Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

Расулова Марғуба Илҳомовна

Расулова Марғуба Илҳомовна
Т.ф.д .профессор, Кафедра мудири

Оилавий тиббиёт касб касалликлар курси билан кафедраси тарихи

Кафедра 1998 йилда "Умумий амалиёт шифокорини тайёрлаш" номи билан ташкил этилган. 1998 йилдан 2000 йилгача кафедранинг биринчи мудири тиббиёт фанлари номзоди, доцент Абдулло Велиевич Мазгутов бўлган.

2006 йилда "Умумий амалиёт шифокорлари малакасини ошириш" кафедраси ташкил этилди. Кафедранинг биринчи мудири 2006-2014 йилларда тиббиёт фанлари номзоди, доцент Шароф Зокирович Қосимов бошқарган.

Кейинги кафедра мудирлари:

Профессор Абдуқаҳҳор Воҳидович Фазилов 2000 йилдан 2003 йилгача.

Профессор Зоҳидова Машкура Зиёматовна 2004-2017 йилларда.

2015 йилда илмий Кенгаш қарори билан "Касбий касалликлар" курси кафедрага қўшилди, 2017 йилда УАШ тайёрлаш кафедраси, Умумий амалиёт шифокорлари малакасини ошириш кафедраси билан бирлаштирилди. 2015-2021 йилларда кафедрани тиббиёт фанлари доктори, доцент Марғуба Илхомовна Расулова бошқарди.

Кафедранинг ривожланишига катта ҳисса қўшган мутахассислар: Цой Е.С., Содиқхўжаева Д.А, Арипов Т.Ю., Тошпулатова Ш., Казакбаева Н., доцент Ибрагимова М., Қосимбекова Г.К., Садирова М.А., Бубен О., Миралиева М., Ниёзова М. Б., Байкулов З.А., Тагаев М.К.

Бугунги кунда кафедрани мақсадли, иродали ва профессионал мутахассис DSc, Халимбетов Ғуломжан Султанбаевич бошқариб келмоқда.

Кафедрада доимий ишлайдиган ходимлар: тиббиёт фанлари доктори, доцент  кафедра мудири Халимбетов Ғ.С., тиббиёт фанлари доктори, профессор М.З.Зоҳидова, тиббиёт фанлари доктори, профессор М.А. Ҳамроқулова ва доцентлар: тиббиёт фанлари номзоди Р.А. Нурмуҳамедова, PhD Д.А.Ҳасанова ва PhD М.С.Машарипова, ассистентлар: М.У.Зоҳидова, Х.М. Жўраева ва Ф.Р.Кдирбаева.

 

 

 

 

Кафедра мудири Халимбетов Ғуломжон Султанбаевич - тиббиёт фанлари доктори, доцент, ТХКМРМ касаба уюшмаси раиси, марказнинг илмий ва ижтимоий фаолиятида фаол иштирок этади.

Халимбетов Ғуломжон Султанбаевич 1998 йилда 2-Тошкент тиббиёт институтини даволаш факултетини тамомлаган. 1998-2001 йилларда ЎзРССВ педиатрия илмий-тадқиқот институти биокимё бўлимида кичик илмий ходим бўлиб ишлаган. 2001-2003 йилларда педиатрия илмий-тадқиқот институтида "Неонатология"мутахассислиги бўйича клиник ординатурани ўтаган. 2006 йилда Педиатрия ва Биокимё мутахассислиги бўйича " Болаларда гаптоглобин фенотипига боғлиқ ХВГВнинг клиник-биокимёвий хусусиятлари" мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. 2006 йилдан 2009 йилгача ТошВМОИ клиник лаборатория диагностикаси кафедрасида катта ўқитувчи бўлиб ишлаган. 2009 йилдан 2011 йилгача ТошВМОИ болалар неврологияси кафедрасида Ш.Ш.Шамансуров бошчилигида докторантура ўтаган. 2018 йилда "Болаларда асаб тизимининг перинатал шикастланишининг оқибатлари, клиник-биокимёвий параллеллар" мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилди (14.00.13, 14.00.25). Умумий иш стажи -24 йил, илмий-педагогик стажи -22 йил. 2018 йилдан ТошВМОИ клиник ординатура декани бўлиб ишлаган.

2023 йил сентябр ойидан бошлаб DSc Халимбетов Ғ.С. Oилавий тиббиёт кафедрасини касб касалликлари курси билан кафедрасини бошқармоқда.

ЖССТнинг соғлиқни сақлашнинг ихтисослаштирилмаган муассасаларида руҳий, неврологик ва психоактив моддаларни истеъмол қилиш натижасида келиб чиқувчи руҳий касалликлар бўйича беморларга ёрдам кўрсатиш гуруҳи аъзоси.  ЖССТнинг mhGAP дастури бўйича мураббий.

 

 

 Профессор Зохидова Машкура Зияматовна.

1966-1972йй. – Тошкент давлат тиббиёт институти талабаси. 1972-1974 йй. – Тошкент давлат тиббиёт институти клиник ординатори. 1974-1982 йй. - Вохидов номидаги Хирургия илмий маркази кичик илмий ходими. 1982-1984 йй. – Ўзбекистон Онкология ва радиология ИТИ анестезиология ва реанимация бўлими бошлиғи. 1984-1994 йй. – Тошкент давлат тиббиёт институти “Ички касалликлар пропедевтикаси” кафедра ассистенти, доценти. 1994-1997 йй. - Тошкент давлат тиббиёт институти “Ички касалликлар” кафедраси докторанти. 1997-1999 йй. - Тошкент давлат тиббиёт институти “Ички касалликлар” кафедрасининг доценти. 1999-2003 йй. – 2- Тошкент давлат тиббиёт институти “Ҳамширалик иши ва терапия” курси профессори. 2003-2017 йй.  - Тошкент врачлар малакасини ошириш институти “Умумий амалиёт врачлари тайёрлаш” кафедраси мудири. 2017-2020 йй.- Тошкент врачлар малакасини ошириш институти “Умумий амалиёт врачлари малакасини ошириш ва касб касалликлари курси билан ” кафедраси профессори. 2020-2023 йй - Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, 2023 й ва х.в - “Оилавий тиббиёт ва  касб касалликлари курси билан” кафедраси профессори.

М.З.Захидова 1999 йилда фан доктори даражасини олган. 2007 йилда профессор унвонига эга бўлди. 350 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи. Кафедра ходимлари билан биргаликда Оилавий тиббиёт йўналишида 50 дан зиёд монография ва ўқув услубий қўлланмалар чоп этган. Кардиология, Нефрология, Гастроэнтерология, Ревматология, Неврология, Ўсмирлар саломатлиги, Дерматология ва бошқа мавзулар бўйича клиник протоколларни русс ва ўзбек тилларида тайёрлаган. ЎзР ССВ оилавий шифокорлик амалиёти бўйича бош мутахассис хисобланади. 2019 йилда “ЎзР ССВ аълочиси” унвонини олган, 2011 йидан буён ЎзР ССВ ни ихтисослаштирилган аттестацион комиссия аъзоси. 2021 йилдан Инновацион вазирлик қошидаги “Соғлиқни сақлаш стратегияси-2030” ЖССТ ва ЎзР ССВнинг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий мажлис Сенатининг Орол бўйи минтақасини ривожлантириш бўйича ишчи гуруҳлари аъзоси.

 

 

 Профессор Муқаддасхон Асқаровна Хамрақулова

1987-1993 йй. Тошкент Давлат тиббиёт институти, талабаси. 1993-1994 йй. 15-шахар клиник шифохонаси – врач интернаси.   1994-1995 йй. Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти кичик илмий ходими. 1995-1999 йй. Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти, врач терапевт диспансер бўлими. 1999-2002 йй. Санитария, гигиена ва касб кассаликлари илмий-тадқиқот институти, кичик илмий ходими. 2002-2005 йй. Санитария, гигиена ва касб кассаликлари илмий-тадқиқот институти катта илмий ходими. 2006-2020 йй. Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, “Умумий амалиёт шифокорлари малакасини ошириш касб касалликлари курси билан” кафедраси доценти, курс раҳбари (ташқи ўриндош). 2020 -  х.в. Тиббиёт ходимларнинг касбий малакасини ривожлантириш маркази, «Оилавий тиббиёт касб касалликлари курси билан” кафедраси профессори, курс раҳбари (ташқи ўриндош).

Муқаддасхон Асқаровна Хамрақулова 2016 йилда фан доктори илмий даражасини, 2022 йилда профессор унвонига эга бўлди. 175 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи, Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий тадқиқот институти директорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари, ЎзР ССВнинг бош профпатолог мутахасиси, Олий аттестация комиссияси қошидаги илмий Кенгаш аъзоси "Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти PhD.04 / 30.09.2020.Tib.122.01", Тошкент тиббиёт академияси DSc 04/30.12.2019. Тib.30.03. илмий Кенгаши илмий семинари аъзоси. Касбий патология бўйича малака тоифасини бериш бўйича ихтисослаштирилган сертификат бериш комиссиясининг аъзоси.

 

 

т.ф.н.доцент Нурмухамедова Рохатой Абдушариповна

Биринчи Тошкент Давлат тиббиёт институтини 1983 йилда даволаш факультетини тамомлаган. Тошкент вилояти шифохонасида интернатура бўйича амалиёт ўтган. Битиргандан сўнг Олмалиқ шаҳридаги 1- оилавий поликлиникада терапевт бўлиб ишлаган. 1987-1989 йилларда 1-ТошДТИ  Ички касалликлар пропедевтикаси кафедрасида клиник ординатурада ва 1992-1993 йилларда аспирантура йўналишида тахсил олган. 1994 йилда " Сурункали гепатит билан оғриган беморларда айрим иммуномодулловчи препаратларни жигарнинг функционал-метаболик кўрсаткичларига таъсири" мавзусида тиббиёт фанлари номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.

1994 йилдан 1996 йилгача шу институт госпитал терапия кафедрасида ассистент лавозимида ишлаган. 1996 йилдан 2003 йилгача ТошВМОИ УАШ малакасини ошириш кафедраси ассистенти лавозимида ишлаган. 2003 йилдан 2006 йилгача шу кафедрада доцент лавозимида ишлаган. 2007-2021 йилларда ТошВМОИда доцент лавозимида фаолият юритди. Ҳозирги кунда 2021-2022-ўқув йилида Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ошириш маркази Оилавий тиббиёт касб касалликлари курси билан кафедрасида доцент лавозимида ишлаб келмоқда.

         Доцент Нурмухамедова Рохатой Абдушариповна 100 та илмий ишлар, 28 та ўқув-услубий қўлланмалар, 14 та ўқув ва ишчи дастурлар, 9 та рационализаторлик таклифлар муаллифи.

 

 

 PhD, доцент Хасанова Дильфуза Абдухамидовна

1988-1989 йй. – Тошкент Давлат тиббиёт институти 1-клиник касалхонаси туғруқ комплекси шифокор-интерни. 1989-1991 йй. – ТошДавТИ қошидаги тиббиёт колледжида хирургия ва акушерлик гинекология йўналиши ўқитувчиси. 1991-1993 йй. –ТошДавТИ кафедрасида клиник ординатори, 1993-1998 йй. – ТошДавТИ МИТ лабораторисида кичик илмий ходим. 1998-2003 йй. – 2-ТошДавТИ акушер-гинекология кафедраси катта ўқитувчиси. 2003-2004 йй. –2-ТошДавТИ акушер-гинекология кафедраси доценти. 2004-2010 йй. – Республика репродуктив саломатлик Маркази директори. 2010-2012 йй. – Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари. 2012-2020 йй.  – Тошкент врачлар малакасини ошириш институти УАШ малакасини ошириш касб касалликлари курси билан кафедраси доценти. 2020 й. х.в.-Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, “Оилавий тиббиёт ва касб касалликлари курси билан” кафедраси доценти.

Доцент Хасанова Дилфуза Абдухамидовна 1996 йилда “Резус иммунизацияли ҳомиладорларда антиоксидант ва перекисли оксидланиш жараёнлари характеристикаси” мавзусида тиббиёт фанлари номзодлик диссертациясини ёқлади ва PhD эга бўлди, 1998 йилда доцент унвонини олди. 134 та илмий ишлар, 20 та ўқув-услубий қўлланмалар, 24 та ўқув ва ишчи дастурлар, 2 та рационализаторлик таклифи ва 1 та илмий патент муаллифи. 2021 йилда “Ўзбекистон 30 йиллиги” кўкрак нишони билан тақдирланган. 2019 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси аъзоси ва БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA) томонидан 2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясини амалга ошириш ишчи гурух аъзоси. Репродуктив саломатликни муҳофаза қилиш масалаларида миллий экспертлар гуруҳи таркибига кирган, шунингдек БМТ халқаро ташкилотларида (UNFPA, UNICEF) репродуктив саломатлик, эмлаш жараёнларида шаҳслараро мулоқот кўникмалари, гендер тенглик ва гендер зўравонликка барҳам беришда тиббиёт ходимларини ўқитиш бўйича мастер тренер хисобланади.

 

 

 PhD, доцент Машарипова Мамлакат Сатиболдиевна

1995-2002 й -  Андижон давлат тиббиёт олийгохи талабаси. 2002 -2004 й - Пульмонология йўналиши бўйича клиник ординатори. 2004-2008 й - ТТА Урганч филиали “УАШтайёрлаш”  кафедраси ассистенти. 2008-2018 й - Тош ВМОИ “УАШ МО” кафедраси ассистенти. 2018-2021 й – Тошкент фармацевтика институтида Тиббий ва биологик фанлар” кафедрасида катта ўқитувчи. 2021- 2021 й - Тошкент шаҳар 6- сон туғруқ комплексида врач кардиолог. 2021 – х.в. - Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази “Оилавий тиббиёт касб касалликлари билан” кафедраси ассистенти. 2023 йил декабр ойидан доцент лавозимига ўтказилган.

Доцент Мамлакат Сатиболдиевна Машарипова 2020-йилда “Болаларда сурункали бронхит ривожланишининг иммуногенетик хавф омиллари” мавзусида тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори диссертациясини ҳимоя қилиб, тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, 2023-йилда эса доцент лавозимига эга бўлди. 69 дан ортиқ илмий ишлар, 10 та ўқув қўлланма ва услубий тавсияномалар, 13 та ўқув ва ишчи дастурлари, 1 та илмий патент муаллифидир. “GP trener” халқаро сертификатига эга оилавий тиббиёт мутахассиси. ЖССТнинг соғлиқни сақлашнинг ихтисослаштирилмаган муассасаларида руҳий, неврологик ва психоактив моддаларни истеъмол қилиш натижасида келиб чиқувчи руҳий касалликлар бўйича беморларга ёрдам кўрсатиш гуруҳи аъзоси.  ЖССТнинг mhGAP дастури бўйича мураббий.

 

 

 Ассистент Захидова Маъмура Умиджановна

1990-1996 йй. - Тошкент тиббиёт институти талабаси. 1996-1998-кардиология илмий-тадқиқот институтида клиник ординатори. 1996-1997-тез ёрдам шифокори. 1998-2004 й.й. - Тошкент вилояти шифохонаси бўлим бошлиғи , 2004-2010 - Олмазор тиббиёт коллежи ўқитувчиси. 2010-2011 й.й. - "АГРИФ-Ташкент" тиббиёт вакили. 2011-2013 й.й. - Олмазор тумани 15-оилавий поликлиникаси-кардиологи. 2013-2016 й.й - Олмазор тумани РМО-кардиологи. 2016-2016 й.й - Олмазор тумани 14-сонли қўшма корхона бош шифокори ўринбосари. 2016 – 2017 й.й - Олмазор тумани 15-сонли қўшма корхона бош шифокори ўринбосари. 2017-2019 й.й -Олмазор тумани 15-сонли қўшма корхона бош шифокори муовини. 2019-2020 й.й -Тошкент малака ошириш институти " Умумий амалиёт шифокорларининг малакасини ошириш ва касб касалликлари курси билан " кафедраси стажор ўқитувчиси. 2020 йилдан ҳозирги кунгача ТХКМРМ - "Оилавий тиббиёт касб касалликлари курси билан" кафедраси ассистенти.

 

 

 Ассистент Кдырбаева Фируза Реимовна

1995 йилда Тошкент педиатрия тиббиёт институтини тамомлаган.

“Саломатлик” лойиҳаси доирасида 2003-2004 йилларда Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида умумий амалиёт шифокорлари қайта тайёрлаш 10 ойлик циклида малака оширган. Кафедрада 2013 йилдан буён ишлаб келмоқда. Кафедрада маънавий-маърифий ишларга масъулдир.

Кдырбаева Фируза Реимовна 12 дан ортиқ илмий мақолалар ва 54 та тезислар, 7 та услубий тавсия ва қўлланмалар, 2 та ахборот хати чоп эттирган. Ҳозирда “Турли параметрларга боғлиқ қариш ва узоқ умр кўриш қонуниятларини ҳар томонлама ўрганиш” мавзусида номзодлик диссертацияси устида ишламоқда ва шу йўналишда 3 та мақола ва 6 та тезис муаллифи.

 

 

 Асистент Джураева Хамида Мирхасиловна

1982-1988 йй. - Тошкент давлат тиббиёт институти  талабаси. 1988-1999 йй. - Тошкент давлат тиббиёт институти  нормал анатомия кафедраси ассистенти. 1999-2002 йй. - Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий тадқиқот институти нейрофизиология ва функционал диагностика лабораторияси  функционал диагностика шифокори. 2002-2005 йй. - Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий тадқиқот институти диспансер бўлими шифокор терапевти. 2005-2007 йй. - Касб касалликлари Маркази диспансер бўлими  шифокор терапевти. 2007-2010 йй. - Касб касалликлари Маркази  рентген радиология лабораторияси рентгенолог шифокори. 2010-2014 йй. - Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий тадқиқот институти рентген радиология лабораторияси рентгенолог шифокори. 2014 й. -  ҳ.в.  - Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий тадқиқот институти рентген ва ултратовуш текшируви  бўлими  рентгенолог шифокори.

2006-2020 йй. -Тошкент врачлар малакасини ошириш  институти, “Умумий амалиёт шифокори малакасини ошириш касб касаллиги курси билан” кафедраси ассистенти (ташқи ўриндош). 2020 й. – ҳ.в.  -Тиббиёт ходимларнинг касбий малакасини ривожлантириш маркази, “Оилавий тиббиёт касб касалликлари курси билан” кафедраси ассистенти (ташқи ўриндош)

 

Кафедра манзили: Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, Абай  куча, 5 А,  48-оилавий поликлиника базасида, +998977142141; гулом76_типме@маил.ру

+998901788488; дилфузахасанова@маил.ру

 

Ду
08:00 - 17:00
Се
08:00 - 17:00
Чо
08:00 - 17:00
Па
08:00 - 17:00
Жу
08:00 - 17:00
Ша
-
Як
-