Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

Насирова Умида Ферузовна

Насирова Умида Ферузовна
Тиббиёт фанлар доктори, кафедра мудираси
Телефон:
--
ФАКС:

«Неонатология» кафедраси

Кафедра 1978 йилда ташкил етилган ва собиқ СССР тиббиёт ходимлари малакасини ошириш  институтлари таркибидаги дастлабки иккита неонатология  кафедрасидан бири бўлган.

1978-1986 йилларда кафедрага тиббиёт фанлари номзоди, доцент А. K. Қосимов раҳбарлик қилди. 1986-1999 йилларда кафедрани тиббиёт фанлари доктори, профессор Е. В. Пикулина бошқарган. 1999 йилдан 2017 йилгача кафедрани тиббиёт фанлари доктори, профессор Мухамедова Ҳ. T. 2017 йилдан ҳозирги кунгача кафедрани тиббиёт фанлари доктори, доцент Насирова У. F. бошқариб келмоқда.

 

Насирова Умида Ферузовна

(Тиббиёт фанлари доктори, доцент, кафедра мудири)

 

 

2002 йилда Тошкент Педиатрия Тиббиёт Институтининг педиатрия факултетини тамомлаган. 2002 йилда Тошкент Педиатрия Тиббиёт Институтида неонатология кафедрасида аспирант сифатида илмий ва педагогик фаолиятини бошлаган.
2005 йилдан Тошкент педиатрия тиббиёт институти неонатология кафедрасида ассистент. 2005 йилда «Янги туғилган вақтинчалик ҳипотироидизм билан мактабгача ёшдаги болаларнинг психоматик саломатлиги» мавзусида номзодлик диссертациясини ёқлаган.2005-2015 йилларда Тошкент Педиатрия тиббиёт институти Неонатология кафедрасида доцент лавозимида ишлаган ва 2010-2011 йиллар давомида АЕС-2 давлат гранти доирасида тадқиқот олиб борган, 2015 йилда «Янги туғилган чақалоқлар билан уяли энергия алмашинувини баҳолаш билан юрак-қон томир тизими ҳолати» мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. (14.00.09) .2016 йилдан Тошкент Педиатрия тиббиёт институти кафедрасида доцент лавозимида ишлади. Шахар Болалар шифохонаси №1 базасида чақалоқ патологияси бўлимлари ва реаниматология бўлимида, Республика  Перинатал маркази, РИИА Она ва бола тиббиёт маркази   клиникаларида беморларни даволашда иштирок этиб, ҳаво тезёрдами муаммолари бўйича тавсиялар беради. Умумий иш стажи 15 йил, илмий ва педагогик фаолияти 14 йил. 2017 йилдан бошлаб ТХКМРМ неонатология кафедраси мудири.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлигинг “ Ўзбекистон Республикаси ССВ бош неонатологи”  сифатида 2020 йилдан фаолият кўрсатади.

Covid-19 коронавирус инфекциясига қарши курашда мунтазам фаолият кўрсатди.

Мутахассислик малакасини оширишда доимий равишда ўз устиди ишлайди. Мавзуий семинарларда, илмий-амалий конференция ва халқаро конгрессларда мунтазам иштирок этади. Сохага таалуқли охирги адабиётлардан, монография, журналлардан ва бош марказий Кохрейн кутубхонасидан кенг фойдаланади. Янги олинган маълумотларни дарс жараёнига  тадбиқ этади. Илмий-педагогик фаолияти давомида доимий равишда ўз малакасини ошириб келмоқда, жумладан Ўзбекистонда, яқин ва узоқ хорижий мамлакатларда ўтказилаётган тиббиёт визуализацияси, дипломдан кейинги таълимни ривожлантириш ҳамда замонавий ўқув технологияларга бағишланган илмий-амалий анжуманлар ва халқаро семинарларда  мунтазам иштирок этиб, ўз малакасини ошириб келмоқда.  Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш а’лочиси. 90 дан ортиқ илмий ишлар, 8 та услубий тавсиялар, 2 та китоб ва неонатология бўйича 2 та ўқув қўлланмалари (тиббиёт олий ўқув юртлари курсантлари ва талабалари учун) муаллифи. Унинг раҳбарлигида 1та номзодлик диссертатсияси ҳимоя қилинган.   

 

Латипова Гули Гайратовна

(Тиббиёт фанлари номзоди,  доцент)

 

 

Латипова Гули Ғайратовна 2002 йилда Тошкент педиатрия тиббиёт институтни битирган. 2011 йилдан буён тиббиёт фанлари номзоди. Номзодлик диссертациясини 2010 йил 19 ноябрда «Марказий нерв тизими перинатал шикастланган болалардаги зотилжамда апоптоз омиллари фаоллашувининг аҳамияти»  мавзусида 14.00.09 – педиатрия ихтисослиги бўйича ҳимоя қилган.

Умумий иш стажи 25  йил, илмий иш стажи 9 йил, педагогик иш стажи  9 йил; жумладан ТХКМРМдаги педагогик  иш стажи 7 йил.

Г.Г. Латипова 2018 йилдан ТХКМРМ Неонатология кафедрасида ўкув ишлари бўйича маъсул ходим бўлиб ишлаб келмоқда. Педиатрия факультети кенгаши аъзоси.

Латипова Гули Гайратовна, неонатология фани соҳасидан ўқув дастури бўйича 2017-2023 ўқув йиллари давомида неонатология 144 соатлик  УМО (1 ойлик), 144 соатлик  ММО (1 ойлик), ҳамда 504 соатлик (3,5 ойлик), ихтисосликни ўзгартириш учун ўқиётган курсантларга маърузалар ўқийди, семинар дарслари ўтиши ва амалий кўникмаларда устоз сифатида замонавий даволаш усулларини кўрсатиб бориши билан бирга ихтисосликни ўзгартириш учун ўқиётган курсантларга ва кафедранинг ўқув ишларига жавобгар; ўқув-услубий  қўлланма ва ўқув режаларини яратилишида  фаол фаол иштирок этиб келмоқда. Йиллар давомида неонатология фанидан янги ўқув дастурлар тузишда фаол қатнашган.

Латипова Г.Г 18 та. илмий мақола ва тезислар,  1 та монография, 3 та методик қўлланма ва тавсиялар, илмий журналларда 12 та илмий макола, шундан нуфузли хорижий журналларда 2 та илмий макола ва республикамиздаги халқаро мавқега эга илмий журналларда 10та илмий макола,  6 та тезислар, шулардан 1таси хорижий давлатларда, 5 таси Республика илмий-амалий анжуманлар тўпламларидаги тезислар муаллифи.  Хозирги кунда Г.Г.Латипова Ўзбекистон Республика Соғликни сақлаш вазирлиги грант илмий-тадқиқот ишининг 2023-2025 йиллардаги «Чала туғилган болалар касалликларини олдини олиш мақсадида башоратлашнинг янги усулини ишлаб чиқиш» мавзусидаги инновацион лойиҳасида бўйича илмий ходими лавозимида фаолият кўрсатиб келмокда.

 

Ду
08:00 - 17:00
Се
08:00 - 17:00
Чо
08:00 - 17:00
Па
08:00 - 17:00
Жу
08:00 - 17:00
Ша
-
Як
-