Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

Кафедра тарихи

ТВМОИ ректорининг 2017 йил 2 октябрдаги 79-вн-сонли буйруғига мувофиқ, 2017 йил 29 сентябрдаги ректорат мажлиси ва институт илмий кенгашининг 2017 йил 25 октябрдаги 261-сонли қарори асосида тиббий-ижтимоий экспертиза курси билан нейрохирургия кафедраси ташкил этилган.

2019 йил ноябрь ойида тиббий-ижтимоий экспертиза курси ажратилишидан сўнг, нейрохирургия мустақил кафедрага айланди.

Нейрохирургия кафедрасининг базалари ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази (130 ўринли клиника) ва «Nano Medical Clinic» кўп тармоқли клиникасида 2023 йилгача жойлашган эди.

2024 йил октябрь ойидан ҳозирги кунга қадар нейрохирургия кафедрасининг базалари «NeurON Medical Center» хусусий клиникаси ва Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази (ТХКМРМ) ҳузуридаги кўп тармоқли клиника ҳисобланади.

2017 йилдан 2025 йил 30 ноябргача кафедра мудири тиббиёт фанлари доктори, профессор Ш.М. Кариев бўлган.

2025 йил 1 декабрдан то шу кунга қадар нейрохирургия кафедраси мудири лавозимида кафедра профессори, тиббиёт фанлари доктори (DSc) Дилором Субхоновна Муродова фаолият юритмоқда.

Кафедра ходимлари:

Кариев Шухрат Маратович — т.ф.д., профессор

Алимов Ижод Рустамович — т.ф.д., кафедра доценти

Алиходжаева Гулнарахан Алаутдиновна — т.ф.д., профессор

Хазраткулов Рустам Бафоевич — т.ф.д., кафедра профессори

Хамракулов Бекзод Баходирович — т.ф.н., кафедра ассистенти

Ибрагимов Акобир Исмаилович — т.ф.н., кафедра ассистенти

Абдуллаев Наби Кулдашевич — кафедра ассистенти, ўқув ишлари бўйича мудир

Тен Владимир Денисович — хона мудири

Кафедрада 2 та номзодлик, 3 та докторлик диссертацияси ҳимоя қилинган. Ҳозирда 3 та номзодлик илмий иши ҳимояга тайёрланмоқда.