“Тиббиёт истиқболининг асл бунёдкори”
Жамиятимиз ҳаётига дахлдорлик ҳисси билан яшаш, етук шифокор олим ва мутахассис бўлиш билан бирга, маънавий дунёси шаклланган, комил инсон, тиббиёт соҳасининг йирик вакили - Ўзбекистонда пулмонология фанига асос солган ва бу борада илмий мактабини ҳамда пулмонология хизматини ташкил этган атоқли аллома, юксак фазилат эгаси Академик Абдулла Убайдуллаев бугун 20 март санасида 90 ёшни қаршиламоқда. Шу муносабат Марказ Анжуманлар залида Устоз ҳаётига бағишланган “Тиббиёт истиқболининг асл бунёдкори” мавзуида маънавий- маърифий- бадиий табдир бўлиб ўтди. Шу муносабат билан табдирни очиб бериш ҳамда Устозни табриклаш учун Соғлиқни сақлаш вазири А.А.Худаяров ташриф буюрди.
Салобатли олимнинг тиббиётдаги улуғ хизматлари, фидойилик ва илм машаққатлари билан кечган фаолияти хамда хаёти келгуси авлоддар учун ибрат мактабидир. Устозни табриклаб кўплаб ташкилотлар раҳбарлари, шогирдлари шу билан бирга халқаро хамдўстлик давлатлари онлайн табриклари хам тадбирга ўзгача шукух бағишлади.
Тиббиёт истиқболининг асл бунёдкори - Абдулла Убайдуллаевни табриклаш учун ташриф буюрган афсонавий санъаткор, ”Ялла” ансамбли асосчиси, 8 давлатлар халқ артисти Фаррух Зокиров, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Женисбек Пиязов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ретро санъаткор Козим Каюмов, ҳамда “Матин” гуруҳининг чиқишлари байрамга ўзгача руҳ бағишлади.