Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

Исхаков Элдор Джасурович

Исхаков Элдор Джасурович
Т.ф.н. Кафедра мудири.
Телефон:
ФАКС:

ТИББИЕТ ХОДИМЛАРИНИНГ КАСБИЙ МАЛАКАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАРКАЗИ

ГЕМАТОЛОГИЯ ВА ТРАНСФУЗИОЛОГИЯ  КАФЕДРАСИ

 

Кафедрани 1961 йилда биринчи аёл гематолог тиббиёт фанлари доктори, профессор Гулбахром Сулеймановна Сулейманова 15 сонли шахар шифохонаси қошида ташкил қилганлар ва 1985 йилгача кафедра мудири лавозимида фаол ишлаб келганлар. Шу даврда кафедрада лекозларнинг дваволаш даволаш усуллари ва бошқа соматик хастликларда (бириктирувчи тўқималарни тизими касалликлари, турли септик холатларда, буйрак хасталикларда ва х.қ.) гематологик ўзгаршлар ўрганилган.    

Кўп йиллар фаол хизматлари учун Г.С. Сулеймановага “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби” унвони берилди.

Кафедрада шу давргача таниқли олим ва мутахассислар ишлаган: т.ф.д., професср С.Т. Наджмитдинов, терапия факултети декани ва кафедра профессори Х.Қ. Фармонкулов,  куп йиллар давомида  доцент лавозимида ишлаб келган т.ф.н. Д.Т. Таджиев ва бошқалар.

1985 йилдан 2017 йилгача кафедрада тиббиёт фанлари доктори, профессор, Россия тиббиёт фанлари академияси академиги Бахрамов Саиджалол Мухмудович рахбарлик килган

 

 

Фаолият йилларида 6 нафар тиббиёт фанлари доктори ва 20 нафар тиббиёт фанлари номзоди тайёрланиб, “Шон шараф белгиси” ордени билан тақдирланган, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган шифокор унвони билан тақдирланган, Ўзбекистон Республикасининг фахрий ёрлиқлари, мамлакатимиз ва хорижий медаллар билан тақдирланган. 400дан ортиқ

илмий мақолалар, 17 ўқув қўлланма ва монограқиялар чоп этган, 10 та ихтиро патентига эга. Хозирда кафедра профессори лавозимида ишлаб келмоқда.

2017 йилдан ҳозирги кунга қадар кафедра мудири т.ф.д., доцент Исхаков Эльдор Джасурович.

 

 

1975 йилда Тошкент шахрида туғилган. 2020 йилда докторлик диссертациясини (DSc) “Ўткир лейкозларнинг асосий формаларида режали поликимиётерапияни такомиллаштириш ва адекват ҳамроҳ давони ишлаб чифиш билан самарадорлигини ошириш” мавзусида мувафақиятли химоя қилди. Унинг раҳбарлигида икки нафар ёш мутахассис ситостатикларнинг организм аъзолари ва тизимларига токсик таъсирини баҳолаш ва ҳамроҳлик терапиясини ўтказиш йўлларини ўрганиш мақсадида ўткир гемобластоз хасталикларида илмий йўналишни ишлаб чиқмоқда. Ўзбекистон ва МДҲ мамлакатлари иўмий журналлари таҳририяти аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлигининг онкогематология сохасида бош мутахассиси. “Ўзбекистон республикаси Қуролли Кучларининг 30 йиллиги” медали билан тақдирланган.

 

Ҳозирги кунда кафедрада фаол иш юритадиган ходимлар:

 

Бахрамов Саиджалол Махмудович, профессор, т.ф.д.;

 

 

Иноятов Хабиб Пулатович, кафедра доценти, т.ф.н.;

 

 

Осипова Людмила Алексеевна, кафедра ассистетни, т.ф.н.;

 

 

Абдрахманов Отабек Мухаммадсолиевич, кафедра ассистенти;

 

 

Убайдуллаева Зухра Ибрагимовна, кафедра доценти, т.ф.д. (ўриндош);

 

 

Ибрагимова Сапура Захидовна, кафедра ассистенти, т.ф.д. (ўриндош);

 

 

Кафедранинег асосий илмий йўналиўлари: Гемобластозларда дастурли терапиянинг токсик кўринишларини таҳлил қилиш ва уларнинг коррекцияси; болаларда онкогематологияни муаммолари; хомиласини йўқотган аёлларда гемостаз тизимини ўрганиш; трансплантология.

Кафедрада болалар ва катталардаги ўткир гемобластозлар муомаллари, ҳомиладорлигини йўқотган аёлларда гемостаз тизимини ўзгаришларни тахлиллаш ва уни коррекция қилиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда;  ўзак хужайраларнинг трансплантациясига мухтож беморлар учун киндак қонининг гемопоэтик ҳужайраларини еғиш, сақлаш ва улардни самарадолигини баҳолаш. Этиб ўтилган йўналишлар бўйича тўртта илмий изланишлар (PhD) тасдиқланди.

Соғликни сақлаш тизимининг модернизация ва ислоҳ қилиш  жараёнлари муносабати билан 2021 йилдан бошлаб кафедрада болалар онкошематологияси йўналиши бўйича шифокорларни малакавий билимларини ошириш ва ихтисослаштириш дастурлари ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. Ушбу дастурларни Республика ихтисослаштирилган болалар гематология, онкология ва клиник иммунология маркази билан хамроҳлигида амалга оширилиши режалаштирилган. Саксондан ортиқ мутахассис тайёрлаш режалаштирилган.

Кафедра ходимрари томонидан 17та монография, 600 дан ортиқ мақола ва тезислар, 20 дан ортиқ услубий кўрсатмалар ва қўлланмалар, 6 та ахборот хатлари чоп этилган, 30 дан ортиқ ўқув дастурлари тузилган ва тасдиқланган.

Кафедранинг асосий клиник базалари ССВ Республика ихтисослаштирилган гематология тиббий илмий амалий Маркази хамда Болалар гематология, онкология ва клиник иммунология Маркази (Тошкент ш., Чилонзор тумани, Арнасой кўч 17а) ва Тошкент ш. хокимиятининг соғликни сақлаш Бош бошқармасининг “Қон препаратлари” илмий ишлаб чиқариш корхонаси (Тошкент ш. Яшнобод тумани, 1 чи М. Риёзий кучаси 2 ўй)да жойлашган.

Ду
08:00 - 17:00
Се
08:00 - 17:00
Чо
08:00 - 17:00
Па
08:00 - 17:00
Жу
08:00 - 17:00
Ша
-
Як
-