Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази
Маънавият ва маърифат бўлими
Тошкент 12.09.2024
Бугун 2024 йил 12 сентябр куни Марказимизда клиник ординаторларнинг битирув кечаси бўлиб ўтди. Кириш сўзи хамда самимий табриклари билан марказ директори, академик Х.А.Акилов сўзга чиқди. Битирувчиларни табриклаб, Тиббий радиология кафедраси мудири, Спорт ишлари вазири, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими А.И.Илхамов, Ўзбекистон Қахрамони, Офтальмология кафедраси мудири Х.М.Камилов, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий Т.М.Қиличев, ”Париж-2024” Олимпиадаси олтин медал соҳиблари Б.И.Жалолов, М.Қ.Ахмадалиевларнинг табриклари ўзгача бўлди.
Тадбирнинг мусиқий блоки иштирокчилари Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артистлар, “Шухрат” медали соҳиблари Абдурашид Йўлдошев, Наргис, Дилноза Кубаеваларнинг мусиқий чиқишлари байрамона кайфият улашди. Шу билан бир қаторда Ўқув ишлари бўйича директор муовини, профессор М.С.Касимова ҳамда клиник ординатура декани доцент Ш.Ф.Примовлар ўзларининг самимий табрикларини етказдилар ва халқ саломатлиги йўлидаги фаолиятларида ишонч билдириб “Оқ йўл” тиладилар.