БОБОХОНОВА ДИЛОРОМ МУХИТДИНОВНА
Тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
ORCID: 0000-0002-0242-1429 Академик таълим:1982 йилда Ўрта Осиё тиббиёт педиатрия институтини даволаш иши мутахассислигини бўйича имтиёзли диплом билан битирган.
Илмий ишлари:Тиббиёт фанлари номзодлиги диссертациясини «Гиперметропик амблиопияни даволашини такомиллаштириш» мавзусида химоя қилган.
Илмий ўзини ўзи бошқариш ва қўшимча малака оширишлар:Аъзолиги йўқ.
Профессионал тажриба:РКККШ барча бўлимларида консультант шифокор
Ишнинг асосий йўналишлари:офтальмология
ХАКИМОВА ЗУЛХУМОР КАРИМОВНА
Тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
ORCID: 0000-0002-7428-8882 Академик таълим:1991 йилда Андижон давлат тиббиёт институтини битирган
Илмий ишлари:2000 йили “Кўз олмасини ёрдамчи аппарати касалликларини комплекс даволашда РЛАТ усулларини қўллаш” мавзусида профессор Х.М.Комилов рахбарлигида фан номзодлик диссертациясини химоя қилган. 2023 йилда “Ўзбекистон шароитида узоқ умр кўрувчиларда кўриш аъзоси касалликларининг эпидемиологияси, хавф омиллари ва профилактикасини инновацион жихатлари” мавзусида фан докторлик диссертациясини химоя қилган.
Илмий ўзини ўзи бошқариш ва қўшимча малака оширишлар:«Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлаш бошқарувида халқаро амалиётлар» номли 36 кредитли курсни муваффақиятли тамомлаган. Ушбу курс 306 кредитли «1.26.01 – Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлаш бошқаруви» мутахассислиги бўйича Бошланғич ихтисослашув дастури доирасида ўтилган.
Муддат: 2025 йил 6 январь – 2025 йил 10 январь
Профессионал тажриба:РКККШ барча бўлимларида консультант шифокор
Ишнинг асосий йўналишлари:Офтальмология, лимфология, профилактик тиббиёт
МАКСУДОВА ЛАЙЛО МАСХУТОВНА
Тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
ORCID: 0000-0002-4768-0520 Академик таълим:2002 йилда Тошкент давлат тиббиёт институтини бакалаврни ва 2005 йилда «Кўз касалликлари» кафедрасида магистратурани битирган.
Илмий ишлари:2017 йилда «Кўз аъзосининг куйиши бўлган беморларни олиб боришда замонавий ёндашув (клиник-экспериментал тадқиқот)» мавзусида диссертациясини ҳимоя қилиб тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) даражасига муваффақ бўлди. 2021 йилда «Кўзнинг ишқорий куйишида диагностика, даволаш, профилактика ва башорат
қилинишига комплекс ёндашув» бўйича докторлик ишини муддатидан аввал якунлаб, тиббиёт фанлари доктори (DSc) унвонига эга бўлди. 06.11.2025 йилда “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони (№2652) билан тақдирланди.
Илмий ўзини ўзи бошқариш ва қўшимча малака оширишлар:Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.06/2025.27.12.Тиб.12.01 рақамли Илмий Кенгаш ва Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.06/2025.27.12.Tib.17.02 рақамли Илмий Семинар аъзоси.
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази жарроҳлик факультети муаммолар кенгашининг, МТУК кенгашининг аъзоси.
2026 йилда Германиянинг Мюнхен, Дессау ва Грефенхайнихен шаҳарларида касбий малакасини оширди.
Профессионал тажриба:РКККШ барча бўлимларида консультант шифокор
Ишнинг асосий йўналишлари:Офтальмология
АБДУЛЛАЕВ ШЕРЗОД РАХМАТОВИЧ
Тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
ORCID: 0000-0002-0515-1794 Академик таълим:2005 йилда ТошПМИни битирган.
Илмий ишлари:Илмий изланиш ишларини «Кўз замбуруғли касалликларининг этиопатогенези, клиникаси, ташхиси ва даволаш» мавзусида диссертациясини ёқлаб тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) даражасига муваффақ бўлди. 2024 йил сентябр ойида “Офталморозацеанинг клиник-иммуногенетик ва биокимёвий хусусиятлари ҳамда уларни коррекциялаш усуллари” мавзусида докторлик ишини химоя қилди.
Илмий ўзини ўзи бошқариш ва қўшимча малака оширишлар:-
Профессионал тажриба:РКККШ барча бўлимларида консультант шифокор
Ишнинг асосий йўналишлари:офтальмология
ХАМРАЕВА ГАВХАР ХУСАНОВНА
Тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
ORCID: 0000-0002-9375-5482 Академик таълим:2006 йилда Тошкент тиббиёт Академияси бакалаврини ва 2010 йилда «Кўз касалликлари» кафедрасида магистратурани битирган.
Илмий ишлари:2017 йилда «Кўрув нерви яллиғланиш касалликларининг клиник-ташхисий хусусиятлари ва комплекс даволашни асослаш» мавзусида диссертациясини ёқлаб тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори даражасига, 2021 йилда «Девик оптикомиелити ва тарқоқ склерозда кўриш аъзоси ўзгаришларининг клиник-диагностик асослари ва уларни даволаш» мавзусида диссертациясини ёқлаб тиббиёт фанлари доктори (DSc) даражасига муваффақ бўлди.
Илмий ўзини ўзи бошқариш ва қўшимча малака оширишлар:Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.06/2025.27.12.Тиб.12.01 рақамли Илмий Кенгаш кошидаги Илмий Семинар аъзоси.
Профессионал тажриба:РКККШ барча бўлимларида консультант шифокор
Ишнинг асосий йўналишлари:Офталмология, нейроофталмология
Худойберганов Азизбек Рўзибаевич
Таянч докторант, кабинет мудири
ORCID: 0000-0002-7594-7317 Академик таълим:2014 йилда Тошкент Тиббиёт Академияси даволаш иши факультетини ва 2017 йилда Тошкент врачлар малакасини ошириш институти «Офтальмология» кафедрасида клиник ординатурани тугатган.
Илмий ишлари:2025 йилда “Кўрув аъзоси жароҳатлари профилактикасини такомиллаштириш” мавзусидаги диссертациясини ҳимоя қилиб тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга бўлган.
Илмий ўзини ўзи бошқариш ва қўшимча малака оширишлар: Профессионал тажриба:РКККШ барча бўлимларида консультант шифокор
Ишнинг асосий йўналишлари:Офтальмология