Ҳурматли тиббиёт олийгоҳи битирувчилари!
Тиббий ходимларнинг касбий малакасини ривожлантириш маркази Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2026 йил 20 июлдаги 232-сонли буйруғига асосан, 2026–2027-ўқув йилида клиник ординатурада (резидентурада) юқори малакали тиббиёт ходимларини тайёрлаш мақсадида олий тиббиёт таълим муассасалари битирувчиларини 42 та мутахассислик бўйича танлов асосида ўқишга таклиф этади. Марказимиз клиник ординатурасига имтиҳон асосида қабул қилинганлар республикамизнинг етакчи клиникаларида таҳсил олишади, зеро, марказимиз кафедралари айнан ўша ерда жойлашган. Бундан ташқари, сизда мамлакатимизнинг илғор мутахассислари қўл остида таълим олиш имконияти бўлади. Марказимиз хорижнинг нуфузли марказлари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган бўлиб, клиник ординатуранинг 2-босқичида Қозоғистон, Россия Федерацияси ва Туркияда малака ошириш имконияти яратилади. Жумладан, 2024–2025-ўқув йилида ўқишга кирган клиник ординаторлардан 10 нафари Туркияда, 5 нафари Россия Федерациясида, 10 нафари Қозоғистонда ва 2 нафари Германияда таҳсил олиш имкониятига эга бўлди. Бу сиз учун ажойиб имконият!
Қабул жараёнлари, квоталар ва мутахассисликлар ҳақидаги батафсил маълумотни www.tipme.uz сайти, Марказимизнинг 2-қаватида жойлашган қабул комиссияси ҳамда 998 71 268 26 38 рақамли Cалл-марказ орқали (соат 09:00 дан 18:00 гача) билиб олишингиз мумкин.
Барча саволлар юзасидан қабул комиссияси тушунтириш ишларини олиб бормоқда. Қабул вақти: душанбадан шанбагача, соат 9:00 дан 17:00 гача. Қабул марказ биносида (2-қават, 3-зал) амалга оширилади.
Ҳужжатлар https://medtoifa.ssv.uz сайти орқали онлайн қабул қилинади.
Барча саволларингизга Cалл-марказ ( 998942682638), Telegram рақами ва tipmeqabul@gmail.com электрон почтаси орқали жавоб олишингиз мумкин. Бундан ташқари, янгиликларни www.tipme.uz сайти ва https://t.me/qabul_2026k Telegram каналида кузатиб боринг!