Гайбуллаев Асилбек Асадович
Олим. Тиббиёт фанлари доктори, профессор.Шифокор-уролог. Тошкент врачлар малакасини ошириш институти Урология ва нефрология кафедраси мудири. (ТошВМОИ).
1952йил 20 апрелда Тошкент шахрида туғилган. 1975 йили Тошкент Давлат Тиббиёт институтини даволаш факултетини тамомлаган.
1975 йилдан 1976 йй. ТДТИ нормал анатомия кафедрасида фаолият юритган. 1976 – 1979 Тошкент шахар 1 № клиник шифохонаси урология булимида ординатор шифокор. 1979 йилдан хозирги вактгача ТошВМОИ урология ва нефрология кафедрасида ишлаб келмокда. 1985 йили «Диагностика и личение крипторхизма» Тиббёт фанлар номзодлиги дессертатсиясини ёклаган. 1989 дан 1992 йй. Россия Федерацияси ССВ ИТИ урологиясида докторантура утаган. 1992 йили академик Н.А Лопаткин кул остида «Естрогенизатсия мужского организма природными гармонами» мавзусда докторлик диссертатсиясини ёклаган. 1990 йилдан ТошВМОИ урология ва нефрология кафедраси мудири. 1989 дан 2001 йй да УзР Урологлари Илмий Жамияти рахбари булиб фаолият юритган. 1990 йилдан УзР Тошкент шахар бош урологи. 2003 йилдан Европа Урологлар Ассотсатсияси фахрий азоси. 2005 дан 2010 йй. УзР ССВ бош урологи. Профессор Гайбуллаев А.А УзР урологлари илмий анжумани ташкилотчиси ва актив катнашчиси. Профессор Гайбуллаев А.А. Европа Урологлар Ассотсиатсияси хар йилги Конгресларида қатнашиб келади. 144 илмий макола, 4 монография, 12 методик қўлланма муаллифи. Проф Гайбуллаев А.А кул остида 9 та кандидатлик диссертотсияси ёқланган, химоя учун 2 та докторлик диссертотсияси тайёрланган. Профессор Гайбуллаев А.А УзР ССВ томонидан тасдиқланган урологик касалликлар диагностикаси ва давоси стандартлари муаллифи.
2009 йилдан А.А. Гайбуллаев « акад Б.У.Джарбусынов номидаги Қозоғистон Урология Илмий Маркази» фахрий профессори.
Профессор А.А. Гайбуллаев кул остида кафедрада янги дарс бериш услублари киритилган, монотематик тсикллар ташкил этилган, дарс бериш жараёнида Европа Урологлар Ассотсиатсияси ва Америка Урологлар Ассотсиатсияси материалларидан фойдаланилади. 2004 йилдан УзР биринчилардан булиб кафедрада масофадан укитиш тсиклини ташкиллаштирган.
Профессор А.А.Гайбуллаев узини педагогик фаолияти билан биргаликда Узбекистонда долзарб муаммо булган сийдик юллари инфектсияси, сийдик тутолмаслик ва сийдик тош касаллиги мавзусида илмий ишлар олиб боради