Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

Соғлом маънавият — тараққиёт пойдевори

15 Мая 2026

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази

Маънавият ва маърифат бўлими

Тошкент                           14.05.2026

 

Жорий йилнинг 14-май куни Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази “ШИФОКОР” МТЁда Маънавият ва маърифат бўлими ҳамда “Тиббий профилактика” факультети ҳамкорлигида “Кеча ва бугун: Янги Ўзбекистон тараққиёти” шиори остида маънавий-маърифий, бадиий ва мусиқий тадбир юқори савияда ташкил этилди.

Мазкур тадбирнинг асосий мақсади Янги Ўзбекистон шароитида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, миллий қадриятлар, ватанпарварлик туйғулари ҳамда ёшлар онгида маънавий иммунитетни мустаҳкамлашга қаратилди.

Тадбирни “Тиббий профилактика” факультети декани, профессор Искандарова Гулноза Тўлкиновна кириш сўзи билан очиб бериб, бугунги кунда мамлакатимизда инсон қадри, маънавият ва маърифатга берилаётган юксак эътибор, шунингдек, соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг Марказнинг Коррупцияга қарши ички назорат бўлими бош мутахассиси Қодиров Дилмурод Алимхон ўғли томонидан “Соғлиқни сақлаш тизимида халқаро тажриба асосида коррупцияга қарши кураш” мавзусида мазмунли ва қизиқарли презентацион маъруза тақдим этилди. Маърузада коррупциянинг олдини олиш, тизимда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, ривожланган давлатлар тажрибаси ҳамда соҳада коррупцияга қарши маданиятни шакллантириш масалалари юзасидан атрофлича фикр юритилди. Тадбир иштирокчилари мавзу доирасида ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.

Тадбирнинг бадиий қисми ҳам кўтаринки руҳда давом этди. Тадбир сўнгида хушовоз хонанда, Чилонзор маданият уйи раҳбари Шавкат Ашуров томонидан ижро этилган дилбар куй-қўшиқлар йиғилганларга юқори кайфият улашиб, тадбирга ўзгача руҳ ва файз бағишлади.

Мазкур тадбир курсант тингловчи ҳамда клиник ординаторларнинг юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини янада мустаҳкамлаш, маънавий-маърифий билимларни бойитиш ҳамда жамоада соғлом маънавий муҳитни қарор топтиришга хизмат қилди.