Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

Илм ва санъат уйғунлиги: Савицкий музейига унутилмас ташриф

17 Апр 2026

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази

Маънавият ва маърифат бўлими

Тошкент                                       17.04.2026

2026 йил 16 апрель куни Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази “Хирургия” факультети “Офталмология” кафедраси профессор-ўқитувчилари Қорақалпоғистон Республикасига сайёр сикл доирасида ташриф буюрдилар. Ушбу илмий-амалий сафар давомида курсант тингловчилар билан биргаликда ҳудуднинг бой маданий мероси ва тарихий масканлари билан яқиндан танишдилар.

Сафарнинг энг унутилмас лаҳзаларидан бири — дунёга машҳур Савицкий номидаги санъат музейига ташриф бўлди. Ушбу музей ўзининг ноёб коллекцияси, бетакрор асарлари ва тарихий аҳамияти билан нафақат Ўзбекистон, балки бутун дунёда катта эътирофга сазовор. Профессор-ўқитувчилар ва курсантлар музей залларини катта қизиқиш билан томоша қилиб, турли даврларга оид санъат асарлари, ноёб экспонатлар ва тарихий обидалар билан яқиндан танишдилар.

Айниқса, рассомларнинг бетакрор ижод намуналари, ранглар уйғунлиги ва ҳар бир асарда мужассам бўлган чуқур маъно барчада катта таассурот қолдирди. Курсантлар бу жараёнда нафақат эстетик завқ олдилар, балки санъат орқали тарихни ҳис этиш имконига ҳам эга бўлдилар.

Мазкур сайёр сикл нафақат касбий билимларни мустаҳкамлаш, балки жамоа руҳини кучайтириш, маданий дунёқарашни кенгайтириш ва ёш мутахассислар учун унутилмас таассуротлар улашишда муҳим аҳамият касб этди.